Қирғизистондан қалбаки долларларни Ўзбекистонга сотиш мақсадида олиб кираётган 2 фуқаро қўлга олинди

Қирғизистондан қалбаки долларларни Ўзбекистонга сотиш мақсадида олиб кираётган 2 фуқаро қўлга олинди

Наманганда 10 мингга яқин қалбаки долларнинг муомалага киритилишининг олди олинди
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари Қирғизистондан қалбаки долларларни Ўзбекистонга сотиш мақсадида олиб кираётган икки фуқарони қўлга олди, деб хабар бермоқда «Подробно.уз» мухбири.

Давлат хавфсизлик хизмати матбуот хизмати хабарига кўра, Наманган вилоятининг Поп туманида Тошкент шаҳрига кетаётган Чиноз шаҳрида яшовчи 46 ёшли фуқаро бошқарувидаги «Honda» русумли автомашина тўхтатилган. Текширув давомида эркакда 4 минг қалбаки доллар борлиги аниқланган.

Маълум бўлишича, у илгари судланган 53 ёшли Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида яшовчи фуқародан келажакда сотиш мақсадида 2,2 минг долларга қалбаки пул сотиб олган.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида ушбу фуқаро 5,4 минг қалбаки долларни реал 3 минг долларга алмаштириб бераётган вақтида қўлга олинди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари, шунингдек, қўлга олинган шахс Қирғизистондаги шериклари орқали қалбаки пул олиб келганини аниқлади.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси 2-қисми «б,в» бандлари (қалбаки пул, акциз маркалари ёки қимматли қоғозларни тайёрлаш, сотиш) билан иш қўзғатилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!