❗️Давлат хавфсизлик хизматининг Андижон ва Фарғона вилоятлари бўйича бошқармалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Қирғиз Республикасидан “Водил авто” чегара божхона пости орқали Фарғона вилояти ҳудудига ўтган вақтида Андижон шаҳрида яшовчи, 1992 й.т. фуқаро тўхтатилиб, ўрнатилган тартибда текширилди.
⚡️Натижада, ушбу шахс эгнидаги кийимлари остига яширган ҳолда, жами 859 дона заргарлик буюмлари ва 1 дона қўл соатини қўшни давлатдан олиб келганлиги аниқланди.
🖥Экспертлар хулосасига кўра, кимёвий таркиби олтин ҳисобланган, бриллиант тошлари билан безак берилган мазкур заргарлик буюмларининг соф оғирлиги 4 кг. 155 гр. бўлиб, умумий баҳоси 5 млрд 213 млн сўмни ташкил этади.
🔎Аниқланишича, Андижон ва Фарғона вилоятларида яшовчи 10 нафарга яқин савдогарлар томонидан Туркия давлатидан Қирғиз Республикасига олиб келинган ушбу заргарлик буюмларини мазкур шахс 400 АҚШ доллари хизмат ҳақи эвазига чегара божхона постидан ўтказиб бериши керак бўлган.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 182-моддаси 2-қисми “а” банди билан қўзғатилган жиноят иши доирасида ушбу қимматбаҳо буюмлар эгаларининг шахсига аниқлик киритилмоқда.
Дунёда 100дан ортиқ давлат борки, уларнинг ҳар бирига хос тарих, маданият ва миллийлик бор ва булар инсонни ўзига жалб қилади. Дунёда гўзал бир халқ борки, унинг маданияти бугун бутун дунё эътиборини тортмоқда. Сиз Қорақалпоғистон ҳақида билармидингиз?!
Агар сиз охирги 6 ойда банкдан ҳеч қандай кредит олмаган бўлсангиз ёки илк марта кредитга мурожаат қилаётган бўлсангиз, банк қарз юкини ҳисобламаслиги мумкин.
Сайёра тезроқ айланмоқда, 10 июль йилнинг энг қисқа куни бўлди, у стандарт 24 соатдан 1,36 миллисонияга камроқ давом этди. Бу ҳақда DW халқаро Ер айланиш хизмати ва АҚШ ҳарбий-денгиз обсерваториясига таяниб хабар бермоқда.
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
Грециядаги қаттиқ иссиқлик фонида яна бир йирик ўрмон ёнғини келиб чиқди — бу сафар Коринф шаҳри яқинида, жанубий муниципалитетдаги тоғли ҳудудда. Ҳокимият маълумотларига кўра, ёнғин тез суратда тарқалган ва маҳаллий аҳоли ўз уйларини шошилинч тарк этишга мажбур бўлган.
Ғазо секторидаги очлик хавфи борасида “Save the Children”, “Chegarasiz шифокорлар” каби йирик ташкилотлар ҳам иштирок этган 100 дан ортиқ инсонпарварлик гуруҳи қўшма баёнот билан чиқди.
Украина пойтахти Киев ва мамлакатнинг бир қатор шаҳарларида "Миллий коррупцияга қарши кураш бюроси" (НАБУ) ҳамда "Махсуслаштирилган коррупцияга қарши прокуратура" (САП) ваколатларини чекловчи қонунга қарши оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтди.
Истанбул Россия ва Украина ўртасида 2022 йил 24 февралда бошланган урушни тугатиш мақсадидаги тўғридан-тўғри музокаралар майдони бўлиб қолмоқда. Томонлар учинчи раундни ўтказишга ўзаро розилик берган.
Жаҳон маркетплейсларида мазкур ўйинчоқ 22 доллардан 900 долларгача сотилмоқда. Миллий маркетплейсда эса мазкур ўйинчоқларни 45 минг сўмдан топиш мумкин.