Қирғизистонда қоғоз, картон, ёғоч ва ёғоч маҳсулотлари экспорти тақиқланди

A A A
Қирғизистонда қоғоз, картон, ёғоч ва ёғоч маҳсулотлари экспорти тақиқланди

Қирғизистонда қайта ишланган қоғоз ва картон (макулатура ва чиқиндилар), ёғоч ва ёғоч маҳсулотларини Евроосиё иқтисодий иттифоқи божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга вақтинчалик тақиқ жорий этилди, деб хабар беради Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизмати.

Қарор мамлакат ички бозорида хомашё танқислигининг кескин олдини олиш, шунингдек, ишлаб чиқаришни рағбатлантириш ва тайёр маҳсулот экспортини кўпайтириш мақсадида қабул қилинди.

Тақиқ олти ой муддатга жорий этилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!