Қирғизистонда мактаб имтиҳонлари бекор қилинди

Қирғизистонда мактаб имтиҳонлари бекор қилинди

Қирғизистонда мактабларда давлат имтиҳонлари ўтказилмайди, баҳолар чорак баллари асосида қўйилади. Бу ҳақда Таълим ва фан вазирлиги Мактаб таълими бошқармаси 24.kg ахборот агентлигига маълум қилди.

Таъкидланишича, бу қарор коронавирус эпидемияси билан боғлиқ вазиятда қабул қилинган. «Ўтган йили болалар касал бўлмаган, бу йил нафақат ўқитувчилар, балки ўқувчилар ҳам касал бўлишмоқда.

Имтиҳонлар 2 июнда бошланади, ўша пайтгача вазият қандай бўлишини билмаймиз. Биз уларнинг соғлиғи ҳақида қайғурамиз», — дейилади хабарда.

Бошқарманинг таъкидлашича, баҳсли фикрлар бўлса, баллар оширилиб, мактаб ўқувчилари фойдасига қўйилади. Ўтган йили коронавирус вирусининг тарқалиши сабабли якуний давлат аттестацияси ҳам бекор қилинган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!