Қирғизистонда кам қувватли атом электр станцияси қурилади

Қирғизистонда кам қувватли атом электр станцияси қурилади

Қўшни Қирғизистон ўзида кам қувватли атом электр станциясини қуради.

Ўтган йили иқлим ўзгариши ва қурғоқчилик омили ортидан, Қирғизистонда электр энергиянинг 72 % ини ишлаб чиқарадиган гидроэлектр станцияларда сув омборидаги сув билан боғлиқ вазият туфайли режадагидан кам ток ишлаб чиқиш ҳолатлари кузатилди. Қирғизистон шуни тушундики, эндиликда сувдан электр олиш доимо барқарор эмас, бошқа турдаги электр энергия ишлаб чиқадиган станцияларни қуриш керак.

2022-йил 20 январь куни Россиянинг кам қувватли ядро технологиялари тақдимоти бўлиб ўтган Дубайдаги «Экспо 2020» Бутунжаҳон кўргазмаси доирасида, «Росатом» давлат корпорацияси ва Қирғизистон Республикаси Энергетика вазирлиги кам қувватли атом электр станциялари қурилиши соҳасида ҳамкорлик меморандумини имзоладилар.

Имзоланган ҳужжат доирасида томонлар Қирғизистондаги РИТМ-200Н реактор заводи негизида кам қувватли атом электр станциясини қуриш бўйича ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор эканликларини билдирдилар.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!