Қирғизистон президенти Садир Жапаров Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) раиси Қамчибек Ташиевнинг ваколатларини муддатидан олдин тугатиш тўғрисидаги фармонни эълон қилди.
Ташиев 2020 йил 16 октябрдан бери ушбу лавозимда ишлаб келаётганди.
Жумгалбек Шабданбеков бўлса МХДҚ раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Унинг номзоди қўмита раиси лавозимига тайинлаш учун Қирғизистон Жогорку Кенешига келишиш учун киритилмоқда.
Қамчибек Ташиев ва мамлакатнинг амалдаги президенти Садир Жапаровнинг кўп йиллик муносабатлари доимо мамлакатдаги энг барқарор ва таъсирли сиёсий иттифоқлардан бири сифатида қаралиб келган, деб ёзади 24.kg. Уларнинг ҳамкорлиги ҳокимият тепасига келишларидан анча олдин бошланган: ҳали 2010 йилларнинг бошидаёқ улар сиёсий жараёнларда бир неча бор бир томонда туриб чиқиш қилган, 2012 йилдаги умумий жиноий эпизодни бошдан кечирган, бу эса уларнинг шахсий ришталарини фақат мустаҳкамлаган, дейди нашр.
2020 йил октябрь воқеаларидан кейин тандем узил-кесил шаклланган: Садир Жапаров президентлик лавозимини эгаллаган, Қамчибек Ташиев эса МХДҚ раҳбари этиб тайинланган ва кучишлатар блокининг асосий таянчига айланган. Айнан у энг шов-шувли ишларни назорат қилган, кучишлатар сиёсатини шакллантирган ва де-факто президент жамоасининг энг яқин ишончли вакили бўлган.
АҚШнинг жаҳонга машҳур The New York Times нашри Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳақида таҳлилий материал эълон қилди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов март ойида «Манчестер Сити»да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди ва мукофот топширилгандан сўнг клуб матбуот хизматига қисқа интервью берди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Давлат раҳбарлари тобора ҳарбий кучни асосий таъсир воситаси сифатида қўлламоқда, маҳаллий можаролар эса бир-бирига тўғридан-тўғри таъсир ўтказа бошлаган.
Бошқа баёнотлар:
— Улар музокараларга қайтиб келиб, биз истаган ҳамма нарсани беради, деб ўйлайман. Мен ҳаммасини хоҳлайман. Менга 90% ҳам, 95% ҳам керак эмас. Мен ҳаммасини хоҳлайман;