Қирғизистон Ғазодаги геноцидни тўхтатишга чақирди

Қирғизистон Ғазодаги геноцидни тўхтатишга чақирди

Қирғизистон АҚШ ва халқаро ташкилотларни Ғазодаги геноцидни тўхтатишга чақирди. Бу ҳақда Қирғизистон вазирлар кабинети раиси ўринбосари Эдил Байсалов Ички ишлар вазирлиги ташкил этилганининг 80 йиллиги муносабати билан очилган фотокўргазмада маълум қилди, деб хабар беради Sinhua.

Унинг сўзларига кўра, дунё давлатлари Ғазо аҳолисининг ноҳақ ўлдирилишини олти ойдан бери кузатмоқда.

“13 минг бола ҳалок бўлди. БМТнинг 165 нафар ходими ҳалок бўлди. 95 журналист ҳалок бўлди. Кўпчилик қасддан ўлдирилган. Буларнинг барчаси ҳужжатда қайд этилган. 2024 йилда биз геноцидни жонли эфир орқали томоша қилаяпмиз. Эфирда биз икки миллион фаластинликнинг очликдан азоб чекаётганини ва дунёнинг ҳаракатсизлигини кузатмоқдамиз”, - деди Э. Байсалов.

У Қирғизистон терроризмни қоралашини таъкидлади. Октябрь ойида у Исроилнинг тинч аҳолига ҳужумини ҳам қоралаган эди.

“Биз Исроил халқининг ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқини тан оламиз. Бироқ, яҳудий ҳукумати ўзини халқаро ёки БМТ қонунларидан устун қўйишга ҳаққи йўқ. Қирғизистон халқаро ташкилотларни, жумладан, Исроилнинг бош ҳомийси АҚШни бу ақлсизлик ва геноцидни тўхтатишга чақиради”, — деди қирғиз расмийси.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!