Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги фуқароларга Тожикистонга ҳар қандай саёҳатдан вақтинча воз кечишни тавсия қилди. Бу ҳақда вазирлик манбаларига таяниб, 24.kg хабар берди.
Маълум қилинишича, Тожикистон ҳудудига расмий хабарномасиз киришни чеклашда давом этмоқда. Қирғизистоннинг Душанбедаги элчихонаси халқаро аэропортга етиб келган фуқароларни Тожикистон чегарачилари мамлакатга киритмагани ҳақида хабар берди.
Шу билан бирга, авиачипталарни сотиб олиш ва транзит зонасида қайтиш парвозини кутиш билан боғлиқ қўшимча молиявий харажатлар юзага келмоқда. Охирги марта бундай огоҳлантириш Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги томонидан 2022 йил 22 декабрда эълон қилинган.
2022 йил октябрь ойида ҳам қирғизистонликлардан Тожикистонга бормаслик сўралганди. Бунга Тожикистонда Душанбе халқаро аэропортидаги назорат-ўтказиш пунктида Қирғизистон фуқароларининг кириши асоссиз чекланиши сабаб бўлган.
Тожикистон ҳудудида қирғизларнинг ҳуқуқлари бузилган ёки уларга нисбатан нохолис қарашлар намоён бўлган тақдирда, Қирғизистон ТИВ Консуллик бошқармасига мурожаат қилиш сўралган.
Маълумот ўрнида, ноябрь ойида Қирғизистоннинг чегарага яқин аҳолисига ватан ҳимояси учун қурол ишлатишга рухсат берилиши ҳақида хабар берилган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.