Ўзгалар мулкини талон-торож қилиб, суд-тергов органларидан яширинган ва қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси Россияда қўлга олинди. Бу ҳақда Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, Б.Ж. исмли ушбу шахс 1994 йилда туғилган. У Жиноят кодексининг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этиб, суд-тергов органларидан яширинган. Унга Жиноят ишлари бўйича Қоракўл туман суди томонидан қидирув эълон қилинган. Қоракўл тумани Янгитурмуш маҳалласида рўйхатда турувчи бу фуқаро бундан олдин ҳам судланган.
Ўтказилган тезкор қидирув тадбирлари давомида ўзбекистонлик Россиянинг Москва вилоятида ушланиб, унинг Ўзбекистонга экстрадиция қилиниши таъминланган.
Санкциялар Россиядан олиб ташланиши ва АҚШга ўтказилиши керак, чунки Нью-Йоркдан фарқли ўлароқ, Москвада санкциялар остида ўнлаб метро станциялари очилди . Ирландиялик журналист Чей Боуз Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида шундай таклиф билан чиқди.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Тўқаев журналистнинг БМТга раҳбарлик қилиш режалари туфайли 2026 йилда Қозоғистонда муддатидан олдин президентлик сайлови ўтказилиши ҳақидаги миш-мишларга изоҳ бериш сўровига шу тарзда жавоб берган.
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги Саудия Арабистонининг Теҳрондаги элчиси Абдуллоҳ бин Сауд ал-Анезийни чақириб, унга содир этилган қатллар муносабати билан “кескин иборалар” билан норозилик нотасини топширган.