Қасим-Жомарт Тоқаев Россия ва Францияга расмий ташриф билан боради

Қасим-Жомарт Тоқаев Россия ва Францияга расмий ташриф билан боради

Қасим-Жомарт Тоқаев 28 ноябрь куни Россия Федерациясига ташриф буюради. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати маълум қилди.

Давлат раҳбари Москвада Россия Президенти Владимир Путин билан музокаралар ўтказади.

Шунингдек, икки Давлат раҳбарлари видеоалоқа орқали Қозоғистон ва Россия минтақалараро ҳамкорлик форуми ишида иштирок этадилар.

29-30 ноябрь кунлари Қозоғистон Президенти расмий ташриф билан Францияда бўлади.

Қасим-Жомарт Тоқаев Парижда Франция Президенти Эммануэль Макрон билан музокара ўтказиши режалаштирилган.

Музокараларда савдо-иқтисодий, сармоявий ва гуманитар соҳаларда стратегик шерикликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинади.

Бундан ташқари, Давлат раҳбари Франция ишбилармон гуруҳлари вакиллари билан қатор учрашувлар ўтказади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!