Қашқадарёда тўй азага айланди ва 3 киши вафот этди

Қашқадарёда тўй азага айланди ва 3 киши вафот этди

Қашқадарё вилоятида қуюқ туманда тезлигини оширган Nexia-2 юк машинасига урилди. Бу ҳақда «Замон» информацион дастурида хабар берилди.

Маълум қилинишича, 2021 йил 21 март куни ичига 7 киши ўтирган Nexia-2 ўша куни тўйи бўладиган қизни гўзаллик салонига олиб бориш учун йўлга тушади. Йўлдаги қуюқ туманни ҳисобга олмасдан, тезликни меъёридан оширган автомашина юк машинасига бориб урилади.

Оқибатда куёвнинг отаси ва икки қариндоши воқеа жойида, келиннинг холаси эса шифохонада вафот этди.

ЙТҲ сабаб ўтказилган муҳокама йиғилишида ЙҲХББ бошлиғи ўринбосари Эрали Бозоровнинг маълум қилишича, қолган уч нафар йўловчи жиддий жароҳат олган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!