Қашқадарёда «Камаз» юк машинаси ёниб кетди

Қашқадарёда «Камаз» юк машинаси ёниб кетди

М-39 халқаро автомобил йўлининг Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани Бибиқорасоч маҳалласи ҳудудидан ўтувчи қисмида «Камаз» юк машинаси ёниб кетган. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилмоқда.

Қайд этилишича, бугун, 4 март куни соат 15:45 лар атрофида М39 халқаро автомобил йўлининг Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани Бибиқорасоч маҳалласи ҳудудидан ўтувчи қисмида «Камаз» юк машинаси ёниб кетган. Ёнғин Деҳқонобод туман ФВБ ёнғинга қарши кураш бўлими ходимлари томонидан ўчирилган. Аммо унгача юк машинасининг кабина, мотор қисми ва шиналари ёниб, яроқсиз ҳолга келган. Маълум бўлишича, мазкур юк машинаси тиркама билан ҳаракатланган.Қашқадарёда «Камаз» юк машинаси ёниб кетди

Мазкур юк машинасининг ҳайдовчиси бўлган Ғузор туманида яшовчи шахс юк машинасида Шаҳрисабз шаҳридан Термиз шаҳрига қадоқланган сув олиб кетаётган бўлган. Ёнғиндан ҳеч ким жабрланмаган.

Айни пайтда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!