"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик қишки трансферлар ойнасида жамоанинг ҳимоя чизиғини кучайтиришни муҳим вазифа деб ҳисобламоқда.
Sport.es нашрининг хабар беришича, германиялик мутахассис клуб спорт раҳбариятига янги марказий ҳимоячи сотиб олиш зарурлигини маълум қилган.
Шунингдек, агар Алекс Бальде жамоани тарк этса, унинг ўрнини тўлдириш учун чап қанот ҳимоячисини ҳам харид қилиш режалаштирилмоқда.
Фликнинг бу талаби "Барселона" таркибидаги бир қатор ҳимоячилар жароҳат олгани билан боғлиқ.
Бироқ каталонияликларнинг трансфер режаларини амалга оширишида Ла Лиганинг молиявий қоидалари тўсиқ бўлиши мумкин.
Манбага кўра, Алекс Бальденинг эҳтимолий сотилиши ёки "Ливерпуль" томонидан ижарага олинган Рональд Араухонинг тўлиқ трансфери учун тўлов амалга оширилиши клубга қўшимча маблағ келтириши мумкин.
"Барселона" ушбу тушумлардан янги ҳимоячи сотиб олиш учун фойдаланиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Кушнер бу ҳақда 19 ноябрь куни Берлинда Европа давлатлари етакчилари ва Украина президенти Владимир Зеленский иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида гапирди.
Сўнгги йилларда Тошкент шаҳрида аҳоли сони ва шаҳар инфратузилмаси кенгайиши билан жамоат транспортига, хусусан, метрополитенга бўлган талаб ҳам ортиб бормоқда.
"Луч" конструкторлик бюроси раҳбари Олег Коростеловнинг айтишича, жорий йилда бир неча юзта "Нептун" ракетаси ишлаб чиқарилади, бироқ уларнинг сони мингтага етмайди.
The Wall Street Journal'нинг хабар беришича, Доналд Трамп иккинчи муддатга Оқ уйга қайтганидан кейин ҳам Ким Чен Ин билан алоқаларни тиклашга уринишларни давом эттиряпти
Европа конституциявий ва инсон ҳуқуқлари маркази (ECCHR) Моссаднинг собиқ раҳбари Давид Барнеага қарши Ливанда содир этилган деб баҳоланаётган «ҳарбий жиноятлар» бўйича жиноий шикоят берди.
Хитой раҳбари Россия, АҚШ ва Хитой етакчилари иштирокидаги уч томонлама учрашувда ядровий қуролларни тақиқлаш ва уларни тўлиқ йўқ қилиш зарурлигини таъкидлади.
Ҳар бир манзилнинг ўзига хос таъми унинг тарихи, маданияти ва турмуш тарзини намоён этади. Яқинда эълон қилинган саёҳат тенденциялари ҳисоботига кўра, сўров қатнашчиларининг 82 фоизи маҳаллий ҳаётда бевосита иштирок этиш ўша халқ маданиятини чуқурроқ англашга ёрдам беришини таъкидлаган.