Қашқадарёда икки кишини ўқишга киритиб қўйиш учун 10 минг доллар пора олган шахс қўлга тушди

Қашқадарёда икки кишини ўқишга киритиб қўйиш учун 10 минг доллар пора олган шахс қўлга тушди

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ўқишга киритиш билан боғлиқ фирибгарликлар фош этилди, деб хабар бермоқда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.

Департаментнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси томонидан прокуратура ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда О.Т. фуқаролар Ф. ва М.ни танишлари ёрдамида Қарши давлат университетининг тарих ва бошланғич таълим факультетларига ўқишга киритиб қўйиш эвазига жами 10 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби Сариосиё туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Сариосиё туман педагогика коллежи директори ўринбосари Ш.Қ. фуқаро Н.ни 5 миллион сўм эвазига ушбу коллежга ўқишга киритиб қўйишга ёрдам беришни ваъда қилиб, шундан 100 долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!