Қашқадарё вилоятида салкам 19 минг нафар ўқитувчи малака имтиҳонларидан ўтмоқда. Бу ҳақда “Дарё”га хабар берган вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Жавоҳир Рустамовга кўра, аттестация жараёнлари жорий ўқув йили якунига қадар давом этади.
Малака синовлари педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий марказининг спорт зали ҳамда фаоллар залида ўтказиши белгиланган бўлиб, бинолар замонавий ахборот коммуникация технологиялари билан жиҳозланган. 200 дона компьютер столларининг атрофи ўралиб, 8 та кузатув камералари ўрнатилган. Ҳамда онлайн транслация йўлга қўйилган. Шунингдек, ўқитувчилар буюми ва кийимларини сақлаш учун жой тайёрланган. Юқори тезликдаги интернет тармоғи уланиб, бирламчи тиббий ёрдам кўрсатиш хонаси тайёр ҳолатда келтирилган, — дейди Жавоҳир Рустамов.
Масъулга кўра, педагогларга малака тоифасини бериш амалиёти такомиллаштирилиб, инсон омилисиз ўтказиладиган янги тизим жорий қилинган.
Ушбу тизим асосида малака тоифасини олиш бўйича синовлар бир йилда камида бир маротаба икки босқичда ўтказилиши белгиланди. Биринчи босқичда – педагогнинг мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражаси баҳоланади. Бунда педагогларга мутахассислик фани бўйича 35 та ҳамда касбий стандартларига оид 5 та тест саволи берилади. Иккинчи босқичда – педагогик маҳорати баҳоланади. Бунда педагогик маҳоратни аниқлаш мақсадида 10 та савол-топшириқ берилади. Ҳар иккала босқич ҳам компьютерда реал вақт режимида (онлайн) ўтказилади. Бунинг натижасида ташқи аралашувнинг олди олиниб, инсон омили минималлаштирилади, — дейди у.
Қашқадарёда жорий ўқув йилида аттестацияда иштирок этиш учун 24 230 нафар педагог онлайн ариза топшириб, уларнинг 18 867 нафари иштирок этиши кутилмоқда.
Малака синовлари 2024 йил 15 апрель куни бошланган бўлиб, май ойининг якунига қадар давом этади. Аттестация натижалари QR-код қўйилган электрон шаклдаги педагогларнинг шахсий кабинетларига юборилади, — дейди масъул.
Аниқлаштирилишича, вилоятда фаолият юритувчи ўқитувчиларнинг 21 минг нафардан ортиғи 2022 йил аттестациядан ўтказилган бўлиб, имтиҳонлардан 5 минг нафардан ортиқ ўқитувчи ўтолмаган.
Бугунги кунда вилоятдаги мактабларда 61 минг 705 нафар педагог фаолият юритади. Уларнинг 44 фоизини тоифали ўқитувчилар ташкил этади. Шундан 4 362 нафари олий, 9 273 нафари биринчи, 13 448 нафари иккинчи малака тоифали, 21 604 нафари мутахассис лавозимига эга, 13 018 нафари тоифасиз (ўрта махсус маълумотли, тугалланмаган олий) ўқитувчилар ҳисобланади, — дейди Жавоҳир Рустамов.
Масъулнинг қўшимча қилишича, айни кунда бўлиб ўтаётган аттестация жараёнларининг шаффоф ўтишини таъминлаш мақсадида вазир ўринбосари Сардор Ражабов Қашқадарё вилоятида бўлиб, жараёнларни кузатиб бормоқда.
Ўзбек тадбиркори Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркияда 550 млн долларлик йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу лойиҳа икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ортиқхўжаевнинг фикрича, Ўзбекистон ва Туркия тадбиркорлари ўртасида ишонч ва дўстлик алоқалари юқори.
Бу ҳақда 2 июль куни "Россия Фанлар академиясининг ягона геофизика хизмати" Федерал тадқиқот марказининг Камчатка бўлими "Телеграм"даги каналида маълум қилди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Журналист Чей Боуз ижтимоий тармоқларда Украина мудофаа вазири Рустем Умеровни қариндошларининг АҚШдаги кўчмас мулки ва қароргоҳи учун кескин танқид қилди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.