Мажбурий ижро бюросининг Сариосиё туман бўлими иш юритувига Тошкент туманлараро иктисодий судининг жорий йилнинг 4 февраль кунидаги ижро варақасига асосан тумандаги “2-сон Qurilish Direksiyasi”дан 777 млн 164 минг сўм давлат божи ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган.
Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, жамиятнингг мулкий ҳолатини аниқлаш учун, Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг тегишли моддаларига асосан ташкилотларга сўровномалар юборилиб, қарздор корхонанинг барча ҳисоб рақамларига банд солинган.
Натижада, жорий йилнинг 25 май куни 777 млн 164 минг сум давлат божи ҳамда ижро йиғимлари тўлиқ ундирилди.
Бюронинг Сариосиё туман бўлими томонидан қарздор жамиятга нисбатан қўлланилган барча чекловлар олиб ташланиб, ижро ҳужжати тамомланди.
АҚШнинг жаҳонга машҳур The New York Times нашри Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳақида таҳлилий материал эълон қилди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Мадриднинг “Реал” клуби ҳимоячиси Рауль Асенсио ҳозирда шифохонада бўлиб, унда гастроэнтеритга сабаб бўлган вирусни аниқлаш мақсадида текширувдан ўтмоқда.
Эрон биринчи вице-президенти Муҳаммад Ризо Ориф Теҳрон Ҳўрмуз бўғозини тўлиқ бошқариш ҳуқуқига ё музокаралар столида, ёки жанг майдонида эришишини маълум қилди.
Украина президенти Владимир Зеленскийнинг маълум қилишича, Киевда отишма уюштириб, олти кишининг ўлимига сабаб бўлган шахс аввал ҳам жиноий жавобгарликка тортилган.
Ҳодиса жойидан Республика суд экспертиза маркази экспертлари, вилоят ИИБ эксперт криминалисти ва вилоят фавқулотда вазиятлар бошқармаси экспертлари томонидан ёнғиндан шикастланган буюмлар, алимун сим бўлаклари ва бошқа ашёвий далиллар олинган.
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамда Давлат экологик экспертизаси маркази вакиллари 2026 йил 13–17 апрель кунлари Жанубий Корея пойтахти Сеулда бўлиб ўтаётган семинар-воркшопда иштирок этмоқда.
Америка Сенати яна бир бор президент Дональд Трампнинг Конгресс розилигисиз Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш ҳуқуқини чеклашга қаратилган резолюцияни қўллаб-қувватламади.