Қарши шаҳрида иссиқхона қуриш учун ажратилган ер майдонининг сотилишининг олди олинди

Қарши шаҳрида иссиқхона қуриш учун ажратилган ер майдонининг сотилишининг олди олинди



Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Э.Қ. Қарши шаҳар, “Қоратепа МФЙ ҳудудидан ўзига иссиқхона биносини лойиҳалаштириб қуриш учун ажратилган 0,77 гектар ер майдонини фуқаро Э.Ч.га фирибгарлик йўли билан сотишга келишиб, 300 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!