Қарши шаҳар ҳокими 2017 йил вафот этган фуқарога 2018 йил доимий фойдаланиш учун ер берди. Ва марҳумга ҳужжатларни 10 кунлик муддатда расмийлаштириш масъулиятини юклади. Бу ҳақда «Дарё»га Қарши шаҳар маъмурий суди раиси Азамат Хушвақов маълум қилди.
Таъкидланишича, шаҳар ҳокимининг марҳумга ер бергани шаҳар маъмурий судининг 2020 йил 16 июлдаги суд мажлисида фош қилинган. Айни кунда ҳал қилув қарори устидан шикоят қилиш мумкин бўлган 20 кунлик муддат ҳам тугаб, суд қарори кучга кирган.
Қарши шаҳар маъмурий суди раиси Азамат Хушвақовнинг маълумот беришича, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят бошқармаси «Бешкент исузи автохолдинг» МЧЖ манфаатини ҳимоя қилиб, Қарши шаҳар маъмурий судига даъво ариза киритган ва шаҳар ҳокимининг 2018 йил 16 октябрдаги, 2020 йил 28 январдаги қарорларини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
«Қарши шаҳар ҳокимлиги 2018 йил 16 октябрдаги қарори билан 2017 йил 25 июнь куни вафот этган, марҳум Бахтиёр Сайфуллаевга 764,2 метр/кв ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини берган. Энг ёмони, ҳокимлик марҳум уларга мурожаат қилганини, унинг мурожаатига кўра фуқарога ер берилганини, ер ҳужжатларини расмийлаштириш мақсадида марҳумга 10 кунлик муҳлат берилганини маълум қилган. Шунингдек, ҳокимлик 2020 йил 28 январдаги қарори билан ‘Бешкент исузи автохолдинг’ МЧЖга ҳокимиятнинг 2019 йил 16 декабрь кунидаги қарори билан ободонлаштириш учун берилган 200 метр/кв ерини олиб қўйган. Ҳатто, бу ҳақда ерга эгалик қилиб келган МЧЖ вакилларини ҳам огоҳлантирмаган», — дейди суд раиси Азамат Хушвақов.
Ойдинлик киритилишича, 2018 йил Қарши шаҳрига Жамшид Фозилов раҳбарлик қилган. Фозилов Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти кенгашининг 2019 йил 26 октябрдаги навбатдан ташқари сессиясида Чироқчи ва Миришкор тумани ҳокимлари билан бирга масъулиятсизлиги сабаб ишдан олинганди.
Қўшимча қилинишича, судья Азамат Хушвақов раислигидаги суд Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят бошқармасининг даъво аризасини қаноатлантириб, Қарши шаҳар ҳокимнинг марҳумга ер бериш ҳақидаги 2018 йил 16 октябрдаги ҳамда «Бешкент исузи автохолдинг» МЧЖга тегишли 200 метр/кв ерни олиб қўйиш ҳақидаги 2020 йил 28 январдаги қарорларини ҳақиқий эмас деб топган.
Эслатиб ўтамиз, Чироқчи туман ҳокими ҳам 2011 йил 31 декабрь куни 2010 йил 24 ноябрда вафот этган марҳум Юсуф Абдумўминовга Чироқчи—Шаҳрисабз автомобиль йўли ёқасидан 20 метр/кв ер ажратиб бергани ҳақида хабар берилганди.
Испания, Португалия, Франсия ва Белгияда электр энергиясида катта узилишлар юз берди, бу эса аҳолини электр энергияси, интернет ва мобил алоқасиз қолдирди.
Аввалроқ, Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Зангиота туманида 30 апрель тонгда аёл ўзини поезд остига ташлагани акс этган видео тарқалгани ҳақида хабар берган эдик.
Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунининг 37-моддасида пенсия учун ҳисобланадиган меҳнат фаолияти турлари санаб ўтилган.
Ғазо фуқаролик мудофааси агентлигининг хабар беришича, Исроилнинг Хон Юнус қочқинлар лагерига кечаси уюштирган ҳужуми натижасида камида 11 киши, шу жумладан уч нафар ёш бола ҳалок бўлган.
У мендан шаҳарда жойлашган турли ташкилотларни суратга олишни сўради, 9 май куни теракт содир этиш учун турли моддалар сотиб олишим бўйича топшириқлар берди," - деди сўроқ пайтида қўлга олинган аёл.
У ерда бўйи 60 дан 170 сантиметргача бўлган гиёҳвандлик ўсимлиги иссиқхона услубида, тувакда, махсус ёруғлик ва ҳаво алмашинуви воситалари ёрдамида етиштирилаётгани аниқланган.
Бу ҳақда Покистоннинг БМТдаги доимий вакили Асим Ифтихор Аҳмад жаҳон ташкилотининг Нью-Йоркдаги штаб-квартирасида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.
Қўшма Штатлар ҳали Россия ва Украина ўртасидаги воситачи ролидан воз кечаётгани йўқ, аммо можароларни ҳал қилиш жараёнида олдинга силжиш бўлмаса, вазият ўзгаради, деди Давлат департаменти матбуот хизмати раҳбари Темми Брюс.
"Президент Трамп ҳукуматимизнинг энг юқори даражаларида қанча вақт сарфлашга арзигуликлигини ҳал қилиши керак бўлган бир лаҳза келади. Бу Украинадаги уруш аҳамияциз эмас. Лекин мен Хитой билан содир бўлаётган воқеалар узоқ муддатли истиқболда дунё келажаги учун муҳимроқ, деб айтардим", деди Давлат котиби Марко Рубио Fox News телеканалига.
АҚШ президенти Доналд Трамп маълумотлар сизиб чиқиши билан боғлиқ жанжалга аралашган Пентагон раҳбари Пит Хегсетни истеъфога чиқармасликка қарор қилди.
АҚШ президенти Доналд Трамп Полша мисолида Россия ва Украина чегарасида девор қуриши керак , деб ёзади шарҳловчи Марк Тиссен The Washington Post газетасидаги мақоласида.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) АҚШ маблағларининг қисқариши туфайли келгуси икки йил ичида ходимларининг иш ҳақининг 25 фоизини тўлаш учун маблағ етишмаяпти.