«Қарғалар учса қарайлик». «Илҳақ» фильмидан нима кутгандим-у, нима олдим? (ВИДЕО)

A A A
«Қарғалар учса қарайлик». «Илҳақ» фильмидан нима кутгандим-у, нима олдим? (ВИДЕО)

9 май куни Ўзбекистон телеканалларида Иккинчи жаҳон урушида беш фарзандини йўқотган ўзбек аёли Зулфия Зокированинг тақдирига бағишланган «Илҳақ» фильми премьераси бўлиб ўтди. Мақолада Эльдар Асанов ушбу фильм ҳақида фикр юритади.

Урушлар инсоният тарихидаги қонли доғлардир. Миллионлаб инсонларнинг ёстиғини қуритган, ўн миллионларнинг тақдирини синдирган, бутун бошли халқларни, давлатларни йўқ қилган, тарихни терс буриб юборган бундай жанг-жадаллар ниманинг номига амалга оширилмасин, нима билан оқланмасин, барибир улкан фожиалигича қолади. Урушга сабаб бўлган ҳеч қандай муқаддас мақсад, мажбурият инсон жонидан қадрлироқ бўлолмайди.

Уруш баъзи кичик ижобий натижаларни ҳам беради. Масалан, бошига тушган коллектив кулфатдан тўғри хулосалар қилган инсоният тинчликни қадрлашни ўрганиши, дўстона алоқалар қуришга интилиши шулар жумласидандир. Шунингдек, урушлар баъзида санъатда кескин ўсишга сабаб бўлади. Уруш фожиаларини кўрган, даҳшатли вайроналиклар ва ғайриинсоний ваҳшийликни кўрган одамларнинг ҳиссиётлари жунбушга келади, кучли ҳиссиёт эса қаергадир тўкиб-сочилиши лозим. Кимдир ҳиссиётларини енга олмай, умр бўйи уруш даҳшатларидан онгини қутқаролмайди ва ҳаётининг қолган қисмини миясидаги жинларга қарши олишиб ўтказади; кимдир спортга зўр беради; кимдир урушсиз яшай олмай қолади; кимдир хайрияга, тинчлик сиёсатига муккасидан кетади; кимдир эса санъат асарлари ёрдамида уруш яраларини даволайди.

Шунинг учун бўлса керак, урушлардан сўнг одатда санъатда кескин услубий ва тематик бурилишлар рўй беради, конкрет бир уруш воқеаларига ва эҳтиросларига бағишланган асарлар урчийди. Бу ўринда биз санъатни амалий аҳамиятга эга бўлмаган соҳа деб ҳисоблайдиганлар қай даражада янглишишини кўрамиз. Санъат тарих эмоцияларини муҳрлашга (фактларини фан муҳрлайди), одамларнинг яраларини даволашга, уларга умид беришга, тинчлик ва биродарликни онгларга сингдиришга, инсонлар қалбида рўй берган ўзгаришларни акс эттиришга хизмат қилади. XVII аср тарихчилари таъкидлагандек, Ўттиз йиллик урушдан сўнг Европа мусиқаси чуқурлашиб, мулойимлашиб кетганини, ҳис-туйғу шиорбозлик ва кўтаринкилик устидан ғалаба қозонгани бежиз эмас.

Бир қарашда кўпроқ ривожланган, кўпроқ инсонийлашган ХХ аср аслида геноцидлар ва урушлар асри бўлди. Инсоният тарихидаги энг жирканч идеологиялар ХХ асрда чўққисига чиқди. Уларнинг қўли билан инсоният тарихидаги энг қонли, энг қаттол урушлар – иккита жаҳон уруши бўлиб ўтди. Бу икки уруш инсониятни қай даражада ўзгартиргани ҳақида сўз юритардим-у, аммо шунақасиям мавзудан узоқлашиб кетдим. Бу икки уруш санъатга ўтказган таъсирига тўхталаман.

Икки жаҳон уруши рассомчиликда, бадиий адабиётда, кинода, мусиқада туб бурилиш ясади. Ҳар икки уруш атрофида минглаб асарлардан иборат санъат корпуси юзага келди ва бу корпус бугунги кунга қадар кенгайишда давом этмоқда – уруш тарих ўлчамлари бўйича яқиндагина рўй берди, унинг яралари ҳали оғриқ бермоқда. Жаҳон урушлари ҳақида шедевр фильмлар суратга олинди, шедевр китоблар ёзилди.

Ўзбекистон халқи ҳам, Иккинчи жаҳон урушининг бевосита иштирокчиси сифатида, ўз фожиаларига, ўз яраларига эга. Бу яралар билан боғлиқ туйғулар ўзбек санъатида бугунги кунга қадар акс этиб келмоқда. Ўзбек санъати ҳам уруш ҳақида ўлмас шедеврлар яратган. Ишонмасангиз, «Сен етим эмассан» шеърини ўқинг, шу номли кинони кўринг.

Охирги йилларда Иккинчи жаҳон уруши мавзуси яна актуаллашди, янги кинолар юзага кела бошлади. Улардан энг узоқ кутилгани, том маънода илҳақ қилгани «Илҳақ» фильми эди. Кеча, 9 май куни Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов муаллифлигидаги ушбу фильм премьераси Ўзбекистоннинг кўпчилик телеканалларида бўлиб ўтди. Қаранг, коронавирус пандемияси фильм тақдирида ҳам маълум даражада акс этди: у катта экранларга етиб боролмади.

Фильм мавзусини баён этишим ортиқча бўлса керак – аввал бошидан у қайси воқеаларга бағишланиши ва қандай қаҳрамонларни олиб чиқиши маълум эди. Урушда беш фарзандини йўқотган ўзбек аёли Зулфия Зокирова – бундай тугун маҳоратли ижодкорлар қўлида жаҳон кинематографини бойитадиган дурдона асарга айланиши турган гап эди. Шунга ўхшаш тарихий воқеа негизига қурилган буюк «Оддий аскар Райанни қутқариш» кинокартинаси бунга яхши мисол.

Ўзбек киноси ўз шедеврига эга бўлдими? Фильмдан кутган нарсамизни олдикми? Майли, ўз номимдан гапирай. Фильмдан кутган нарсамни олдимми?

Кейинги пайтларда ўзбек киносига жуда кўп аванс берадиган бўлиб қолдик. Бизга тақдим этилаётган ишларнинг кўпгина жиҳатларида яққол камчиликлар кўзга ташланса-да, ўзбек кинематографидаги умумий ўзгаришдан, долзарб мавзуларга қўл урилаётганидан, олдинлари муаллифлик киносига айланиб қолган давлат буюртмасига сифат кириб қолганидан, маъноли фильмлар хонтахтани сиқиб чиқараётганидан хурсанд бўлиб, «майли, бошланишига ёмон эмас» дейишга ўрганиб қолдик. Қолаверса, кино – коллектив ижод тури, сифатли маҳсулот чиқиши жуда кўп мутахассисларга, омилларга ва молиявий таъминотга боғлиқ. Яхши кадрлар, яхши ғоялар ва пул камлигини билганимиз учун ҳам киночиларимизни тўғри тушунишга ҳаракат қиламиз ва раҳмат айтамиз. Лекин бу аванс бир кун келиб тугайди. «Илҳақ»қа келиб у тугадими ёки ҳали вақт борми? Ҳали киночиларимизга вақт беришимиз керакми? Буни аниқ билмайман. Аниқ билмаганим учун ҳам кескин танқид қилмайман.

Фильм томошабинларга манзур бўлди (Facebook’даги муносабатлар ва каналимдаги сўровнома натижаларига қараганда). Менимча ҳам “Илҳақ” – сифатли, кўрса бўладиган ва ҳатто кўриш керак бўлган кино. Лекин ундан кўнглим тўлмади. Кўпроқ нарса кутган эдим.

Бу хулосага келишимнинг сабабларини бирма-бир кўриб чиқаман. Нишонимда – фильм сюжетининг қурилиши.

Қаҳрамоннинг ўлимига нега йиғлаймиз?

«Илҳақ» реал тарихий воқеани анчайин ҳаққоний ва савияли кўрсатиб беролган. Лекин бу санъатнинг бирламчи вазифаси эмас. Тарихий воқеани ҳаққоний кўрсатиб беришни ҳужжатли фильм ҳам, илмий-оммабоп баён ҳам, илмий тадқиқот ҳам эплайди. Санъатга қўйиладиган асосий (ягона эмас) талаб – воқеа атрофидаги туйғуларни, одамларнинг эмоцияларини очиб бериш, воқеадан ибрат кўрсатиш. Керак бўлса, айрим ижодкорлар тарихий воқеага мутлақо бошқа ракурсдан ёндашиши, кутилмаган хулоса ва ечимларни бериши лозим. Замонамизнинг энг машҳур режиссёрларидан иккитаси охирги йилларда Иккинчи жаҳон уруши ҳақида шунақа ноодатий шедеврларни суратга олди – «Шарафсиз разиллар» (Квентин Тарантино) ва «Дюнкерк» (Кристофер Нолан).

Ўзбек киносидан бундай оригиналликни талаб қилишга ҳали эртадир. Лекин кино энг камида томошабин диққатини ушлаб туриши, унинг туйғуларини қўзғатиши лозим. Кинематографда буни бажаришнинг умумқабул қилинган услуб ва принциплари мавжуд.

Кино диққатимизни 1,5 ё 2 соат ушлаб туриши учун нима қилиши керак? Энг бирламчи талаб – қаҳрамонларни томошабинга яхшилаб таништириш, улар орасида ҳиссий контакт ўрнатиш. Фильм давомида томошабин қаҳрамонни яхшилаб билиб олиши, унинг мотивларини тушуниши, уни кўпдан бери танийдигандай ҳис этиши керак. Шундагина томошабин қаҳрамоннинг ўлимидан ёки бошига тушган бошқа кулфатдан таъсирланади.

Менимча, «Илҳақ» фильмининг асосий камчиликларидан бири шунда. У тарихий воқеанинг ҳужжатли баёнини беради, лекин бу баён фақат фактлар билан жуда яхши таниш, Зулфия Зокирова ва ўғилларининг тақдиридан яхши хабардор одамнигина таъсирлантириши мумкин. Орадан юз йил ўтди дейлик. Иккинчи жаҳон уруши оқибатлари билан юзлашмаган, тирик гувоҳларини кўрмаган, воқеадан бехабар томошабин бу фильмдан илҳом оладими?

Шундай қилиб, «Илҳақ» биздан воқеадан хабардор бўлишни ва қаҳрамонлар қисматидан ачинишни талаб қилади, лекин ачинишимиз учун ҳеч нарса қилмайди, уларнинг қалбини, шахсиятини бизга очи бермайди. Шахсан мен беш ўғлоннинг ўлимидан таъсирланмадим. Улар яхшироқ таништирилса, балки уларга ачинган, ўлмасликларини кинодан ёлвориб сўраган бўлардим, Зулфия опага қўшилиб йиғлаган бўлардим. «Яшил миля» фильмида Жон Коффи ўлимига йиғлаганимдек. Буюк кино томошабинни шундай аҳволга олиб келиши керак. Яхши ўрнаклар ўзимизда ҳам бор. Шуҳрат Аббосовнинг «Сен етим эмассан» фильмини эсланг. Асраб олинган болаларнинг ҳар бири ўзгача қиёфага, характерга эга, барини эслаб қоламиз, бир-бири билан чалкаштирмаймиз, ҳар бирига куйинамиз. Афсус, беш ака-ука бу даражада қалбдан жой олмайди.

Нега «Илҳақ» бизга қаҳрамонларини «сота» олмади? Асосий сабабларидан бири, назаримда, фильм экспозицияси қисқалигидадир. 2 соат 16 дақиқалик фильмининг 19-дақиқасида бахтиёр қаҳрамонларга уруш дараги етиб келади. 19 дақиқа ичида биз бўлажак уруш қурбонларини яхшилаб таниб олишга улгурмаймиз, шу боис уларнинг ўлими ҳам бизда ортиқча ҳиссиёт уйғотмайди. Яна бир жиҳати – уларнинг фронтдаги ҳаёти ҳам кўрсатилмайди. Фақат ўлим саҳналарини кўрамиз. Персонажларга кўпроқ экран вақти ажратилса, ҳар бирининг сюжет аркаси ишлаб чиқилса, уларнинг ўлими таъсирлироқ чиқарди. Экспозиция қандай бўлишига мисол қилиб «Истедодли жаноб Рипли» (1 соат 20 дақиқа) ва «Хайтарма» (48 дақиқа) фильмларини кўрсатган бўлардим.

Бу сўзларимга жавобан фильм ижодкорлари «Бу бизнинг нуқтаи назаримиз, уларнинг ўлимини эмас, онасининг ҳиссиётларига урғу бердик» дея эътироз билдиришлари мумкин. Шундан келиб чиқиб, кейинги масалага ўтаман.

Бош планда – бош қаҳрамон

Қўлимизда тайёр сюжет тугуни турибди. Она беш фарзандини урушга юборади. Фарзандларининг ҳеч бири қайтиб келмайди. Бир қарашда бари оддийдек, экранда нимани кўрсатиш тайиндек. Аслида бу тугунни ғоявий ва техник тўлдириш санъаткордан фантазия, билим, ижодкорлик талаб қилади. Фильм воқеани турли ракурслардан, турли қаҳрамонлар нуқтаи назаридан кўрсатиши мумкин, у ёки бу қаҳрамоннинг туйғуларига кўпроқ урғу бериши мумкин, сюжетни ҳар хил қуриш мумкин. Дейлик, воқеаларни бир бошидан баён этиш мумкин; фақат қишлоқдаги воқеаларни кўрсатиш мумкин; қишлоқни ва фронтни навбатма-навбат кўрсатиш мумкин; воқеалар кетма-кетлигини ўзгартириш, масалан, баённи ўртадан бошлаш мумкин; фақат онанинг туйғуларига урғу бериш мумкин; ака-укалардан биригагина урғу бериш мумкин; хуллас, йўл-йўриқ кўп.

Охирги йилларда уруш ҳақида чиқарилган ўзбек фильмларидан қурилиши менга энг маъқул тушгани «Берлин – Оққўрғон» бўлди. Бир неча замон ва маконда бўлаётган воқеалар бир неча қаҳрамон нуқтаи назаридан кўрсатилиб, охирида барча сюжет чизиқлари усталик билан боғлаб юборилган. «Илҳақ»дан ҳам мана шундай ночизиқли сюжет кутгандим, шунга балки кўнглим тўлмагандир.

Менга қолса, асосий урғуни Зулфия ая ролига берган бўлардим. Олис қишлоқда яшаб, минглаб километр нарида жигарининг парчаларини йўқотаётган мушфиқ она образи фильм марказида турса, унинг нигоҳлари, туйғулари кўпроқ йирик планда кўрсатилса, образ фильм охирига қадар ўзгариб, ривожланиб борса – одатий яшаб юрган аёл бировнинг урушида фарзандларини йўқотиб, ҳаёт фожиаси қаддини букиб қўйган, лекин синдира олмаган мард қаҳрамонга айланса, картина туйғуларни жунбушга келтириши мумкин эди.

Фронт ҳаётини кўпроқ кўрсатиш, Зулфия аянинг ўғилларига урғу бериш, ҳар бирининг ўлимини фожиали эпизодга айлантириш ҳам жуда яхши приём бўларди. Севган қаҳрамонинг ўлишини биласан, лекин бунинг олдини ололмайсан, навбатдаги ака-уканинг ўлимини маҳкум этилган одамдай кутасан. Мана шундай ҳиссиёт кутган эдим «Илҳақ»дан.

Лекин картинада нафақат Зулфия ая ва унинг фарзандларидан ташқари, уларнинг атрофидаги одамларга – турмуш ўртоқларига, дўстларига, ёрларига, уларнинг қариндошларига, қишлоқ раисига, почтачига, қишлоқдошларга кўп эътибор қаратилган. Натижада бош қаҳрамонлар ҳам ўзини кўрсатиш етарли вақтга эга бўлмаган, иккиламчи персонажларнинг ҳам анчагина очилмай қолиб кетган. Жуда яхши мисол: ака-укалардан бири – Муҳаммаджон (Фотиҳ Насимов) дўсти Зурабнинг ўлимидан таъсирланиб, ўзини ақлсизларча ажал домига ташлайди. Юқорида айтганимиздек, фильмнинг бош қаҳрамонлари бўлмиш ака-укалар қалбимиздан жой олиб улгурмай ўлиб кетди – уларнинг ўзига хосликларини, мотивларини, феъл-атворини билмаймиз. Кўпчилик ҳатто уларнинг исмларини эслаб қолганига шубҳам бор. Зураб эса улардан ёмон аҳволда – бир-икки дақиқагина кўрсатилди. Бу образнинг ҳалокати нега бош қаҳрамонлардан бирини бу қадар жунбушга келтирди, буни тушунмай қолдик. Қаҳрамон ўзини қурбон қилиши асоссиздай туюлди. Эсда қоларли, таъсирли ва яхши асосланган ўлим саҳналаридан «Қарғалар учса қарайлик»ни айтиб ўзини қурбон қилган Аҳмаджонни (Искандар Элмуродов) ёдга олиш мумкин.

Бир қаҳрамонга эмас, бутун даврга, катта жамоага бағишланган асарлар одатда эпопея жанрида бўлади. Лекин «Илҳақ» ижодкорлари эпопея яратишга уринган деб ўйламайман. Фабулани қандай режалаштиришган ва нимани кўрсатишга интилишган – буни аниқ билмайман, лекин режалари етарлича самара бермади. Менимча.

Яна нималар ёқди, нималар ёқмади?

Фильмни ҳар томонлама таҳлилдан ўтказиш жуда кўп вақт, саҳифа ва меҳнат талаб қилади. Бундай чуқур таҳлилни жуда яхши кўраман, лекин ушбу мақола формати қисқаликни тақозо этади – бу илмий матн эмас, кенг оммага мўлжалланган қисқа тақриз. Шу боис «Илҳақ»нинг қолган жиҳатларига қисқача тўхталаман.

- Юқорида кўриб чиқилган камчиликларга қарамай, картина маълум даражада томошабинга таъсир қила олади, айниқса биринчи кўришда. Бунга эришиш учун муаллифлар уруш ҳақидаги фильмларда кенг тарқалган клишеларга – қолип образлар ва ситуацияларга мурожаат қилган. Мисоллар – бурч ва манфаат ўртасида қолиб кетган раис, қора хат олиб келаверишдан жигар-бағри эзилиб кетган почтачи, бу почтачини уриб аламини олаётган аёллар, бешафқат ҳарбийлар, урушдан қочиб юрган ёшлар. Бу клишеларни уруш ҳақида асарларда жуда кўп учратганмиз. Улар бир марталик эмоционал таъсир ўтказа олади, лекин ёдда қолиб кетмайди, асарнинг оригиналлигини туширади. Яна «Сен етим эмассан»га қайтамиз – унда ажойиб, эсда қолиб кетадиган ноёб эпизодлар ниҳоятда кўп. Умуман, «Сен етим эмассан» ўзбек кинематографида уруш ҳақидаги фильмларнинг олтин стандартини шу қадар юқорига кўтариб юборганки, унга етиш тугул у билан қиёсдан қочиш жуда қийин.

- Ўзбек киносида операторлар иши кўпдан буён мақтовга сазовор бўлиб келмоқда. «Илҳақ»да ҳам операторлар ажойиб ишлагани кўриниб турибди. Кадр сифатли чиққан, фильмнинг маромини яхши бошқарган, шунингдек, совет киносининг кадрига ўхшатма қилинган жойлар бор – худди классик кино кўраётгандай бўласиз. Бу билан операторлар совет даврини жонлироқ кўрсатишга уринган бўлса керак. Чамамда, фильмга йирик ва деталли планлар етишмаган – бу қаҳрамонларнинг характерини очиб беришга, экранда ўзига хос атмосфера яратишга хизмат қилган бўларди.

- Актёрларнинг прототипларга ташқи ўхшашлигига урғу берилган. Умуман олганда, актёрлар ролларини яхши ижро этган, кучли ишлар бор, лекин бир талай образлар очилмай қолган (масалан, Йигитали Мамажонов ижросидаги Шокир ва Райҳона Асадова ижросидаги Зулайҳо роллари). Ҳаммага экран вақти етмагани ёки сценарийдаги камчиликлар бунга сабаб бўлган бўлса керак. Дейлик, раис (Тоҳир Саидов), почтачи Чори (Раҳматилла Қурбонов) ва раиснинг ўғли Мелс (Баҳодир Аҳмедов) персонажлари жуда яхши жонлантириб берилган, лекин Зулфия аядан (Дилором Каримова) фавқулодда перформанс ва «Биттасиям қайтиб келмади-я»дан кўра кучлироқ финал кутган эдим. Фотиҳ Насимов доимгидек кучли ўйнаган, аммо унинг қаҳрамони ҳам йирик планлар ва экран вақти камлигидан азият чеккан.

- Саунд-треклар чиройли ва таъсирли чиққан, ўринли ишлатилган, лекин улар ҳам ривожланмай қолган. Мусиқа шунчаки фон эмас, у драматизмни кучайтиришга, персонажлар феъл-атворини очиб беришга хизмат қилади. Кинога хулосаловчи фожиали мусиқа етишмаган. Уруш тематикасидаги ўзбек киноларида саунд-трек билан ишлашнинг жуда яхши намунаси – Зулфиқор Мусоқовнинг «Берлин – Оққўрғон» фильми.

- Постановка сифатли, сунъий эпизодлар деярли кўрмадим, фақат Исоқжонни (Илҳом Содиқов) ва Ваҳобжонни (Ҳусан Рашидов) қатл этган фашист зобити Туркистонни бунчалик яхши билиши-ю, икки ака-ука ўлимидан олдин бир ерда учрашиб қолгани (ва фашистлар уларнинг ака-ука эканини билиши) нотабиийдек кўринди.

- Тарихий муҳит жуда яхши жонлантирилган. Балки қандайдир нуқсонлар бордер, биринчи кўришда уларни пайқамадим. Бундан яққол кўзга ташланадиган хатолар йўқ деган хулосага келдим. Фонда кўпроқ радио янграса, экранда кўпроқ уруш атрибутлари, фахрийлар, плакатлар кўринса, манзара янада жонлироқ бўларди.

«Илҳақ»нинг яна бир шубҳасиз ютуқларидан бири у СССР пропагандасига айланиб қолмаганидадир. Иккинчи жаҳон уруши воқеалари ортиқ даражада сиёсийлаштириб юборилаётган бугунги замонда бу мавзуга сиёсатни қўшмай қўл уриш жуда қийин бўлиб қолди – ёндашувингиз албатта у ёки бу томонга ёқмайди. Жаҳонгир Аҳмедов баёнда холисликни сақлаган, доҳийларнинг манфаатлари тўқнашувида қолиб кетиб қурбон бўлган, тақдири синган оддий одамларни яхши кўрсатиб бера олган. Фильм урушнинг ёмонлигини ва бешафқатлигини, урушга баҳона қилиб кўрсатиладиган идеаллар тинч турмушимизни бузишга ва жонимизни қурбон қилишимизга арзимаслигини кўрсатиб берган – шу боис охирида раиснинг кўзи очилди, шу боис урушда ўлиб кетишни хоҳламаган Мелсни салбий образ ҳисобламайман, унинг мотивларини тушунаман.

Фильмдан олган хулосам қуйидагича. Кеча укангнинг тўйида рақс тушаётган эдинг, эртага эса ўзинг танимайдиган одамларга қарши қурол кўтариб, уларнинг қуролидан жувонмарг бўлишинг мумкин. Инсон ҳаёти бузилиб кетиши нақадар осонлиги, сиз-у биз каби одамлар кимларнингдир ўйламай қўйилган имзоси-ю, аллакимларнинг манфаатлари йўлида бекордан-бекор жувонмарг бўлиши, бу уларнинг яқинларига мислсиз азоб бериши мумкинлигидан дарак беради бу фильм. «Илҳақ»ни энг камида мана шу хулоса учун ҳам кўриш керак.

 

Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назаридан фарқ қилиши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Исроил Россияни Эронга ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини етказиб беришдан тийилишга чақирди

Исроил молия вазири Элькин Россиядан Эронга ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини етказиб бермасликни сўради.

Маданият вазири коррупцияда айбланиб судга тортилади

Маданият вазири коррупция ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилишда айбланиб судланади.

Юраги уриб турган бемор ўлганга чиқарилди ва унинг ички аъзоларидан фойдаланишди

Органларни харид қилиш ташкилотлари шифокорларни беморларга ўлимни тезлаштирадиган дориларни юборишга ундамоқда.

Маҳмуд Мурадов: "Тахминан 700 минг АҚШ доллари минусга кирдим"

Muradov Professional League ММА ташкилоти нима учун мусобақалар ташкил қилмаётганининг сабаби ҳам айтилди.

Ҳиндистон ўз талабаларига Ўзбекистондаги университетда ўқишни тақиқлади

Душанба куни Ҳиндистон Тиббиёт Кенгаши (NMC) тиббиёт йўналишидаги абитуриентларга Марказий Америкадаги учта ва Ўзбекистоннинг бир тиббиёт университетига бакалавриат даражасида тиббий таълим олишдан қатъий тийилишни қатъий тавсия қилди.

Дунёда гўзал бир халқ борки, унинг маданияти бутун дунё эътиборини тортмоқда

Дунёда 100дан ортиқ давлат борки, уларнинг ҳар бирига хос тарих, маданият ва миллийлик бор ва булар инсонни ўзига жалб қилади. Дунёда гўзал бир халқ борки, унинг маданияти бугун бутун дунё эътиборини тортмоқда. Сиз Қорақалпоғистон ҳақида билармидингиз?!

Фарғонада шифокор адашиб беморнинг соғлом оёғини кесиб ташлади

Сўнгра беморнинг ҳаёти ва соғлиғини хавф остига қўйиб, бирор-бир тиббий кўрсатма бўлмагани ҳолда унинг “чап оёқ сон соҳасини ампутация қилиш” режасини ишлаб чиққан.

Бугундан мижозларга кредит ажратишда янги тартиб кучга киради

Агар сиз охирги 6 ойда банкдан ҳеч қандай кредит олмаган бўлсангиз ёки илк марта кредитга мурожаат қилаётган бўлсангиз, банк қарз юкини ҳисобламаслиги мумкин.

Исроил Туркиянинг қароридан безовта бўлмоқда

Шунга қарамай, улар турк ҳаво кучлари сафига қўшилса, Анқаранинг тийиб туриш имкониятларини сезиларли даражада кучайтиради.

Ер тезроқ айлана бошлади – тадқиқот

Сайёра тезроқ айланмоқда, 10 июль йилнинг энг қисқа куни бўлди, у стандарт 24 соатдан 1,36 миллисонияга камроқ давом этди. Бу ҳақда DW халқаро Ер айланиш хизмати ва АҚШ ҳарбий-денгиз обсерваториясига таяниб хабар бермоқда.

Кеча Ўзбекистонда энг иссиқ ҳарорат рекорди янгиланди!

Бу хақда Ўзгидромет хабар бермоқда.

Тошкентда андижонлик "доставкачи" йигитни зўрлаган 2 нафар аёл қамалди

31 ёшли С.А. пиццани олиб қўлига доставкачига пул тутқақазади ва уйга таклиф қилади.

“UzAuto Motors” янги тўлов шартларини эълон қилди

“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.

Аёлларнинг пенсия ёши яна 6 ойга оширилди

Низом 1 июлдан кучга кирди

Машҳур блогер Абдурозиқ Дубай аэропортида ҳибсга олинди

Расмий идоралар ҳозирча бу ҳодисага изоҳ бермаган ва иш тафсилотларини ошкор қилмаган.

Назарбоев бойлик рейтингида Трампдан ўзиб кетди

Жаҳон сиёсатидаги энг бадавлат раҳбарларнинг ушбу рўйхатига амалдаги ва собиқ давлат раҳбарлари киради.

Ислом Каримовнинг набираси беҳаё клип олди ва танқидлар остида қолди (ВИДЕО +18)

Видео остида фойдаланувчилар Биринчи президентнинг маънавият ҳақидаги гапларини ёзиб қолдиришган ва Марям Тиллаева оиласига мос эмаслигини таъкидлашган.

«Ўзга сайёраликлар йўлда»

Аммо баъзи тадқиқотчиларнинг фикрича, бу ниқобланган ўзга сайёраликлар кемаси бўлиши мумкин.

“Cobalt датчики кўрсатган ҳароратга ишонаверманг” — иқлимшунос огоҳлантирди

Иқлимшунос Эркин Абдулаҳатовга кўра, Cobalt автомобилларидаги ҳарорат датчиклари Ўзбекистон иқлимига тўлиқ мослаштирилмаган.

"Улар бошқа халқларга қадриятлар ёки тинчлик ҳақида гапириш ҳуқуқига эга эмаслар"

ОАВда Хитой ташқи ишлар вазири Ван Ининг баёноти тарқалди.

АҚШ Ғазначилик департаментини тунамоқчи бўлишди

Гумонланувчига чегарани бузиш айби қўйилган.

Туркияда ўрмонларга атайлаб ўт қўйиш ҳолатлари аниқланди — Туркия Ички ишлар вазири

Сўнгги маълумотларга кўра, Туркиядаги кенг кўламли ўрмон ёнғинлари сайёҳлар орасида машҳур бўлган Бодрум, Мармарис ва Манавгат ҳудудларига яқинлашган

Таиланд–Камбоджа можароси туристик ҳудудларга яқинлашмоқда

Таиланд ва Камбоджа ўртасидаги қуролли тўқнашувлар машҳур сайёҳлик шаҳарлар — Паттайя ва Бангкокдаги туризм салоҳиятига таҳдид солмоқда.

Самарқандда янги Tracker ёниб кетди

Хабарга кўра, воқеа жойига 1 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 16:43 да етиб бориб, ёнғин соат 16:53 да ўчирилган.

Таиланд ва Камбоджа ўртасидаги жанглар денгизбўйидаги курортларга яқинлашди — ОАВ

Бу ҳудудлар Бангкокдан атиги 200 км, машҳур Паттая курортидан эса 150 км узоқликда жойлашган.

Эронда жангарилар суд биносига ҳужум уюштирди, қурбонлар бор

Маълумотларга кўра, суд биноси ташқарисида ҳам отишмалар бўлган, бино атрофидаги йўловчилар ҳам ўққа тутилган.

Тошкент вилоятида адвокат 20 минг доллар пора билан қўлга тушди

Адвокат маҳкумни қамоқдан чиқариш эвазига 30 минг доллар сўраган.

Шавкат Мирзиёевни ҳақорат қилган шахс Озарбайжонда қўлга олинди

Бу ҳақда Озарбайжон Бош прокуратураси хабар берди.

Қашқадарёда болаларга ноқонуний диний таълим берган шахс қўлга олинди

У ушбу таълим учун ҳар бир ўқувчидан 100 АҚШ доллари миқдорида тўлов олган.

Филиппиндаги тошқинлар оқибатида камида 19 киши ҳалок бўлди

Яна 11 киши бедарак йўқолди хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.

Шавкат Мирзиёев Россия президентига ҳамдардлик билдирди

Россиянинг «Ангара» авиакомпаниясига тегишли Ан-24 самолёти 24 июл куни Амур вилоятида ҳалокатга учради.

Грецияда йирик ўрмон ёнғини: бир нечта қишлоқ аҳолиси мажбуран эвакуация қилинди

Грециядаги қаттиқ иссиқлик фонида яна бир йирик ўрмон ёнғини келиб чиқди — бу сафар Коринф шаҳри яқинида, жанубий муниципалитетдаги тоғли ҳудудда. Ҳокимият маълумотларига кўра, ёнғин тез суратда тарқалган ва маҳаллий аҳоли ўз уйларини шошилинч тарк этишга мажбур бўлган.

АҚШ Гарвард университетининг чет эллик талабалар учун визага ҳомийлик қилиш ваколати устидан тергов бошлади

Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Марко Рубио ижтимоий тармоқда ёзди.

Ғазода очлик хавфи: 100 дан ортиқ инсонпарварлик ташкилоти огоҳлантирди

Ғазо секторидаги очлик хавфи борасида “Save the Children”, “Chegarasiz шифокорлар” каби йирик ташкилотлар ҳам иштирок этган 100 дан ортиқ инсонпарварлик гуруҳи қўшма баёнот билан чиқди.

Украинада коррупцияга қарши органлар ваколатлари чекланишига қарши норозилик намойишлари ўтказилди

Украина пойтахти Киев ва мамлакатнинг бир қатор шаҳарларида "Миллий коррупцияга қарши кураш бюроси" (НАБУ) ҳамда "Махсуслаштирилган коррупцияга қарши прокуратура" (САП) ваколатларини чекловчи қонунга қарши оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтди.

Россия ва Украина учрашувларининг учинчи раундида тинчлик шартлари муҳокама қилинади

Истанбул Россия ва Украина ўртасида 2022 йил 24 февралда бошланган урушни тугатиш мақсадидаги тўғридан-тўғри музокаралар майдони бўлиб қолмоқда. Томонлар учинчи раундни ўтказишга ўзаро розилик берган.

Ғазода Исроил ҳужуми оқибатида 8 нафар фаластинлик ҳалок бўлди

Бу ҳақда WAFA ахборот агентлиги хабар берди.

Ангренда 14 ёшли қиз 4 нафар йигит томонидан зўрланди

Мазкур ҳолат Болалар омбудсмани ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан алоҳида назоратга олинган.

Ўзбекистонликлар 1 миллиарддан ошиқ пулини Лабубуга ишлатиб юборишди

Жаҳон маркетплейсларида мазкур ўйинчоқ 22 доллардан 900 долларгача сотилмоқда. Миллий маркетплейсда эса мазкур ўйинчоқларни 45 минг сўмдан топиш мумкин.

Тошкент вилоятида ЙПХ машинаси иштирокида ЙТҲ юз берди

ЙҲХБ хабарига кўра, ҳар иккала ҳолатда ҳам ҳаракат иштирокчиларининг соғлиғига зиён етмаган.

Ўзбекистонликлар 1 миллиарддан ошиқ пулини Лабубуга ишлатиб юборишди

Жаҳон маркетплейсларида мазкур ўйинчоқ 22 доллардан 900 долларгача сотилмоқда. Миллий маркетплейсда эса мазкур ўйинчоқларни 45 минг сўмдан топиш мумкин.

Тошкент вилоятида ЙПХ машинаси иштирокида ЙТҲ юз берди

ЙҲХБ хабарига кўра, ҳар иккала ҳолатда ҳам ҳаракат иштирокчиларининг соғлиғига зиён етмаган.

Украинада Mirage 2000 қирувчи самолёти қулаб тушди

Украина ҳарбийларининг маълумотига кўра, парвоз вақтида авиация техникасида носозлик юзага келган.

Тошкентда самолёт бортида йўловчи аёлга шаҳвоний шилқимлик қилган эркак қамалди

Аёл эса эркакка бу ҳаракатларини тўхтатишини ва ўзини тўғри тутиши кераклигини айтишига қарамасдан, у ўз ҳаракатларини давом эттирган.

Қибрайда қурилиш моллари дўконида ёнғин чиқди

Хабарга асосан, ёнғинни ўчириш учун 5 та ёнғин-қутқарув экипажлари соат 10:57 да воқеа жойига бориб, 11:17 да ўраб олинган ва ёнғин соат 11:50 да тўлиқ ўчирилган.

Исроил Россияни Эронга ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини етказиб беришдан тийилишга чақирди

Исроил молия вазири Элькин Россиядан Эронга ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини етказиб бермасликни сўради.

Россия радикал каналларга обуна бўлган хорижлик фуқароларини мамлакатга киритмаяпти

Россия чегарачилари сўннги пайтларда Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларини радикал диний каналларга обуна бўлгани учун мамлакатга киритишдан бош тортмоқда. Бу ҳолат ТАСС агентлиги ўрганган 20 дан зиёд суд материалларида қайд этилган.

Эрондаги жазирама сув ва электр танқислигига олиб келди

Эронда кузатилаётган ғайритабиий иссиқ об-ҳаво туфайли сув омборларидаги сув сатҳи сўнгги бир асрдаги энг паст даражага тушди. Бу эса мамлакат бўйлаб сув ва электр таъминотида жиддий узилишларга сабаб бўлмоқда.

Исроил мудофаа кучлари сўнгги 24 соат ичида Ғазода ҲАМАСга тегишли ўнлаб манзилларни йўқ қилди

Бу ҳақда “Report” нашри IDF матбуот хизматига таяниб хабар қилди.

Эрдўған: Ғазодаги геноцидга сукут қилиш – жиноятга шерикликдир

Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Истанбулда бўлиб ўтаётган IDEF-2025 мудофаа кўргазмасида нутқ сўзлар экан, Ғазода рўй бераётган воқеаларга нисбатан жаҳон ҳамжамиятининг сукутини қаттиқ танқид қилди.

Трамп: Обама ва демократлар Россиянинг 2016 йилги сайловларга аралашуви ҳақидаги ишни сохталаштирган

АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Барак Обамани 2016 йилги президентлик сайловларида Россия уни қўллаб-қувватлагани ҳақида жамоатчилик фикрини атайлаб шакллантирганликда айблади.

Ўзбекистонда ёзги электр истеъмоли қишки кўрсаткичдан ҳам ошиб кетди

2025 йил 16–21 июль кунлари давомида кузатилган жазирама иссиқ сабабли мамлакатимиз энергетика тизимида янги тарихий рекорд қайд этилди.

ДХХ: 22 кг.дан ортиқ гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди

Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Техасдаги тошқиндан сўнг йўқолганларнинг аксарияти топилди

Бу ҳақда CNN телеканали маҳаллий ҳокимиятга таяниб хабар берди.

Суриянинг Ас-Сувейда вилоятидаги тўқнашувларда 426 киши ҳалок бўлди

Бу ҳақда Сурия Инсон ҳуқуқлари тармоғи (SNHR) ўз ҳисоботида маълум қилди.

Ғазо секторида сўнгги 24 соат ичида очлик ва кам овқатланишдан 18 киши вафот этди

Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, муҳосарадаги Ғазо секторида сўнгги 24 соат давомида очлик ва кам овқатланиш оқибатида 18 киши ҳалок бўлди.

Зеленский: Россиянинг оммавий ҳужуми натижасида Украинада 2 киши ҳалок бўлди, 15 киши яраланди

Украина президенти Владимир Зеленскийнинг маълум қилишича, ўтган тун давомида Украина шаҳарлари ва аҳоли пунктларига 420 дан ортиқ дрон ва 20 тадан ортиқ ракета билан ҳужум қилинган. Ҳужумлар натижасида 2 киши ҳалок бўлган, 15 киши яраланган.

Эс-Сувейдада друзлар томонидан мажбуран кўчирилган бедуин оилалари эвакуация қилинди

Суриянинг Эс-Сувейда вилоятида друзлар қўмондони Ҳикмат ал-Ҳижрига қарашли кучлар томонидан наслдан-насл яшаб келган уйларидан мажбуран чиқарилган бедуин араб оилаларининг бир қисми эвакуация қилинди.

Исроил аскарлари Ғазода оқ байроқ кўтарган тинч фуқароларга ўқ узганини тан олди

Исроил армиясининг амалдаги ва собиқ ҳарбийлари The Wall Street Journal нашрига маълум қилишича, Исроил аскарлари Ғазо секторида гуманитар ёрдам тарқатиш пункти яқинида оқ байроқ кўтариб турган палестинлик фуқароларга нисбатан ўқ узганини тан олди.

Исроил стратегияси: Мамлакатнинг сиёсий устунликка эга бўлиш учун амалга ошираётган «ўйинлари»

16 июл куни Исроил ҳарбий самолётлари Сурия пойтахти Дамашқдаги муҳим объектларга — Мудофаа вазирлиги, Ҳарбий штаб ва Президент саройи атрофига зарба берди. Бу ҳужум оддий ҳаво зарбаси эмас эди — бу аниқ сиёсий стратегиянинг давомидир.

Машинасига 200 килодан зиёд наркотик ортган дипломат қўлга тушди — Болгария

Болгарияда дипломатнинг машинасига ортилган 200 килограммдан зиёд гиёвандлик моддаси мусодара қилинди. Таъкидланишича, мамлакат тарихида бунчалик йирик наркотик партияси биринчи марта фош қилинди.

Навоийда водород сульфид меъёрдан 16,8, аммиак 1,4 баробар ошгани маълум бўлди

Бунга «Навоийазот» корхонаси чиқиндилари сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда. Корхона эса ҳодиса уларга алоқадор эмаслигини билдирган.

"Путин, навбатинг келди..."

Сиз бутун дунё ҳисобига арзон Россия нефтини сотиб оляпсиз, ва Президент Трамп бу ўйиндан чарчади.

Хитойдаги хусусий боғчада болалар қўрғошиндан заҳарланди

Иш бўйича олти киши, жумладан инвестор, директор ва ошпазлар ҳибсга олинган.

Гонконгда кучли тайфун авж олмоқда

Шамолнинг тезлиги соатига 160 км/соатга етмоқда.

Индонезия соҳилларида бортида 280 нафар йўловчи бўлган паром ёниб кетди

Индонезия ҳарбий-денгиз кучлари ёнғин қурбонлари ва жабрланганларни эвакуация қилиш учун учта кема юборди.

Газода болалар очликдан нобуд бўлмоқда

Бугунги кунда Газода минглаб инсонлар, жумладан, болалар ҳам очлик ва етарли озуқа етишмаслиги сабаб оғир аҳволга тушиб қолган.

Исроил ёрдам маркази яқинида 25 нафар очликдан азият чеккан фаластинликни ўлдирди

Медицин манбаларга кўра, шанба куни Исроил ҳарбийлари Жанубий Ғазонинг Рафа шаҳридаги ёрдам маркази яқинида тўпланган очликдан азият чеккан фаластинликлар тўдасига ўт очиши натижасида камида 25 киши ҳалок бўлди, яна 70 нафардан ортиқ инсон жароҳат олди.

Келаётган ҳафтада ҳам жазирама давом этади

Келаётган ҳафтада ҳам жазирама давом этади — «Ўзгидромет» 21–24 июл (душанба–пайшанба) учун эълон қилган об-ҳаво прогнози шуни кўрсатмоқда.

Ас-Сувайдадаги тўқнашувларда ҳалок бўлганлар сони 940 нафарга етди

Бу ҳақда Syria Human Rights Observatory маълумотига таяниб, The Times of Israel нашри орқали "Report" хабар берди.

Аббас Аракчӣ: Эрон ва Исроил ўртасидаги ўт очмаслик режими жуда нозик

Бу ҳақда Эрон ташқи ишлар вазири Аббас Аракчӣ “IRNA” агентлигига берган баёнотида маълум қилди.

Steigan: Трамп Москвага ультиматум қўйди

У Москвадан Украина билан тинчлик келишувини имзолашни талаб қилди.

Трамп Ғазо секторидан 10 нафар гаровдаги шахсни қайтаришга ваъда берди

АҚШ Президенти Дональд Трамп, Ғазо секторидан яна 10 нафар исроиллик гаровдаги шахслар яқин вақт ичида озод қилиниши кутилаётганини маълум қилди.

Трамп АҚШлик медиамагнатнинг судда кўрсатма беришини интиқлик билан кутмоқда

Трамп бу ҳақда Truth Social ижтимоий тармоғида маълум қилди.

Исроил Ғазодаги қочқинлар лагерлари ва уйларга зарба берди: ҳалок бўлганлар орасида аёллар ва болалар бор

Исроил армияси Ғазо секторидаги турли ҳудудларга, жумладан, яшаш уйлари ва қочқинлар жойлашган чатирларга ҳаво ва қуруқликдан зарбалар берди.

АҚШ элчиси Исроил ҳукуматини масиҳий ташкилотларга нисбатан босимда айблади

АҚШнинг Исроилдаги элчиси Майк Хакаби Исроил ҳукуматининг масиҳий ташкилотлар ва уларнинг хорижий ходимларига нисбатан ҳаракатларидан жиддий норозилик билдирди.

«Бу сафаргиси ҳақиқий»: Исроилга янги санкциялар жорий қилинди

Санкциялар таркибига қурол етказиб беришни тўхтатиш, ҳарбий ҳамкорлини якунлаш, суд орқали жавобгарликни кучайтириш, шунингдек, Исроил компанияларга нисбатан иқтосодий чекловлар жорий этиш каби бандлар киради.

Аслида тарбиячига тарбия керак шекилли: Боғчада 2 ёшли бола шафқатсиз калтакланди

Мазкур ҳолат Болалар омбудсмани томонидан ўрганилмоқда.

Мурод Назаров: "Тошкентда дарахтларни кесишни чекламаслик керак"

Қурилиш соҳасида фаолият юритувчи тадбиркор сўзларига кўра, дарахт кесишга қўйилган чекловлар коррупцияни кучайтиради. У мазкур масалага ечим сифатида қурувчи компания зиммасига кесилган дарахтлар ўрнига янгиларини экишни юклаш кераклигини кўрсатди.

Грузияда жиноий гуруҳлар билан алоқада гумонланган 20 киши қўлга олинди

Бу ҳақда маҳаллий ОАВ ИИВ вазири ўринбосари Александр Дарахвелидзега таяниб хабар берди, дея маълум қилади “Report” агентлиги.