Қандай ҳазиллар ҳаром қилинган?

A A A
Қандай ҳазиллар ҳаром қилинган?

Уламолар ҳазил-мутойиба қилишнинг иккита шартини баён қилганлар:

Рост гап билан бўлиши;
Меъёрдан ошмаслиги;

Ҳазиллашиш аслида рост нарсалар билан бўлгандагина ҳақиқий кўнгил ёзилишига, ундан кўзланган мақсадлар ҳосил бўлишига сабаб бўлади.

Аммо шариатда ҳаром қилинган нарсаларни ҳазилга восита қилиш мумкин эмас. Одатда, кўп тарқалган қуйидаги “ҳазил”лар мусулмон киши сақланиши лозим бўлган ножойиз ишлар ҳисобланади:

Ҳазиллашиб қўрқитиш. Ҳазиллашиб қўрқитишнинг оммалашган бир қанча кўринишлари бор:

– юзига турли ниқоблар тақиб бировни қўрқитиб “ҳазиллашиш”;

– яшириниб туриб, бирдан бақириб чўчитиб “ҳазиллашиш”;

– бирор нарсасини яшириб қўйиб “ҳазиллашиш”.

Бундай “ҳазил”ларнинг ҳалол эмаслигига уламолар қуйидаги ҳадисни далил қилиб келтирганлар:

عَنْ عَبْدِ الرَّحْمَنِ بْنِ أَبِى لَيْلَى قَالَ: حَدَّثَنَا أَصْحَابُ مُحَمَّدٍ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، أَنَّهُمْ كَانُوا يَسِيرُونَ مَعَ النَّبِىِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَنَامَ رَجُلٌ مِنْهُمْ فَانْطَلَقَ بَعْضُهُمْ إِلَى حَبْلٍ مَعَهُ فَأَخَذَهُ فَفَزِعَ فَقَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: » لَا يَحِلُّ لِمُسْلِمٍ أَنْ يُرَوِّعَ مُسْلِمًا «. رَوَاهُ اَبُو دَاوُدَ.

Абдурраҳмон ибн Абу Лайлодан ривоят қилинади: “Бизга Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари гапириб бердилар. Улар Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга йўлга чиққанларида улардан бир киши ухлаб қолди. Шу пайт улардан бири бориб ундаги арқонни олиб қўйганди. У (уйғонгач,) қўрқиб кетди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мусулмон киши учун бирор мусулмонни қўрқитиш ҳалол бўлмайди”, дедилар”. Абу Довуд ривоят қилган.  

Ҳазиллашиб ёлғон гапириш. Ҳазиллашиш, аслида, рост нарсалар билан бўлгандагина ҳақиқий кўнгил ёзилишига сабаб бўлади. Ҳазиллашиш даъвоси билан ёлғон гапириш бирор ҳолатда ҳам мумкин эмас. Бу ҳақда ҳадиси шарифда бундай дейилган:

عَنْ أَبِي أُمَامَةَ الْبَاهِلِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ  صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: « أنَا زَعِيْمٌ بِبَيْتٍ فِي رَبَضِ الْجَنَّةِ لِمَنْ تَرَكَ الْمِرَاءَ وَإنْ كَانَ مُحِقّاً وَبِبَيْتٍ فِي وَسَطِ الْجَنَّةِ لِمَنْ تَرَكَ الْكَذِبَ وَإنْ كَانَ مَازِحاً وَبِبَيْتٍ فِي أَعْلَى الْجَنَّةِ لِمَنْ حَسُنَ خُلُقُهُ ». رَوَاهُ أَبُو داوُدَ.

Абу Умома Боҳилий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мен ҳақ бўлса ҳам, тортишувни тарк қилган кишига жаннат атрофида бир уй бўлишига кафолат бераман. Ҳазиллашувчи бўлса ҳам, ёлғонни тарк қилган кишига жаннатнинг ўртасида бир уй бўлишига кафолат бераман. Хулқи чиройли бўлган кишига жаннатнинг энг олий жойида бир уй бўлишига кафолат бераман”, дедилар. Абу Довуд ривоят қилган.

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

إِنِّى لَأَمْزَحُ وَلَا أَقُولُ إِلَّا حَقًّا (رَوَاهُ الطَّبَرَانِيُّ فِي الْكَبِيرِ.)

“Албатта, мен ҳам ҳазиллашман, аммо фақат ҳақни гапираман”. Табароний “Кабир”да ривоят қилган.

Ёлғон ҳазиллар, одатда, кўпроқ одамларни кулдириш учун ишлатилади. Ким одамларни кулдириш учун ёлғон гапирар экан, бу иши билан ўзига ҳадисда хабар берилган “вайл”ни сотиб олаётган бўлади. Бу ҳақда ҳадиси шарифда бундай дейилган:

عَنْ بَهْزِ بْنِ حَكِيمٍ، قَالَ: حَدَّثَنِى أَبِى، عَنْ أَبِيهِ، قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: » وَيْلٌ لِلَّذِى يُحَدِّثُ فَيَكْذِبُ لِيُضْحِكَ بِهِ الْقَوْمَ وَيْلٌ لَهُ وَيْلٌ لَهُ «. رَوَاهُ اَبُو دَاوُدَ.

Баҳз ибн Ҳакимдан ривоят қилинади: “Менга отам ўз отасидан ҳадис айтди: “Мен: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Одамларни кулдириш учун ёлғон гапирадиган кимсага вайл бўлсин, унга вайл бўлсин, унга вайл бўлсин”, деяётганларини эшитдим”. Абу Довуд ривоят қилган.

Ҳадиси шарифда келган “Вайл бўлсин” сўзи “ҳолига вой бўлсин” ёки “вайл дўзахи бўлсин” маъносида бўлиб, бу сўз Қуръони каримда одамларни алдаб савдо қиладиганларга ҳамда  ғийбатчи ва одамларни масхара қиладиганларга нисбатан қўлланган. Одамларни кулдириш учун ёлғон гапирадиган кимсанинг ҳам ҳолига вой бўлиши ёки вайл дўзахига кириши ушбу ҳадисда баён қилинган.

Ҳазиллашиб бировларни таҳқирлаш. Ҳазиллашиш даъвоси билан инсонларни таҳқирлаш мумкин эмас. Масалан, қишлоқликларни ё шаҳарликларни, ёки муаян касб эгаларини таҳқирлаб, “ҳазиллашиш” мумкин эмас. Чунки Қуръонда бундай “ҳазил” қилишдан қайтарилган:

“Эй мўминлар! (Сизлардан) бирор қавм (бошқа) бир қавмни  масхара қилмасин! Эҳтимолки, (масхара қилинган қавм) улардан  яхшироқ бўлса. Яна (сизлардан) аёллар ҳам бошқа аёлларни (масхара қилмасин)! Эҳтимолки, (масхара қилинган аёллар) улардан яхшироқ бўлса. Ўзларингизни (бир-бирларингизни) мазах қилмангиз ва бир-бирларингизни лақаблар билан атамангиз” ("Ҳужурот" сураси, 11-оят).

Ушбу ояти каримада динимизнинг гўзал ахлоқлари баён қилинган:

Инсонларни масхара қилиш мумкин эмас;
сўз билан ҳам, бирор имо-ишора билан ҳам бировнинг устидан кулиш мумкин эмас;
бировларга ёмон лақаб қўйиш мумкин эмас;

Ҳазиллашиб бировларни ҳақорат қилиш ва туҳмат гапларни айтиш. Баъзи кимсалар ўртоқларини сўкиб, ҳақорат қилиб ёки унга нисбатан бўҳтон гапларни айтиб гўёки “ҳазил” қилишади. Аслида бундай гаплар ҳазил эмас, балки мусулмон киши учун мутлақо ножойиз бўлган одобсизликдир.

Шунингдек мусулмон киши иймон-эътиқодга тааллуқли сўзларни ҳазил қилиб гапиришдан сақланиш лозим. Чунки битта сўзни ишонч билан талаффуз қилиш кишининг мўмин бўлишига сабаб бўлганидек, иймондан чиқиб қолишига ҳам сабаб бўлиши мумкин.

Абдулқодир АБДУР РАҲИМ

Manba: azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Мактабларда «Сўнгги қўнғироқ» тадбирлари қачон ўтказилиши маълум бўлди

Шунингдек, ўқувчиларнинг ота-оналари «Энг фаол ота», «Жонкуяр она», «Масъулиятли ота-она» каби номинациялар ҳамда «Миннатдорчилик хат»лари билан тақдирланиши белгиланган.

Эрон 57 та мусулмон давлатидан иборат “Ислом NATOси” ни тузишга чақирди

Бу ҳақда Iran International хабар берди.

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото)

«Барселона»нинг 18 ёшли вингери Ламин Ямал омма олдида янги севгилиси билан кўриниш берди.

Турклар Эрондан ҳам ёмонроқ аҳволга тушади — Исроил маданият вазири

Мики Зоҳар “Туркияга душман давлат сифатида муомала қилишни бошлаш лозим” деган мазмундаги фикрни ҳам илгари сурди.

Президентнинг янги қарори қабул қилинди

Хориждан наслдор қорамолларни олиб кириш ҚҚСдан озод этилади.

АҚШнинг «Атланта Юнайтед» клуби ЖЧ-2026 олдидан Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди

Американинг «Атланта Юнайтед» клуби ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон миллий футбол терма жамоасига ЖЧ-2026 давридаги ҳамкорлик ҳақидаги эълондан сўнг мурожаат қилди.

Россиялик собиқ футболчи ЖЧда Ўзбекистондан нималар кутаётганини айтди

СССР терма жамоасининг собиқ футболчиси Андрей Канчельскис 2026 йилги жаҳон чемпионатидан кутаётган натижаларни айтиб ўтди.

«Барселона» Эрлинг Холанд трансфери бўйича якуний қарорга келди

«Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд «Барселона»нинг қизиқишлар доирасига кирди.

АҚШда қуш уяси сабабли харидор ўзи сотиб олган автомобилга эгалик қила олмаяпти (фото)

Бу ҳақда Autoblog хабар берди.

Дунёдаги энг йирик олтин ишлаб чиқарувчи давлатлар йиллик тонна ҳисобида кўрсатилди

Ўзбекистон ҳам юқори ўринларда туради: 10-ўрин.

Ҳимолайда 2021 йилда йўқолган россиялик талаба йилдан кейин Непалдаги баланд тоғли буддавий монастирда топилди

Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.

10 минг қадам юрганларга пул тўлайдиган платформа ишга тушди

Илова 1 майдан фаолият бошлаган бўлиб, уни App Store ва Play Market орқали юклаб олиш мумкин.

Нурмат Отабеков хантавирус бўйича ахборот билан чиқди

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?

Абдуқодир Ҳусанов ота-онасига 330 минг долларлик вилла совға қилди

Бу ҳақда компания асосчиси Марат Хайруллаевич ўзининг шахсий Instagram саҳифасида очиқлади.

Абдуқодир Ҳусанов учун катта маблағ сарфлашга тайёр гранд жамоа пайдо бўлди

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов клуб рўйхатини ўзгартириши мумкин.

"Орешник" зарбалари дунёни ядровий уруш ёқасига олиб келмоқда – Кая Каллас

Келгуси ҳафтада Европа Иттифоқи мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари Россияга босимни қандай кучайтиришни муҳокама қилишади

Зеленский Киев вилоятига "Орешник" ракетаси зарба берганини тасдиқлади

Украина Қуролли кучлари Ҳаво кучлари маълумотларига кўра, Россия тунда мамлакат бўйлаб 90 та ракета ва 600 та дрон учирган.

Гвардиоланинг сўнгги баҳсига рекорд даражада мухлис ташриф буюрди

«Манчестер Сити» ўз уйи — «Этихад» стадионида томошабинлар ташрифи бўйича янги рекорд ўрнатди.

Пентагон эълон қилган “сирли учар жисм” тармоқда кулгига сабаб бўлди

Айрим фойдаланувчилар уни “фаришта” ёки “ўзга сайёралик” деб тахмин қилган.

Суперкомпьютер футбол бўйича ЖЧда ким ғолиб бўлишини айтди

Шу билан бирга, Opta статистика портали FIFA Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоасининг чемпионлик имконияти 0,07% деб баҳоланган.

Чехия Украинадан келган қочқинлар учун қоидаларни кучайтирмоқда

ČTK агентлиги хабар беришича, ҳужжат парламент қуйи палатасига тасдиқлаш учун юборилган.

Россия Украинадаги “қарор қабул қилиш марказлари”га зарбалар бериш билан таҳдид қилди ва хорижликларни Киевни тарк этишга чақирди

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Украинанинг аннексия қилинган Луганскдаги ётоқхонага берган зарбасига жавобан, Россия Қуролли кучлари Киевдаги мудофаа корхоналари, “қарор қабул қилиш марказлари” ва қўмондонлик пунктларига зарбалар берилиши ҳақида таҳдидли баёнот эълон қилди.

Хитой компанияларининг Ўзбекистонда туризм соҳасида фаолият кўламини кенгайтириш масалалари муҳокама этилди

Хитойнинг Сиан шаҳрида бўлиб ўтган “III Ўзбекистон – Хитой ҳудудлараро форуми” доирасида Туризм қўмитаси раиси А. Аққулов Хитойнинг “Fei Jing Tourism” компанияси (чиқиш туризми) вице-президенти Веи Жие, “Winner Hydrogen” транспорт компанияси бош директори Луо Тианши ҳамда “Shaanxi Tourism Group” компанияси бош директори ўринбосари Сзао Юеванг билан музокаралар ўтказди.

Венесуэлада маҳбуслар тергов изоляторини эгаллаб олди

Маҳбуслар директорнинг ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда. Улар қамоқхона миноралари томига кўтарилган, баъзилари эса матрасларни ёқиб юборган.

Киевдаги “Чернобиль” музейида ёнғин чиқди

Маълум қилинишича, миллий Чернобиль музейи фақат апрель ойи охирида кенг кўламли реставрациядан кейин қайта очилган эди.

Биринчи Боку Туркология Қурултойининг 100 йиллигига бағишланган фундаментал нашрлар Олмаотада тақдим этилди

2026 йил 22 май куни Қозоғистон Республикаси Миллий кутубхонасида Биринчи Боку Туркология Қурултойининг 100 йиллигига бағишланган Турк маданияти ва мероси жамғармасининг фундаментал илмий нашрлари тантанали равишда тақдим этилди.

Лукашенко ва Макрон узоқ вақтдан сўнг телефон орқали мулоқот қилди

Минск расмийларига кўра, қўнғироқ ташаббуси Франция томонидан билдирилган.

АҚШ элчихонаси Киевда йирик ҳаво ҳужуми хавфи ҳақида огоҳлантирди

АҚШнинг Киевдаги элчихонаси яқин 24 соат ичида Украина ҳудудига «сезиларли ҳаво ҳужуми» бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантириш эълон қилди.

Ливанда Исроил ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 3123 кишига етди

Вазирлик билдиришича, 2 мартдан буён бошланган ҳарбий кескинлашув даврида қурбонлар умумий сони 3123 кишига, яраланганлар сони эса 9506 кишига етган.

Исроилга ҳозирда 51 та давлат ҳарбий маҳсулот етказиб бермоқда

Маълумотларга кўра, қурол-яроғ ва ҳарбий технологиялар етказиб бериш Халқаро суднинг Ғазода геноцид хавфи мавжудлиги ҳақидаги огоҳлантиришидан кейин ҳам давом этган.

Норвегияда “энг чиройли ҳожатхона” хавфсизлик сабаб ёпилди

Андайя оролида жойлашган ва фьорд манзараси билан машҳур бўлган жамоат ҳожатхонаси ҳарбий хавфсизлик туфайли ёпилди.

Наманганда ҳожатхонага тушиб кетган бола қутқарилди

Шифокорлар томонидан болага биринчи тиббий ёрдам кўрсатилганидан сўнг у яқинларига топширилди. Ҳозирда боланинг аҳволи яхши экани маълум қилинмоқда.

Хитойда кўмир конидаги портлашда 90 киши ҳалок бўлди

Хитой раиси Си Жинпинг тирик қолганларни излаш ва жабрланганларни қутқариш учун барча куч ва воситаларни сафарбар қилишни буюрган.

Рубио: Россия, АҚШ ва Украина ўртасидаги уч томонлама музокаралар тўхтатилди

Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Швециянинг Хелсингборг шаҳрида бўлиб ўтган НАТО ташқи ишлар вазирлари йиғинида маълум қилди.

“MV Hondius” кемасида хантавирусга чалинганлар сони ошди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Адханом Гебрейесуснинг маълум қилишича, “MV Hondius” круиз лайнери билан боғлиқ яна бир хантавирус юқиш ҳолати аниқланган.

Ҳантер Байден Исроилни отасига қарши кампания билан боғлади

АҚШнинг собиқ президенти Жо Байденнинг ўғли Ҳантер Байден отасига қарши коррупция айбловларини тарқатишда Исроил билан боғлиқ шахслар иштирок этган бўлиши мумкинлигини билдирди.

Озиқ-овқат маҳсулотлари орасига яширилган дори воситалари фош бўлди

Тегишли баҳолаш ҳисоботига кўра, ушбу тиббий воситаларнинг умумий қиймати 1 млрд 323 млн сўмни ташкил этади.

GoTürkiye янги мини-сериали “Cappadocia Fairytale” экранларда

Туркиянинг глобал туризм платформаси — GoTürkiye мамлакатнинг бетакрор сайёҳлик манзилларини кинематографик ҳикоялар орқали намойиш этиб, халқаро аудитория эътиборини жалб этишда давом этмоқда.

Покистон Эрон ва Марказий Осиёга манго экспорти учун чекловларни енгиллаштирди

Покистон ҳукумати Эрон ва Марказий Осиё давлатларига қуруқлик орқали манго экспорт қилиш бўйича молиявий талабларни вақтинча енгиллаштирди.

Данияда 2012 йилдан буён энг кучли зилзила қайд этилди

Сейсмологларнинг сўзларига кўра, ушбу ҳодиса Скандинавия ўлчовлари бўйича анча сезиларли бўлиб, мутахассисларнинг катта эътиборини тортди.