“Қамчиқ” довонида кузатилган сел-тошқин бир қанча оқибатларни олиб келди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 4 май куни соат 21:30 ларда “Қамчиқ” довонида кузатилган кучли ёғингарчилик оқибатида “Ангрен-Поп” электрлаштирилган темир йўлининг 19 км. "Кўл" стансиясига олиб борувчи автомобил йўлининг ювилиши оқибатида поездни электр қуввати билан таъминловчи таянч устуни қулаган.
Юзага келган вазият оқибатларини бартараф этиш мақсадида тезкор штаб тузилиб, "Қамчиқ" МҚЁҚБ ва “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ махсус авария-тиклаш бригадаси ва муҳандислик техникалари билан йўлда таъмирлаш ишлари олиб борилиб, электр таянч устуни, ҳамда йўл остидан қўшимча сел ўтказгич қуриш ишлари амалга оширилди.
Шунингдек, автомобил йўлида сел, тошқин оқибатларини бартараф этиш ва ёғингарчилик сувларини беталофат ўтказиб юбориш мақсадида, сув ўтказиш иншоотларини ва кюветларни тозалаш тадбирлари олиб борилди. Довон ҳудудида ҳодиса оқибатларини бартараф этиш тадбирлари давом этмоқда.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.