Қалбга хотиржамлик берувчи 6 оят

A A A
Қалбга хотиржамлик берувчи 6 оят

Қалб хотиржамлигисиз бахт-саодатга эришиш мушкул. Токи киши ғам-қайғу, ташвиш ва ваҳимада юрар экан, нотинч қалби осойишталикни истайди. Жадаллашиб бораётган бугунги ҳаётимизда кўплаб муаммою кечинмаларга дуч келамиз. Бутун фикру хаёлимиз ташвишларга кўмилгани сабаб, худди тоза ҳаво сингари тинчлик-хотиржамликка эҳтиёж сезамиз.

Араб тилидаги сакина сўзи сакана феълидан олинган бўлиб, тинчлик, осойишталик, хотиржамлик, сокинлик маъноларини билдиради. Истилоҳдаги маъноси эса иймони комил бандага Аллоҳ таолонинг марҳамати ўлароқ бериладиган қалб хотиржамлигидир. Бунинг натижасида банда ўз эътиқодини мустаҳкамлашга интилади. Ҳар кимнинг қалб сокинлиги ҳар хил ҳолатга кўрадир. Кимдир моддий жиҳатдан мустақил бўлганида, яна кимдир муайян ижтимоий мавқега эга бўлганида. Аммо хотиржамлик ички руҳий ҳолатдир. Кимдир озроғи билан бахтиёр бўлса, кимгадир эса қанча бўлса, шунча кам. Чин кўнгил осойишталигига эса фақат Аллоҳ таолога юзланиш билан етишилади. Шариат кўрсатмаларига амал қилган ҳолда ҳаёт кечириб, хотиржамликка эришиш мумкин. Аллоҳнинг марҳамати шунчалар кенгки, одамзотни ҳам руҳий, ҳам жисмоний фойда бўлган нарсаларга тарғиб қилди. Қалбингиздаги кечинмаларнинг барчасини, ҳаттоки энг махфий сирларни ҳам ягона Аллоҳгина билгувчидир. Кўнгилнинг нимадан хасталигию, давоси нимада экани ҳам ёлғиз Ўзигагина аён. Ахир шу қалбнинг яратгувчиси У бўлгач, яна кимга илтижо қиламиз?

Аллоҳ таоло Қуръонда: Иймон келтирганлар ва Аллоҳнинг зикри ила қалблари ором топганлар. Аё, Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топмасми? деб марҳамат қилган (Раъд сураси, 28-оят). Кўнгил хотиржамлиги Аллоҳнинг зикри ила бошланади. Чунки Аллоҳнинг зикри икки дунё саодатига элтувчи воситадир. Қалбнинг давоси муқаддас Қуръони каримдир. Қуръон қироатида бардавом бўлгувчи кишининг руҳи ва танаси шифо топади.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда: у иймон келтирганлар учун ҳидоят ва шифодир дея марҳамат қилган (Фуссилат сураси, 44-оят). Қуръон мусулмонларга Аллоҳнинг раҳмати сифатида нозил бўлган. Уни қироат қилувчи банда Аллоҳга янада яқинлашиб, итоатида руҳининг осойишталигини топади, кўнгли юмшайди, иймони мустаҳкамланади. Токи банда Аллоҳга таваккулда экан, оятларини ўқиб, уларга амал қилишга интилар экан, унга на ташвиш ва на хафагарчиликлар яқинлаша олмас. Ислом уламолари Қуръонда сакина ҳақидаги бир неча оятларни келтириб, уларни доимий ўқиб юриш банданинг умри ҳамда кўнгил хотиржамлигини таъминлайди, дейдилар.

1. Набийлари уларга: Албатта, унинг подшоҳлигининг белгиси сизларга Роббингиздан сандиқ келмоғидир, унда хотиржамлик ва Мусо ҳамда Хорун аҳлидан қолган қолдиқ бўлиб, фаришталар кўтариб келур. Агар мўмин бўлсаларингиз, албатта, бу нарсада сизларга белги бор , деди (Бақара сураси, 248-оят).

2. Сўнгра Аллоҳ сокинлигини Пайғамбарига ва мўминларга туширди ҳамда сиз кўрмайдиган лашкарларни туширди ва куфр келтирганларни азоблади. Ана ўша, кофирларнинг жазосидир (Тавба сураси, 26-оят).

3. Агар сиз унга ёрдам бермасангиз, батаҳқиқ, Аллоҳ унга, куфр келтирганлар уни икки кишининг бири бўлган ҳолида чиқарганларида, нусрат берди. Улар икковлон ғорда турганларида, у шеригига: Хафа бўлма, Аллоҳ, албатта, биз билан , деди. Бас, Аллоҳ унинг устидан Ўз сокинлигини нозил қилди ва сиз кўрмаган лашкарлар билан қўллади. Куфр келтирганлар калимасини паст қилди. Аллоҳнинг калимаси эса ўзи юқори. Аллоҳ ғолиб ва ҳикматли Зотдир (Тавба сураси, 40-оят).

4. У иймонларига иймон зиёда бўлиши учун мўминлар қалбига сокинликни нозил этган Зотдир. Ва осмонлару ернинг лашкари Аллоҳникидир. Ва Аллоҳ билувчи ва ҳикматли Зотдир (Фатҳ сураси, 4-оят).

5. Батаҳқиқ, Аллоҳ мўминлардан дарахт остида сенга байъат қилаётганларида рози бўлди. Бас, уларнинг қалбларидагини билди, уларга сокинликни туширди ва яқин фатҳ ила мукофотлади (Фатҳ, сураси 18-оят).

6. Эсла! Куфр келтирганлар қалбларида ҳамийят ни, жоҳилият ҳамийяти ни жойлаганларида, Аллоҳ ўз сокинлигини Пайғамбарига ва мўминларга туширди ва уларга тақво калимасини лозим кўрди, улар ушбуга ҳақли ва аҳл эдилар. Ва Аллоҳ ҳар бир нарсани билувчидир (Фатҳ сураси, 26-оят).

Manba: islom.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Миллионер! Ҳусанов “Сити”да жами қанча маош олади?

Франциянинг L’Équipe спорт нашри Англия Премьер-лигасидаги энг юқори маош олувчи 5 нафар футболчидан иборат рейтингни эълон қилди.

Эрон Трампнинг Ҳўрмуз бўғозини очиш бўйича ултиматумига жавоб қайтарди

Эрон ҳукумати бўғоз фақат транзит йиғимларидан фойдаланилган ҳолда “янги ҳуқуқий режим” доирасида зарарлар қоплангандан кейингина очилишини маълум қилди.

Эрон уламолари Хоманаийдан атом бомба ясашга рухсат беришни сўради

"Мавжуд таҳдидларга қарши қонуний ҳимоя заруратини ҳисобга олган ҳолда, аввалги баъзи фатволарни қайта кўриб чиқиш нафақат мумкин, балки баъзи ҳолларда зарур бўлиб туюлади, токи Ислом тизими душман фитналарига қарши максимал даражада тўхтатувчи ва хавфсизлик кафолатига эга бўлсин", - дейилади мурожаатда.

Эрон Ҳўрмуз бўғозининг «калитларини йўқотиб қўйди»

Бу ҳақда Ислом Республикасининг Зимбабведаги элчихонаси маълум қилди.

Эрон: "Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси тажовузкор АҚШнинг USS Abraham Lincoln авиаташувчи кемасига зарба берди"

Бу ҳақда Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси матбуот хизмати маълум қилди.

Эрон ҳаво мудофааси тизимлари Исроил учун кўринмас бўлиб қолди

Бу ҳақда Исроил мудофаа ва хавфсизлик форуми раиси Амир Авиви маълум қилди.

Трампнинг босими остида қолган Саудия Арабистони шаҳзодаси Путин билан суҳбатлашди

Бу ҳақда Россия ОАВлари Кремль матбуот хизматига таяниб хабар бермоқда.

Гари Невилл - Абдуқодир Ҳусанов ҳақида: «Ҳеч қачон бунақасини кўрмаганман»

Англиялик машҳур собиқ қанот ҳимоячиси, ҳозирда телеэксперт Гари Невилл "Манчестер Сити"нинг ўзбекистонлик марказий ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановни мақтади.

Шимолий Корея Эрондан узоқлашишни бошлади — разведка

Жанубий Корея томонининг миллий разведка маълумотларига таяниб хабар беришича, Шимолий Корея давом этаётган можаро фонида Эрондан узоқлашишни бошлаган.

Буюк Британияда 14 миллион долларлик лотерея ютиб олган шахс ютуқларини қўлга кирита олмади

Бу ҳақда ўйинни ўтказган миллий лотерея оператори Allwyn хабар берди.

Эронда бир баққол дўкони ойнасида шундай ёзув илган:

«Бу хаёлий маҳсулот эмас. Агар эҳтиёжинг бўлса, ол — урушдан кейин тўлайсан.»

Қадр кечаси қайси кунга тўғри келади?

Рамазон ойининг охирги 10 кунлиги бошланди.

Эронда 19 ёшли спортчи дорга осиб қатл этилди

19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.

Эрлинг Холанд ўзига янги жамоа танлади

Бу ҳақда Football365 портали журналистлари хабар бермоқда.

Эрон мусулмон давлатларига чақириқ билан чиқди

Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.

Эрондан кескин огоҳлантириш: «АҚШ ўзининг агрессив итни тўхтата олмаса…»

Бу ҳақда Tasnim агентлиги манбага таяниб хабар берди.

Эрон Ҳўрмуз бўғозини ёпди — минтақада кескинлик янада кучаймоқда

Бу ҳақда Fars ахборот агентлиги хабар берди.

АҚШ ва Эрон ўртасидаги сулҳ фонида Саудия Арабистонидаги асосий нефт қувурига ҳужум қилинди — Financial Times

"Зарба Ҳўрмуз бўғозини айланиб ўтувчи асосий нефт экспорти йўналишига айланган “Шарқ-Ғарб” қувуридаги насос станциясига берилди", дея хабар бермоқда нашр.

Американинг GBU-39 SDB бомбаси Эрон ҳарбийлари қўлига тушди

Tasnim агентлиги хабарига кўра, Эроннинг Лористон вилоятида Американинг портламай қолган GBU-39 SDB бомбаси шикастланмаган ҳолда мамлакат қуролли кучлари ихтиёрига ўтган.

Эрон ҳукумати сулҳдан бош тортади, агар...

Эрон ҳукумати агар Исроил армияси Ливандаги нишонларга ҳужум қилишда давом этса, Қўшма Штатлар ва Исроил билан икки ҳафталик сулҳга содиқ қолиш мажбуриятини бажаришдан бош тортади.

Экологик таълим боғчалардан бошланмоқда

Наманганда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, Республика “Ёш экологлар” ҳаракати Кенгаши, вилоят Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси ҳамда вилоят “Ёш экологлар” ҳаракати Кенгаши томонидан “Жажжи экологлар” лойиҳасига старт берилди.

Ҳиндистон чегарани қўриқлашда тимсоҳ ва заҳарли илонлардан фойдаланмоқчи

Ҳиндистон расмийлари ноқонуний мигрантлар оқимини тўхтатиш учун Бангладеш билан чегаранинг бориш қийин бўлган қисмларини ҳимоя қилиш учун «биологик тўсиқ»дан фойдаланишни кўриб чиқмоқда.

Хитой воситачилигида Афғонистон ва Покистон кескинликни юмшатишга келишди

Хитой минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлаш учун мулоқот платформасини қўллаб-қувватлашини билдирди.

Тошкентда талаба йигит 9 нафар болага тазйиқ ўтказиб келгани аниқланди

Шунингдек, болалардан 6 нафари 2 ойдан 8 ойгача умумтаълим мактабидаги дарсларга бормаган, аксинча, мажбуран уйда сақланиб, ҳатто уларга кўчага чиқишга ҳам рухсат берилмаган.

Саида Мирзиёева АҚШ савдо вакили билан учрашди

Суҳбат чоғида Америка–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши йиғилиши натижалари муҳокама қилинди, шунингдек, иқтисодий лойиҳалар портфели изчил кенгайиб бораётгани қайд этилди.

Рубио АҚШ ва Эрон музокараларидан кутилаётган натижалар ҳақида гапирди

Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

АҚШ ўз фуқароларини уйда қолишга чақирди

Манамадаги АҚШ элчихонаси Байҳрайндаги барча америкаликларга Яқин Шарқдаги кескин вазият сабаб уйдан чиқмасликни тавсия қилди.

Трамп: соат 20:00 — ҳал қилувчи нуқта бўлиши мумкин

Агар музокаралар силжимаса, соат 20:00 га келиб ҳужум бошланиши мумкин ва у аввал кўрилмаган даражада қаттиқ бўлади, деб хабар қилди Fox News журналисти Дональд Трамп сўзларига таяниб.

АҚШ–Эрон музокараларидаги асосий муаммо — ишончсизлик

Сиёсатшунос Алмас Ҳайдар Нақвийнинг таъкидлашича, АҚШ ва Эрон ўртасидаги асосий тўсиқ — ўзаро ишончсизлик бўлиб, бу можарони ҳал қилишга жиддий халақит бермоқда.

Буюк Британия Трампнинг Эрон бўйича таҳдидларидан хавотирда

Британиялик сиёсатчи Жим Фергюсон АҚШ президенти Дональд Трампнинг Эрон цивилизациясини йўқ қилиш ҳақидаги баёнотини кескин танқид қилди.

Оҳангаронда болага куч ишлатган тарбиячи ишдан бўшатилди

Тармоқда Оҳангарон шаҳридаги мактабгача таълим ташкилоти ходимининг тарбияланувчилардан бирига жисмоний куч ишлатгани тасвири тарқалди.

Теҳрон Трамп таҳдидидан сўнг Вашингтон билан тўғридан-тўғри алоқаларни тўхтатди

The Wall Street Journal хабарига кўра, Теҳрон АҚШ президенти Дональд Трампнинг “Эрондаги бутун цивилизацияни йўқ қилиш” ҳақидаги баёнотидан кейин Вашингтон билан тўғридан-тўғри мулоқотларни тўхтатган.

Исроилда 7 мингдан ортиқ киши жароҳатланди

Эрон зарбалари натижасида Исроилда 7 142 нафар киши жароҳат олгани маълум қилинди.

АҚШ ва Исроил Эронда мақсадларига эриша олмади

The Responsible Statecraft нашрига кўра, АҚШ ва Исроил Эронга қарши бошланган ҳарбий кампанияда кутилган натижаларга эриша олмаган.

Мария Захарова Японияни Украина можаросига аралашишда айблади

Россия Ташқи ишлар вазирлиги вакили Мария Захарова Японияни Украинадаги можарога тобора кўпроқ аралашаётганликда айблади.

Дональд Трамп: сешанба Эрон билан битим учун сўнгги муддат бўлиши мумкин

АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан келишувга эришиш учун сешанба куни сўнгги муддат бўлиши мумкинлигини билдирди.

Испания аҳолиси Трампни тинчлик учун Путиндан кўра каттароқ хавф деб билишади — El Pais

Нашр томонидан ўтказилган сўровномага кўра, испанлар тинчликка асосий хавф сифатида АҚШ президенти Доналд Трампни (81%) кўришади.

The Wall Street Journal: Украина урушда янги стратегия излаяпти

Украинада уруш деярли тўрт йилга яқинлашар экан, Россиянинг секин, лекин доимий босими Киев позицияларини музокараларда заифлаштирмоқда.

АҚШ Эронда ўз “заифлигини” кўрсатди

Беларусь президенти Александр Лукашенко АҚШнинг Эрондаги ҳаракатлари унинг “заифлигини” намоён этганини билдирди.

Саида Мирзиёева АҚШ Президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили билан учрашди

“Самимий меҳмондўстлик ва илиқ қабул учун чин дилдан миннатдорлик билдираман. Бўлиб ўтган мазмунли ва конструктив мулоқотни юксак қадрлайман ҳамда яқин кунларда Вашингтонда самарали учрашувлар ўтказилишига умид қиламан,” — дейди Саида Мирзиёева учрашув хусусида.