Қабул–2021: Абитуриентларни қандай янгиликлар кутяпти?

A A A
Қабул–2021: Абитуриентларни қандай янгиликлар кутяпти?

2021 йилда Ўзбекистондаги ОТМлар бакалавриатига 1,6 миллион абитуриент ҳужжат топшириши тахмин қилинмоқда. ДТМ бошқарма бошлиғи абитуриентларни қизиқтираётган саволларга жавоб берди.

Давлат тест маркази Тест синовларини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бош бошқармаси бошлиғи Фарҳод Мирзаев Xpress.uz'га берган интервюсида ОТМлар бакалавриатига кириш имтиҳонлари юзасидан қатор саволларга жавоб берди.

Бу йил 5та фандан имтиҳон олиш режалаштирилмоқда

Бу йил кириш имтиҳонлари 5та фандан ўтказилади. Президент қарорида кириш имтиҳонлари 2та мутахассислик ва 3та мажбурий фанлардан ўтказилиши белгиланган. Мажбурий фанларга она тили, математика ва Ўзбекистон тарихи киради.

Ўтган йили пандемия шароити ҳисобга олиниб, истисно тариқасида имтиҳонлар 2та фанга қисқартирилган эди.

Танлов имкони чекланмаслиги мумкин

ДТМ юқори ташкилотларга кириш имтиҳонларида абитуриентларнинг исталганча таълим йўналишларини танлаш имконини бериш тўғрисида таклиф киритган. Агар таклиф қабул қилинса, абитуриентлар олдинги йилгидек 5та йўналишни эмас, ўз фанларига мос 20 ёки 25та йўналишни танлаши мумкин бўлади.

Ҳозир йўналишлар чеклангани учун юқори балл тўплайдиган абитуриентларнинг имконияти баъзида чекланиши мумкин. Танлов чекланмайдиган бўлса, билимли ёшларнинг талаба бўлиш имкони яна ошади.

Бу йил саволлар ўтган йилгидек осон бўлмайди

Қабул–2021: Абитуриентларни қандай янгиликлар кутяпти?

Кириш имтиҳонларида мантиқий саволлар сони кўпайтирилади. Ҳозиргача шу турдаги саволлар тузилиб, уларнинг апробацияси ҳам ўтказилмоқда. Бундай саволлар математика, тарих, биология, кимё каби фанларда кўп бўлади.

Ўтган йили пандемия шароити бўлгани учун абитуриентларнинг имкониятлари ҳисобга олиниб, тўртинчи қийинлик даражасидаги саволлар олиб ташланган эди. Бу йил ундай бўлмайди. Тўртинчи қийинлик даражаси ўрнига мантиқий саволлар тузилади.

Қийинлик даражаси юқори бўлган саволлар мутахассислик фанларига тегишли; мажбурий фанлардаги саволлар даражаси осон бўлади.

Турли фанлардан олинган сертификатлар абитуриентга максимал балл берилмайди

Айни пайтда она тили, математика, кимё ва биология фанлари бўйича миллий сертификат олиш учун рўйхатдан ўтказиш ишлари бошланган. Олдиндан имтиҳон топшириб, сертификат олган абитуриентларга улар тўплаган фоиздан келиб чиқиб, кириш имтиҳонида балл берилади.

Абитуриентда 2та танлов бўлади: хоҳласа, сертификат олишда йиғган балл фоизига қараб тегишли баллга эга бўлиши ёки сертификати бўлса ҳам, ўз хоҳишига кўра имтиҳонда тест ишлаб балл тўплаши мумкин.

Демак, бу йилги кириш имтиҳонларигача 5та фандан: математика, она тили, кимё, биология ва инглиз тилидан сертификат олиб, олдиндан баллга эга бўлиш мумкин.

Бу йилги максимал балл қанча?

Мажбурий фанлар блокида жами 45та савол бўлади ва ҳар бир тўғри жавобга 2,1 балл берилади. Мутахассислик фанлари блокида эса 2та фан бўлади ва битта савол 3,1 балл билан баҳоланади.

Абитуриент максимал 280,5 балл тўплаши мумкин.

200 нафар абитуриентга президент гранти берилади. У қандай тартибда ажратилади?

Бу йил кириш имтиҳонларида энг юқори балл тўплаган 200 кишига президент гранти берилиши эълон қилинди. Лекин максимал балл тўплайдиган абитуриентлар сони 200 кишидан ошиб кетишини тахмин қилиш мумкин.

Масалан, ўтган йили пандемия туфайли саволлар осонлаштирилиши ҳисобига максимал балл тўплаган абитуриентлар сони мингга яқин бўлган. Ундан олдинги йилларда эса максимал балл тўплаганлар сони 200дан ошган вақтлар ҳам, 200га етмаган вақтлар ҳам бўлган.

200 кишига президент гранти ажратиш тартиби ишлаб чиқилмоқда. Ишчи гуруҳ максимал балл тўплаган абитуриентлар сони 200 кишидан ошиб кетса, грант эгалари қандай саралаб олиниши бўйича тартибни ишлаб чиқади.

Кириш имтиҳонлари бу йил ҳам очиқ ҳавода ўтказилиши мумкин

ДТМ имтиҳонларни очиқ ҳавода ўтказиш вариантини ҳам, ёпиқ биноларда ўтказиш вариантини ҳам кўриб чиқмоқда. Имтиҳон вақти мавжуд эпидемиологик вазият ҳисобга олинади ва агар вазият тақазо қилса, имтиҳонлар очиқ ҳавода ўтказилиши ҳам мумкин.

Имтиёзлар билан муаммо бўлмаслиги учун ишланяпти

Ҳозирги прогнозга кўра, 1 миллион 615 мингдан ортиқ абитуриент ҳужжат топшириши прогноз қилинмоқда.

Бу йил кириш имтиҳонларини ташкил қилишда имтиёзлар билан муаммо бўлмаслиги учун ҳаракат қилинмоқда. Ҳозирданоқ барча тегишли ташкилотларга хатлар юборилган. Ҳужжат топшириш жараёнида кимда имтиёз бўлса, унинг шахсий кабинетида кўриниб туради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Абдуқодир Ҳусановнинг муваффақиятлари ортидан Қозоғистон футболи танқид қилинди

Қўшни давлатларда аллақачон жаҳон даражасига чиққан футбол юлдузлари етишиб чиқаётган бир пайтда, Қозоғистон футболи ҳамон Дастан Сатпаевнинг келажакдаги муваффақиятига умид қилиб яшамоқда.

“Реал” юлдузларни жиловлайдиган мураббий топди

“Реал” раҳбарияти жамоага бош мураббий сифатида Дидье Дешамни таклиф қилишга тайёргарлик кўраётгани хабар қилинган эди.

Самарқандда 1956 йилда туғилган фуқаро яшаш уйида вафот этганлиги ҳолати юзасидан прокуратура текширув олиб бормоқда

Марҳумнинг ўлим сабабларини аниқлаш мақсадида суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган.

Эроннинг икки миллион баррел нефт таший оладиган супертанкери АҚШнинг Ҳўрмуз бўғозидаги денгиз блокадасини муваффақиятли енгиб ўтди

Bloomberg агентлиги Ҳўрмуз бўғозидан бунгача Хитойга алоқадор Rich Starry танкери ўтганини ҳақида хабар берганди.

Лионель Месси Каталония клубини сотиб олди

АҚШнинг “Интер Майами” ва Аргентина терма жамоас сардори Лионель Месси Терсера RFEF (Испаниянинг бешинчи дивизиони) лигасида иштирок этувчи Каталониянинг “Корнеля” клубини сотиб олди.

Перес “Реал”дан кетадиган саккиз футболчини аниқ кўрсатди. Рўйхат яна кенгайиши мумкин

Мадриднинг “Реал” клуби президенти Флорентино Перес жорий мавсум тугагач, жамоани тузилмавий янгилашни режалаштирмоқда.

Хитой АҚШни огоҳлантирди

Хитой Ҳормуз бўғозидан фойдаланиш, Эрон билан савдо алоқалари ва энергетика келишувларини давом эттиришини маълум қилди.

Италия ОАВлари Макроннинг Жоржа Мелони билан учрашувдаги ҳаракатларини кескин танқид қилди

Франция президенти Эммануэль Макрон ва Италия бош вазири Жоржа Мелонининг Париждаги учрашуви сиёсатчиларнинг ҳаддан ташқари яқин қучоқлашиши сабабли можарога айланди.

«Реал» ўз собиқ футболчиси вафот этганини маълум қилди

Мадриднинг «Реал» клуби собиқ футболчиси Хосе Сантамария 96 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда «қироллик клуби» матбуот хизмати расмий хабар берди.

Хитой ТИВ Ҳўрмуз бўғози бўйича баёнот берди

Хитой АҚШ президенти Дональд Трампнинг Ҳўрмуз бўғозини блокада қилиш ҳақидаги баёнотларидан сўнг, барча томонларни вазминликка чақирди.

Эронда бир баққол дўкони ойнасида шундай ёзув илган:

«Бу хаёлий маҳсулот эмас. Агар эҳтиёжинг бўлса, ол — урушдан кейин тўлайсан.»

Уганда президентининг ўғли Туркиядан 1 млрд доллар ва энг гўзал қизни талаб қилмоқда

Уганда президентини ўғли, армия қўмондони Муҳузи Кайнеругаба Туркияга нисбатан баҳсли баёнот билан чиқди.

Жавоҳир Синдаров ва ижтимоий тармоқларни портлатган сурат

Бу лавҳа ҳар икки давлат фойдаланувчилари ўртасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.

Эрлинг Холанд ўзига янги жамоа танлади

Бу ҳақда Football365 портали журналистлари хабар бермоқда.

Теҳронда Олий раҳбар вафоти муносабати билан катта мотам маросими бўлиб ўтмоқда

Мотам санаси Эрон ва АҚШ ўртасида икки ҳафталик сулҳ бошланиши билан бир вақтга тўғри келди.

Гвардиола голда Ҳусановни айблади

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Арсенал»га қарши кечган баҳсдаги (2:1) Жанлуижи Доннарумманинг хатоси ҳақида гапирди.

Абдуқодир Ҳусанов "Арсенал"га қарши учрашувда қандай статистика қайд этди?

Хабарингиз бор, бугун Хосеп Гвардиола бошчилигидаги "Манчестер Сити" ўз майдонида "Арсенал"ни қабул қилиб, 2:1 ҳисобида таслим этди.

АҚШ Эронда фалокатга учраши мумкин — Скотт Риттер

Истеъфодаги америкалик ҳарбий таҳлилчи ва собиқ разведка ходими Скотт Риттернинг фикрича, агар АҚШ Эрон билан можарони давом эттирса, оғир оқибатларга дуч келиши мумкин.

Гвардиола: «Илтимос, уни мақташни тўхтатинг»

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола Райан Шеркини Премьер-лиганинг мавсумдаги энг яхши футболчиси совринига номзод сифатида қараш керакми-йўқми, деган саволга жавоб берди.

Трампнинг НУЖ ваъдаси дунё матбуотда шов-шувга сабаб бўлди

АҚШ президенти Дональд Трамп Пентагон яқин вақтда номаълум учувчи объектлар ҳақидаги маълумотларни ошкор қилишини айтгач, бу баёнот халқаро оммавий ахборот воситаларида катта муҳокамага сабаб бўлди.

Ҳоманаий: Эрон АҚШ ва Исроилга янги зарба беришга тайёр

Эрон олий раҳбари оятуллоҳ Мужтабо Ҳоманаий мамлакат ҳарбий-денгиз кучлари АҚШ ва Исроилга қарши янги зарбалар беришга тайёрлигини билдирди.

Расман: Киевдаги отишма гумондори Россияда туғилган

Украина президенти Владимир Зеленскийнинг маълум қилишича, Киевда отишма уюштириб, олти кишининг ўлимига сабаб бўлган шахс аввал ҳам жиноий жавобгарликка тортилган.

Евроиттифоқ эҳтимолий авиаёқилғи тақчиллигига тайёргарлик кўришни бошлади

Брюсселда ўтган брифингда Европа комиссияси вакили Анна-Кайса Итконен бу ҳолат ҳозирча реал муаммога айланмаганини, бироқ хавф тобора ортиб бораётганини таъкидлади.

Қашқадарёда лолазорни пайхон қилганларга чора кўрилди

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Кўкдала туманидаги лолазор ҳудудида транспорт воситаларида ҳаракатланилганлиги акс этган видео тарқалди.

Германияда чап экстремизм билан боғлиқ жиноятлар сони кескин ошди — BILD

Бу ўтган йилга нисбатан учдан бирдан кўпроқ ўсишни англатади.

Рус тилида сўзлашувчи генералнинг Моссад раҳбари этиб тайинланиши Исроилда танқид қилинди

Маълумотларга кўра, рус тилида равон сўзлашувчи беларуслик муҳожир Роман Хоффман разведка хизматининг 14-раҳбари бўлди.

Ўрта Чирчиқда 4 киши ҳалок бўлган ёнғин юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Ҳодиса жойидан Республика суд экспертиза маркази экспертлари, вилоят ИИБ эксперт криминалисти ва вилоят фавқулотда вазиятлар бошқармаси экспертлари томонидан ёнғиндан шикастланган буюмлар, алимун сим бўлаклари ва бошқа ашёвий далиллар олинган.

Ўзбекистон Humans Group асосчиси Владимир Добрининни халқаро қидирувга берди

У “қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ва ўтказиш”, шунингдек, “пул ювиш"да айбланмоқда.

Ўрта Чирчиқдаги хонадонда портлаш: 4 киши вафот этди

Тунда қаттиқ овоз бўлди. Ҳамма уйдан чиқиб кетди. Қўрқиб кетдик”, — дейди қўшнилардан бири.

“Равшан Золотой” халқаро қидирувга берилди

Омма орасида “Равшан Золотой” номи билан танилган, таниқли тадбиркор Ғофур Раҳимовнинг жияни Равшан Муҳитдинов интерпол орқали қидирувга берилган.

"Ўзбекистон металлургия комбинати" собиқ раиси Дилшод Аҳмедов халқаро қидирувга берилди

Дилшод Аҳмедов 2024 йил 16 октябрда “Ўзметкомбинат” АЖ бошқарув раиси этиб тайинланган. 2025 йил август ойида эса лавозимидан озод этилганди.

Жиззахда ФВБ мансабдори пора билан ушланди

Ҳолат юзасидан унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ЖАР сиёсатчиси Жулиус Малема 5 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди

"Иқтисодий эркинлик учун курашчилар" (EFF) партияси етакчиси Жулиус Малема 2018 йилги митингда ўқотар қуролдан ноқонуний фойдаланганликда айбдор деб топилди

Оқ уй олимларнинг сирли ўлими ва йўқолиши ҳақидаги маълумотларни текширади

Бу ҳақда The Times Кэролайн Левиттга таяниб хабар берди.

АҚШ Эронга қарши “Иқтисодий ғазаб” операциясини бошлади

Бу ҳақда Пит Хегсет матбуот анжуманида баёнот берди.

Самарқандда маъданли тошлардан олтин ажратиб олаётганлар ушланди

Самарқанд вилоятида ноқонуний равишда маъданли тошлардан олтин ажратиб олиш билан шуғулланиб келган шахслар ушланди.

Экологик экспертиза тизимини рақамлаштиришда Корея тажрибаси ўрганилмоқда

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамда Давлат экологик экспертизаси маркази вакиллари 2026 йил 13–17 апрель кунлари Жанубий Корея пойтахти Сеулда бўлиб ўтаётган семинар-воркшопда иштирок этмоқда.

АҚШ Сенати тўртинчи марта Эрондаги урушни тўхтатишдан бош тортди

Америка Сенати яна бир бор президент Дональд Трампнинг Конгресс розилигисиз Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш ҳуқуқини чеклашга қаратилган резолюцияни қўллаб-қувватламади.

Наркосавдогарлардан Афғонистондан олиб келинган қарийб 9 кг “опий” гиёҳвандлик воситаси олинди

Натижада, автомашинада кетаётган Қўшкўпир туманида яшовчи, 2002 й.т., муқаддам наркожиноят содир этганлиги учун судланган шахсга тегишли 4 кг 541 гр “опий” моддаси борлиги аниқланди

Австралиядаги нефтни қайта ишлаш заводида ёнғин юз берди

Гап мамлакатдаги нефт маҳсулотларининг 10 фоизигача бўлган қисмини таъминлайдиган корхона ҳақида бормоқда.