Қабр имтиҳони: инсон денгизда чўкиб кетган ёки ёниб кулга айланган бўлса ҳам, албатта, сўроқ қилинади

A A A
Қабр имтиҳони: инсон денгизда чўкиб кетган ёки ёниб кулга айланган бўлса ҳам, албатта, сўроқ қилинади

Имон келтириб, солиҳ амалларни қилган инсонларни Аллоҳ таоло бу дунёда ҳам, охиратнинг дастлабки босқичи бўлган қабрда ҳам собитқадам қилиши ҳақида қуйидаги ривоят келган:

عَنْ الْبَرَاءِ بْنِ عَازِبٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّي اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: يُثَبِّتُ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا بِالْقَوْلِ الثَّابِتِ قَالَ نَزَلَتْ فِي عَذَابِ الْقَبْرِ فَيُقَالُ لَهُ مَنْ رَبُّكَ فَيَقُولُ رَبِّيَ اللَّهُ وَنَبِيِّي مُحَمَّدٌ صَلَّي اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَذَلِكَ قَوْلُهُ عَزَّ وَجَلَّ ﭽ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷﭸ ﭼ رَوَاهُ مُسْلِم.

Барро ибн Озиб розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “يُثَبِّتُ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا بِالْقَوْلِ الثَّابِتِ ояти қабр азоби ҳақида нозил бўлган. Унга: “Раббинг ким” – дейилади, у: “Раббим Аллоҳ, Пайғамба­рим Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам”, – дейди. Ўшандай дейиши У зот азза ва жалланинг:

(Аллоҳ имон келтирганларни дунё ҳаётида ҳам, охиратда ҳам устувор Сўз (Имон калимаси) билан собитқадам қилур) (сўзининг исботидир) Имом Муслим ривояти.

Яъни, Аллоҳ таоло имон келтирган ҳақиқий саодатманд мўмин бандаларни дунёда ҳам “Ла илаҳа иллаллоҳ” калимасини айтиб, имонда собит турадиган, йўлдан адашмайдиган ва ҳар хил фитналарга алданмайдиган қилиб қўяди. Охиратда ҳам, яъни қабрда икки фариштанинг келиб берадиган саволларига ҳам “Ла илаҳа иллаллоҳ” калимасини айтиб, имонда собит турадиган сифат ато қилади.

Ҳар бир шахс вафот этиб, қабрга қўйилганидан ке­йин қабрида ё бирор офат оқибатида қабрга кўмилмасдан қолиб кетса, ўша жойда Мункар Накир «Раббинг ким? Дининг нима? Пайғамбаринг ким?» деб сўроқ-савол қилишлари ҳақдир. Сўфи Аллоҳёр бобомиз айтганлар:

Агар чандики гўрсиз ўлса инсон,

Сўралур, албатта, бешаку нуқсон.

Агар дарёда ўлсун ё осилсун

Ғазаб этса бани одам на билсун

Нечук қилса эрур қодир ва носир

Бу ерда бандасининг ақли қосир.

Яъни, инсон денгизда чўкиб кетган ёки ёниб кулга айланган бўлса ҳам, албатта, сўроқ қилинади. Мазкур сўроқ-саволларни Аллоҳ таоло Ўзи хоҳлаганидек амалга оширишига иймон келтириш лозим. Зеро, бунинг қандай содир бўлишини идрок этишга бандалар ақлининг қуввати етмайди. Қабрда маййит сўроққа тутилган вақтда ва роҳат ёки азобга учраганда жасадига руҳи қайтиши ҳақдир. У саволни тушунади ва унга ўз ақли билан тириклик пайтида қилган амалларига кўра жавоб беради. Бунга далил:

رُوِيَ عَنِ النَّبِيّ صَلَّي اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنَّهُ قَالَ لِعُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: كَيْفَ حَالُكَ إِذَا أَتَاكَ فَتَّانَا الْقَبْرِ؟ فَقَالَ عُمَرُ: أَفَأَكُونُ فِي مِثْلِ هَذِهِ الْحَالَةِ وَيَكُونُ عَقْلِي مَعِيَ؟ قَالَ صَلَّي اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: نَعَمْ، قَالَ عُمَرُ: إِذًا لاَ أُبَالِي. رَوَاهُ أَحْمَدُ.

Ривоят қилинишича, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Умар розияллоҳу анҳуга: «Қачон олдингизга қабрнинг икки имтиҳончиси (Мункар ва Накир номли фаришталар) келса, ҳолингиз қандай бўлади?» Умар розияллоҳу анҳу: «Бу ҳолатда ақлим ўзимда бўладими?» – дедилар. У зот: «Ҳа», – дедилар. Умар розияллоҳу анҳу: «Ундай бўлса, парво қилмайман», – дедилар. Имом Аҳмад ривояти.

Маййитнинг ёнига Мункар ва Накир исмли икки фаришта келиб савол беришганда, маййит мўмин ё кофирлигидан келиб чиқиб жавоб бериши қуйидаги ҳадисда баён қилинган:

عَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّي اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: إِنَّ الْعَبْدَ إِذَا وُضِعَ فِي قَبْرِهِ وَتَوَلَّي عَنْهُ أَصْحَابُهُ وَإِنَّهُ لَيَسْمَعُ قَرْعَ نِعَالِهِمْ أَتَاهُ مَلَكَانِ فَيُقْعِدَانِهِ فَيَقُولَانِ مَا كُنْتَ تَقُولُ فِي هَذَا الرَّجُلِ لِمُحَمَّدٍ صَلَّي اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَأَمَّا الْمُؤْمِنُ فَيَقُولُ أَشْهَدُ أَنَّهُ عَبْدُ اللهِ وَرَسُولُهُ فَيُقَالُ لَهُ انْظُرْ إِلَي مَقْعَدِكَ مِنَ النَّارِ قَدْ أَبَدَّلَكَ اللهُ بِهِ مَقْعَدًا مِنَ الْجَنَّةِ فَيُرَاهُمَا جَمِيعًا وَأَمَّا الْمُنَافِقُ وَالْكَافِرُ فَيُقَالُ لَهُ مَا كُنْتَ تَقُولُ فِي هَذَا الرَّجُلِ فَيَقُولُ لاَ أَدْرِي كُنْتُ أَقُولُ مَا يَقُولُ النَّاسُ فَيُقَالُ لاَ دَرَيْتَ وَلاَ تَلَيْتَ وَيَضْرِبُ بِمَطَارِقٍ مِنْ حَدِيدٍ ضَرْبَةً فَيَصِيحُ صَيْحَةً يَسْمَعُهَا مَنْ يَلِيهِ غَيْرَ الثَّقَلَيْنِ. مُتَّفَقٌ عَلَيْهِ.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расу­луллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Банда қабрига қўйилиб, кишилар қайтишаётганда албатта у кишиларнинг ковушлари овозини эшитиб туради. Шу пайт икки фаришта келиб, уни ўтирғизишади ва: «Бу киши – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақларида нима дейсан?» – дейишади. Агар мўмин бўлса: «Гувоҳлик бераман, албатта, у Аллоҳ­нинг бандаси ва элчисидир», – дейди. Унга: «Дўзахдаги ўр­нингга қара. Аллоҳ сени ундан жаннатдаги ўринга алмаштирди», дейишади ва барчасини кўрсатишади. Агар мунофиқ ва кофир бўлса, унга: «Бу киши ҳақида нима дейсан?» – дейишади. У: «Билмайман. Инсонлар нима десалар, мен ҳам шуни айтардим», – дейди. Унга: «Билмадинг ва эргашмадинг», дейишиб, темир тўқмоқ билан шундай уришадики, у қаттиқ чинқириб юборади. Унинг чинқириғини инсонлар ва жинлардан бошқа атрофдагиларнинг барчаси эшитади», – дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

Анбиёлар, гўдаклар ва шаҳидларга қабрдаги сўроқ-савол бўлмайди.

 

Пўлатхон КАТТАЕВнинг “Исломда жаноза” китобидан


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Аёлларнинг пенсия ёши яна 6 ойга оширилди

Низом 1 июлдан кучга кирди

Кеча Ўзбекистонда энг иссиқ ҳарорат рекорди янгиланди!

Бу хақда Ўзгидромет хабар бермоқда.

"Манчестер Сити" раҳбарияти: Бу икки ҳимоячи клубда қолади

"Манчестер Сити" раҳбарияти жамоада икки ҳимоячини олиб қолиш ниятида.

Элдор Шомуродовнинг янги жамоаси маълум. У Италиядан кетмоқда

"Рома" ҳужумчиси Элдор Шомуродов Италиянинг "Кремонезе" клубига ўтиши ҳақида хабар тарқалганди.

Ламин Ямал: "Бутун дунё тайёрлансин"

«Барселона» ҳужумчиси Ламин Ямал футболдаги келажаги ҳақида гапирди. Испаниялик футболчи 5 йил ичида бутун дунёни тайёрланишга чақирди.

Жаҳонгир Ортиқхўжаев Анталяда 550 млн долларлик лойиҳа бошлагани маълум қилинмоқда

Ўзбек тадбиркори Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркияда 550 млн долларлик йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу лойиҳа икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ортиқхўжаевнинг фикрича, Ўзбекистон ва Туркия тадбиркорлари ўртасида ишонч ва дўстлик алоқалари юқори.

Миллий терма жамоамиз дарвозабони Ўткир Юсуповнинг Эрон клубидаги келажаги нима бўлади?

Бу ҳақда Uzbekistan Legionaries хабар берди.

Эрон зарбаларини қайтаришда Исроилга ёрдам берган Иорданияда ароқдан заҳарланиб 9 киши ўлди

Бу ҳақда Жамоат хавфсизлиги бошқармаси маълум қилди.

Россияда кучли зилзила содир бўлди

Бу ҳақда 2 июль куни "Россия Фанлар академиясининг ягона геофизика хизмати" Федерал тадқиқот марказининг Камчатка бўлими "Телеграм"даги каналида маълум қилди.

Chevrolet янги Tracker 2026’ни тақдим этди

Расмий ишлаб чиқариш ютули 2025 йил июл ойида бошланади, аммо ҳозирча фақат Бразилияда.

Маҳмуд Мурадов чехиялик моделнинг қўлини сўради

Ўзбекистонлик собиқ UFC жангчиси иккинчи маротаба уйланиш арафасида.

Тошкентда андижонлик "доставкачи" йигитни зўрлаган 2 нафар аёл қамалди

31 ёшли С.А. пиццани олиб қўлига доставкачига пул тутқақазади ва уйга таклиф қилади.

Ўзбекистонлик яна бир футболчи "Манчестер Сити"га ўтиши мумкин

Бу ҳақда Отабек Умаров айтиб ўтди.

Сречко Катанец: "Жаҳон чемпионатида терма жамоадан ҳеч нима кутманглар"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.

Абдуқодир Ҳусанов «Барса»га ўтиши мумкин — Деку уни «келажак ҳимоячиси» деб билади

Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.

Светофорнинг қизил чироғига қарамасдан юрган опанинг турмуш ўртоғи ишдан кетди (видео)

Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати матбуот котиби Зойир Йўлдошев маълум қилди.

Россия дронлари махсус ҳарбий операция зонасида душманнинг $2 млрдлик техникасини ёқиб юборди – Путин

Уч йил давомида махсус ҳарбий операция эҳтиёжлари учун 54,5 млрд рубль халқ маблағлари йиғилди, деди Россия президенти.

Лаос давлати ҳам Россияга ёрдам учун аскар юбормоқчи

Лаослик аскарлар миналардан тозалаш ишларида иштирок этади

Украина мудофаа вазирининг АҚШдаги уйининг тасвири АҚШлик журналистни ғазаблантирди

Журналист Чей Боуз ижтимоий тармоқларда Украина мудофаа вазири Рустем Умеровни қариндошларининг АҚШдаги кўчмас мулки ва қароргоҳи учун кескин танқид қилди.

Қозоғистон ҳарбий хизматчилари Озарбайжонда

Машқлар давомида дронларни бошқариш кўникмаларини машқ қилиш, тажриба алмашиш режалаштирилган.

Қорасарой кўчасида контейнер ёниб кетди

Айтилган манзилда ёнғин навбатчиликда турган ёнғин қутқарув экипажлари томонидан зудлик билан соат 11:32 да ўчирилди.

Россиянинг Украинага навбатдаги зарбалари камида уч кишининг ҳаётига зомин бўлди

Украина расмийлари маълумотларига кўра, Одессада дрон зарбаси оқибатида янги қурилган бинодаги қўриқчи ҳалок бўлган

Исроил ҳарбийлари Яманга зарба берди

Исроил мудофаа вазири Исраэл Кац ҳусийларга қарашли портлар ва электр станциясига ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан ҳужум қилинганини тасдиқлади

Эронда Исроил разведкаси билан алоқадор агент қўлга олинди

Бу ҳақда FARS агентлиги Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (IRGC) матбуот хизматининг маълумотига таяниб хабар берди.

Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича музокараларнинг биринчи босқичи самарасиз тугади

Бу ҳақда Sky News Arabia телеканали "Report" хабарига таянган ҳолда маълум қилди.

Таиландда пушти темиратки касаллиги тарқалмоқда

Қайд этилишича, ушбу касаллик кўпинча болалар ва ёшларда кузатилади — бу танада «она» деб аталадиган катта доғнинг пайдо бўлиши билан бошланади

Масжид қурилиши баҳонасида одамлардан пул олганлар ушланди

Кўрилган чора-тадбирлар натижасида ушбу фуқароларнинг шахси аниқланган

Покистонда кўп қаватли бино қулаб тушди, қурбонлар бор

Маҳаллий ОАВ хабарларига кўра, саккизга яқин фуқаро вайроналар остида қолган бўлиши мумкин.

Бўстонлиқдаги адирликда ёнғин 2 соатда қуршаб олинди

Ёнғин ҳудуди кенгайишига йўл қўймаслик учун «Бурчмулла» ўрмон хўжалигидан ҳам ёнғин ўчириш ишларига ходимлар жалб қилинган.

Суриянинг Латакия ҳудудида кучли ўрмон ёнғинлари авж олмоқда — ОАВ

Олов тез тарқалаётгани сабабли 20 дан ортиқ шаҳар ва қишлоқлар аҳолиси эвакуация қилинди.

Британияда COVIDнинг янги штамми Stratus тарқалмоқда

The Independent нашри ёзишича, Буюк Британияда COVID-19'нинг янги штамми — Stratus кенг тарқалмоқда.

Дрон ҳужумлари туфайли Пулково ва Шереметево аэропортларида 200 дан ортиқ рейс кечиктирилди

Пулково аэропортида эса 100 дан ортиқ рейс кечиктирилган ва 30 дан ортиқ рейс бекор қилинган. Бунинг оқибатида аэропортларда йўловчилар тўпланиб қолган.

Тошкент вилоятида 7 ёшли бола ўгай отаси ва онаси томонидан калтакланди

Ҳолат юзасидан боланинг онаси маъмурий жавобгарликка тортилган.

Агробанк Андижон филиалида йирик кредит талон-тарожлиги фош этилди — собиқ раҳбар 8,5 йилга қамалди

Қизиғи шундаки, ушбу филиал раҳбари 2024 йилнинг ўзида 3 марта, 2025 йилда эса 1 марта жиноий жавобгарликка тортилган.

Римдаги портлашда жароҳатланганлар сони 45 кишига етди (видео)

Бу ҳақда Rainews24 телеканали хабар берди.

Москвада Транснефт топ-менежери Андрей Бадалов ўлик ҳолда топилди

Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади

Жанубий Кореяда жазирама оқибатида 5 киши ҳалок бўлди

Ҳукумат статистика юрита бошлаган 15 июндан буён иссиқ уришдан азият чекканлар сони 633 нафарга етди.

Исроил аскарлари Эль-Халилда ҳалок бўлган фаластинлик билан видолашув маросимини тўхтатиб қўйди

Исроил армияси Ғарб соҳилидаги Эль-Халил шаҳрида жойлашган хонадонга рейд уюштириб, ҳалок бўлган фаластинлик билан видолашув маросимига халал берди. Марҳум аввалроқ Исроил қамоқхонасидан озод этилган ва кейинроқ Ғаза секторидаги Исроил бомбардимони оқибатида ҳалок бўлган эди.

Тошкент вилоятида хотинини калтаклаб ўлдирган эркакка суд ҳукми ўқилди

Тошкент вилоятининг Оққурғон туманида турмуш ўртоғининг ўлимига сабаб бўлган эркак суд ҳукми билан узоқ муддатга қамалди.

Шавкат Мирзиёев Исроил — Фаластин зиддияти ҳақида гапирди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 4 июль куни Хонкенди шаҳрида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 17-саммитида иштирок этди.