“Путинга қарши” йўлга чиққан шаман руҳий касалликлар шифохонасига жўнатилди
Якутск шаҳар суди "Путинни ҳайдаш" учун Москвага йўл олган шаман Александр Габишевни мажбурий даволаш тўғрисида қарор чиқарди. Ҳукмга кўра, у республика нейропсихиатрия диспансери шифохонасига жойлаштирилади.
Маълум қилинишича, суд томонидан касалхонада даволаниш муддати белгиланмаган. Бундан ташқари, таъкидланишича, диспансернинг ўзи шаман "ўз шахсини қайта баҳолаш"дан азият чекаётганини боис мажбурий даволаниш тўғрисида даъво қўзғатган.
Ҳуқуқ ҳимоячиларининг сўзларига кўра, амалдаги ҳукуматни ағдаришга қаратилган чақириқлар шахсиятнинг бузилиши мавжудлиги учун асос сифатида кўрсатилган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).