Путин: Россияда март ойида инфляция Европа Иттифоқидагидан камроқ бўлади

Путин: Россияда март ойида инфляция Европа Иттифоқидагидан камроқ бўлади

Россия президенти Владимир Путин мамлакатдаги инфляция билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди.

“Март ойи натижаларига кўра, инфляция 4 фоиздан кам бўлади. Аммо турли мутахассислар, шу жумладан, бу ерда мавжуд бўлганлар ҳам турли хил фикрларга эга. Кимдир 4%, кимдир - сал камроқ, кимдир 5% дейди. Аммо бу мақсадли инфляция бўлиши аниқ”, — деди Путин Россия саноатчилар ва тадбиркорлар иттифоқи (РСПП) конгрессида сўзлаган нутқида.

Унинг қўшимча қилишича, Россияда март ойида инфляция “Россия иқтисодиётининг қулашини чексиз кутаётган” евроҳудуд мамлакатларига нисбатан паст бўлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!