Россия президенти Владимир Путин Aрманистон бош вазири Никол Пашиняндан "ғарбпараст" позицияга содиқлиги учун қасос олди, деб хабар бермоқда "ИноСМИ" Туркиянинг Daily Sabah газетасига асосланиб. Москва Тоғли Қорабоғдаги можарода нейтрал позицияни танлаб, Ереванга атайин сабоқ берди.
Никол Пашинян ўзининг сиёсий йўналишини ҳали депутат бўлганида намойиш этганди. 2013 йилда у Aрманистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқига (ЕОИИ) аъзо бўлишига қарши чиқди. Кейин бўлажак бош вазир ташкилотга қўшилишни мамлакат суверенитетига тажовуз қилишга уриниш деб ҳисоблади.
2016 йилда у Кавказдаги бирлашган Россия-Aрманистон минтақавий ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими тўғрисидаги келишувни рад этди. Унинг таъкидлашича, Россия Aрманистон хавфсизлиги кафолати эмас. Пашиняннинг риторикаси у бош вазир бўлганида тубдан ўзгарди ва Москва билан ўзаро алоқаларни инкор этиш маъносиз бўлиб қолди. Бироқ, аввалги баёнотлар унутилмаган.
Мақола муаллифининг таъкидлашича, Тоғли Қорабоғда можаро бошланганда, кўпчилик Россия дарҳол Aрманистон тарафини олади, худди Туркия Озарбайжонни қўллаб-қувватлаганидек, деб ўйлаганди. Бироқ Россия президенти Владимир Путин Aрманистон ҳудудида ҳеч қандай жанг йўқлигини айтиб, урушга аралашишдан тобора узоқлашди. Натижада, Никол Пашинян Озарбайжон Президенти Илҳом Aлиев билан тинчлик битимини имзолади, унга кўра Ереван муҳим ҳудудий имтиёзларни қўлга киритди.
“Путин Пашинянга дарс берди. У Пашинян Россияни танқид қила олмаслигини уқтириб қўйди», – дейилади мақолада.
Эрон ҳукумати бўғоз фақат транзит йиғимларидан фойдаланилган ҳолда “янги ҳуқуқий режим” доирасида зарарлар қоплангандан кейингина очилишини маълум қилди.
"Мавжуд таҳдидларга қарши қонуний ҳимоя заруратини ҳисобга олган ҳолда, аввалги баъзи фатволарни қайта кўриб чиқиш нафақат мумкин, балки баъзи ҳолларда зарур бўлиб туюлади, токи Ислом тизими душман фитналарига қарши максимал даражада тўхтатувчи ва хавфсизлик кафолатига эга бўлсин", - дейилади мурожаатда.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Тошкентдаги "Hilton" меҳмонхонасида Ўзбекистон футзал терма жамоаси янги бош мураббийи – испаниялик таниқли мутахассис Хосе Мария Мендеснинг таништирув маросими бўлиб ўтди.
Жанубий Корея томонининг миллий разведка маълумотларига таяниб хабар беришича, Шимолий Корея давом этаётган можаро фонида Эрондан узоқлашишни бошлаган.
“Самимий меҳмондўстлик ва илиқ қабул учун чин дилдан миннатдорлик билдираман. Бўлиб ўтган мазмунли ва конструктив мулоқотни юксак қадрлайман ҳамда яқин кунларда Вашингтонда самарали учрашувлар ўтказилишига умид қиламан,” — дейди Саида Мирзиёева учрашув хусусида.
Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 223 ва 246-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ЙТҲ оқибатида ҳар икки машина ҳайдовчиси, шунингдек, Nexia машинасида йўловчи сифатида кетаётган Хитой давлатининг 54 ёшли фуқароси воқеа жойида ҳалок бўлган.