РФ президенти фармони билан Михаил Мишустин бош вазир лавозимига тасдиқланди. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар берди.
Шунингдек, РФ Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари лавозимини жорий этиш ва бу лавозимга собиқ бош вазир Дмитрий Медведевни тайинлаш тўғрисида фармон имзоланган.
Икки фармон ҳам имзоланган вақтидан кучга кирган.
Дмитрий Медведев 15 январь куни Владимир Путин билан учрашув вақтида ўзи бошчилигидаги ҳукумат истеъфога чиқишини маълум қилди. Путин янги лавозим таъсис этиши ва бу лавозимни Медведевга таклиф этишини билдирди. РФ Хавфсизлик кенгаши раиси Владимир Путиннинг ўзи ҳисобланади, Медведев ушбу тузилманинг доимий аъзоси эди.
Ҳукумат раҳбарининг истеъфосидан кейин Путин Давлат думасига Федерал солиқ хизмати (ФНС) раҳбари Михаил Мишустинни ҳукумат раиси лавозимига тайинлаш таклифини киритди. 16 январь куни Давлат думаси Мишустин номзодини маъқуллади. Мишустин Вазирлар Маҳкамасининг янги таркибини яқин кунларда тақдим этишини ваъда қилди. Қонунчиликка кўра, янги бош вазирда янги ҳукумат шакллантириш учун бир ҳафта муддат бор.
Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.
Эстония ҳарбий-денгиз кучлари ва НАТО авиацияси Болтиқ денгизида Россия портига йўл олган Габон байроғи остидаги нефть танкерини қўлга олишга уриниш қилди. Воқеа Фин қўлтиғи сувларида юз берди.
Украинани душман давлат деб биладиган Россия фуқароларининг улуши 2014 йилдан буён энг паст даражага тушди. Бу ҳақда 19 май, душанба куни эълон қилинган Бутунроссия жамоатчилик фикрини ўрганиш марказининг ҳисоботида маълум қилинган.
“Репорт” нинг хабар беришича , ташкилот сайтидаги овоз бериш жараёнининг транслятсиясига кўра, йиғилишда қатнашган 124 нафар иштирокчи давлат келишувни ёқлаб, 0 нафари қарши овоз берган. 11 давлат, жумладан Исроил, Эрон, Италия, Полша, Россия ва Словакия бетараф қолди. Шартномани маъқуллаш учун 83 овознинг кўпчилик овози керак эди.
“Репорт” нинг хабар беришича , армия матбуот хизмати баёнотига кўра, “Темир излар” 401-зирҳли бригадасининг жанговар муҳандислик батальонида хизмат қилган 22 ёшли сержант Ёзеф Еҳуда Хирак ҳалок бўлган.
АҚШ молия вазири Скотт Бессент CNN телеканалидаги интервюсида президент Доналд Трамп томонидан жорий этилган янги божлар ва уларнинг истеъмолчиларга таъсири ҳақида фикр билдира туриб, Walmart каби йирик чакана савдо тармоқлари божлардан келиб чиқадиган харажатларнинг бир қисмини ўз зиммасига олиши, аммо бу маҳсулот нархларининг ошишига олиб келиши мумкинлигини таъкидлади.
Нашрнинг ёзишича, Москва ҳозирда Истанбулдаги музокараларнинг энг кам натижасига ҳам рози бўлиши мумкин. Чунки Россиянинг ҳозирги тактикаси АҚШни ҳаддан ташқари ғазаблантирмаслик учун тинчлик жараёнига тайёрлигини кўрсатишдан иборат.