Путин Эрдўғанни сайловдаги ғалабаси билан табриклади

Путин Эрдўғанни сайловдаги ғалабаси билан табриклади

Россия президенти Владимир Путин Туркия давлатининг амалдаги раҳбари Ражаб Тоййиб Эрдўғонни президентлик сайловларининг иккинчи босқичидаги муваффақияти билан табриклади, деб хабар бермоқда 28-май, якшанба куни Кремль матбуот хизмати.

“Азиз дўстим, Президентликка қайта сайланганингиз муносабати билан самимий табрикларимни қабул қилинг. Сайловдаги ғалаба Туркия Республикаси раҳбари сифатидаги фидокорона меҳнатингизнинг табиий натижаси, давлат суверенитетини мустаҳкамлаш ва мустақил ташқи сиёсат юритиш йўлидаги саъй-ҳаракатларингизни турк халқи қўллаб-қувватлаётганининг ёрқин далили бўлди. Биз сизнинг дўстона Россия-Туркия муносабатларини, турли соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшган шахсий ҳиссангизни юксак қадрлаймиз”, — дейилади хабарда.

Путин, шунингдек, икки томонлама, минтақавий ва халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан конструктив мулоқотни давом эттиришга тайёрлигини тасдиқлади.

“Биз режалаштирилган қўшма лойиҳаларни, биринчи навбатда, Аккую атом электр стансиясини қуриш ва Туркияда газ хабини барпо этишни изчил амалга оширишга катта аҳамият берамиз, – деди Президент.

Россия давлати раҳбари ҳамкасбига давлат раҳбари фаолиятидаги мана шундай масъулиятли фаолиятда янги муваффақиятлар, мустаҳкам соғлик ва фаровонлик тилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!