Путин Эдвард Сноуденга Россия фуқаролигини берди
Россия президенти Владимир Путин фармони билан АҚШ миллий хавфсизлик агентлиги собиқ ходими Эдвард Сноуденга Россия фуқаролиги берилди.
У 2013 йилда ОАВга Америка махсус хизматларининг электрон кузатув услублари ҳақида маълумот берганидан сўнг дастлаб Гонгконгга, кейин эса Россияга қочиб келган ва вақтинчалик бошпана сўраганди.
Махфий маълумотларни эълон қилганлиги учун у АҚШда 30 йилгача муддатга озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
Эдвард Сноуден 2020 йилда Россия фуқаролигини олишга қарор қилганди.
Унинг яшаш манзили хавфсизлик мақсадларида сир тутилади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).