Президент штандарти нима?
‼️Хорижий давлатларда штандарт (байроқ) президентлик белгиси (рамзи) ҳисобланади.
Штандарт (байроқ) Президент иштирок этадиган барча муҳим тадбирларда, инаугурация (қасамёд қабул қилиш) пайтида ҳамда Президент қароргоҳларининг бинолари ва хизмат хоналарида кўтарилади.
✅ Президент штандартининг (байроғининг) давлат байроғидан фарқли жиҳати шундаки, давлат байроғи барча давлат органлари, ушбу давлатнинг дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари биноларида ҳамда бошқа жой ва ҳолатларда кўтарилса, Президент штандарти (байроғи) шахсан Президентга бириктирилади ва фақат у томонидан фойдаланилади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).