Президент 31 та лойиҳани қолоқ, 8 та ҳудудий лойиҳани самарасиз деб топди

A A A
Президент 31 та лойиҳани қолоқ, 8 та ҳудудий лойиҳани самарасиз деб топди

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатимиз иқтисодиёти ривожланишининг жорий йилда кутилаётган натижаларини кўриб чиқиш ва 2020 йилда ижтимоий-иқтисодий тараққиётни таъминлаш вазифаларини белгилашга бағишланган йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.

Тадбирда йил якунигача қолган қисқа вақтда амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирлар муҳокама этилди. Хусусан, тармоқ корхоналарида мавжуд захираларни сафарбар қилиш, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, нефть-газ, электр энергетикаси, кимё саноати ва бошқа йирик корхоналарнинг солиқ қарздорлигини бартараф этиш бўйича вазифалар белгиланди.

Инвестицияларни ўзлаштириш ҳолати ҳам таҳлил қилинди. Давлатимиз раҳбари 31 та лойиҳа бўйича қолоқликка йўл қўйилгани, 8 та ҳудудий лойиҳа самарасиз деб топилганини кўрсатиб ўтди.

Йиғилишда иқтисодиётда 2020 йил учун белгиланган асосий режаларни таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Келгуси йилда ялпи ички маҳсулот 5,5 фоизга, саноат 6,5, қишлоқ хўжалиги 4 ва хизматлар 5,7 фоизга ўсиши прогноз қилинган.

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги ва Марказий банкка ушбу кўрсаткичларга эришишда юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатарларни ҳозирдан тўғри баҳолаб, барча идоралар фаолиятини мувофиқлаштириб бориш юзасидан топшириқлар берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев қишлоқ хўжалигида катта резервлар борлиги, бу соҳа орқали тўқимачилик, озиқ-овқат ва чарм-пойабзал саноати, қайта ишлаш тармоқларини жадал ривожлантириш мумкинлигини таъкидлади. Қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегияси доирасида келгуси йили амалга ошириладиган чора-тадбирлар юзасидан мутасаддиларнинг ахбороти тингланди.

Саноат тармоқлари, энг аввало, металлургия, нефть-газ ва кўмир қазиб олиш, кимё, қурилиш материаллари, автомобилсозлик саноатини барқарор ривожлантириш ҳисобига тайёр маҳсулотлар ҳажмини ошириш муҳимлиги қайд этилди.

Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига иқтисодиёт тармоқларини кафолатланган ресурслар билан таъминлаб, кейинги йилда уларнинг барқарор ишлашига замин яратиш вазифаси қўйилди.

Жаҳонда рўй бераётган турли иқтисодий зиддиятлар таъсирига эътибор қаратилар экан, келгуси йил мураккаб ва синов йили бўлиши таъкидланди. Зарур чоралар кўриб, маҳсулот ва хизматлар экспортининг жорий йилгига нисбатан камида 20 фоизга ўсишини таъминлаш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Ички бозорни истеъмол товарлари билан тўлдириш масаласи ҳам атрофлича муҳокама қилинди. Озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг асоссиз ўсиб кетишининг олдини олиш, бунинг учун маҳсулот етиштирилишидан қайта ишланиб, бозорда сотилгунча бўлган жараённи тўлиқ қамраб олган ҳолда назорат қилиш бўйича масъуллар белгиланди.

Режалаштирилган 201 та муҳим инвестиция лойиҳасини ўз вақтида ишга тушириш, шунингдек, 2020-2022 йиллар учун мўлжалланган Инвестиция дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

Ҳудудий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, янги кичик бизнес субъектлари ташкил этиш орқали келгуси йили 400 мингга яқин иш ўрни яратилиши кўзда тутилган. Давлатимиз раҳбари мутасаддиларга шу борадаги ишларни тизимли ташкил этиб, белгиланган режаларни сифатли бажариш бўйича топшириқлар берди.

Йиғилишда муҳокама қилинган масалалар бўйича ҳисоботлар тингланди, зарур чора-тадбирлар белгиланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Маҳмуд Мурадов чехиялик моделнинг қўлини сўради

Ўзбекистонлик собиқ UFC жангчиси иккинчи маротаба уйланиш арафасида.

Абдуқодир Ҳусанов «Барса»га ўтиши мумкин — Деку уни «келажак ҳимоячиси» деб билади

Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.

Доллар курси яна кескин «қулади»

Марказий банк 2025 йил 24 июндан валюталарнинг янги курсини белгилади.

Исроил Эрон билан уруш тугаганини расман эълон қилди

Бу ҳақда Исроил бош вазирининг идораси баёнот берди.

Эрон Исроилни мағлубиятга учратганини маълум қилди

Бу ҳақда мамлакат Миллий хавфсизлик юқори кенгаши баёнотида келтирилган.

Эрон бутун Исроил бўйлаб зарбалар берди — Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси

Фарс агентлиги маълумотларига кўра, Эрон бугун Исроилга ҳудудига ҳужумда Kheibar Shekan, Emad, Qadr ва Fattah-1 баллистик ракеталаридан фойдаланган.

Марказий банк: доллар кўтарила бошлади

АҚШ доллари 45,26 сўмга ошиб, 12 456,25 сўм этиб белгиланди. Евро курси 223,82 сўмга ошди ва 14 461,71 сўм бўлди. Фунт-стерлинг 16 952,96 сўм (+342,09). Россия рубли 158,36 сўм этиб белгиланди (-0,02). Қозоғистон тенгеси 24,00 сўм бўлди (+0,28).

Хитой Россиядан кейин Эрон томонига ўтди

Илгари хитойликлар нейтрал позицияни сақлаган, аммо Пекиннинг мавқеи Си билан Владимир Путин ўртасидаги телефон суҳбатидан кейин ўзгарди.

Ўзбекистонлик икки легионер футболчи клубсиз қолди

Ўзбекистонлик футболчилар Жасур Жалолиддинов ва Бобур Абдухолиқовнинг Озарбойжондаги фаолияти якунига етди.

"Манчестер Сити" - "Ал-Айн". Ҳусанов асосий таркибда тушиши мумкин

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати 2-турида "Манчестер Сити" "Ал-Айн" билан куч синашади.

Даҳшат! Вафот этган 88 ёшли аёл тобутда ҳушига келди

IDNES.cz нашрининг ёзишича, унинг турмуш ўртоғи 30 май куни тез ёрдам чақириб, хотинида ҳаёт белгилари йўқлигини маълум қилган

Сречко Катанец: "Жаҳон чемпионатида терма жамоадан ҳеч нима кутманглар"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.

Ўқитувчи аёл Ислом Каримов номидан хат ёзиб, ҳокимдан 700 минг доллар сўрагани маълум бўлди

Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.

Даҳшат! Эрон биринчи марта замонавий вертикал ракеталардан фойдаланмоқда

Бу ҳақда "Ozod Iran" нашри хабар берди.

Ута Абе Диёра Келдиёровага "вызов" ташлади

Келдиёрова бу ерда бўлмаганидан хафсалам пир бўлди. Умид қиламанки, у қайтади, шунда мен ундан қасос оламан

АҚШ Эронга фикридан воз кечиши учун 30 млрд доллар бермоқчи

Бу ҳақда CNN нашри хабар бермоқда.

Яна бир ўзбекистонлик футболчи "Манчестер Сити"га ўтиши кутиляпти

Бу ҳақда футбол журналисти Яҳёхўжа Улуғхўжаев хабар бермоқда.

Элдор Шомуродов янги жамоасининг таклифини қабул қилди

Унга Туркия ва Италия клублари қизиқиш билдираётганди.

Ўзбекистонлик яна бир футболчи "Манчестер Сити"га ўтиши мумкин

Бу ҳақда Отабек Умаров айтиб ўтди.

Владимир Путиннинг жосуслари Роналдудан фойдалангани маълум бўлди. Лекин қандай қилиб?

Германияда Россия учун жосусликда айбланиб қамалган, кўзга оддий кўринган бир жуфтлик фош бўлиши орқали бу ҳайратланарли воқеа ошкор бўлди.

Газода Исроил ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони бир кунда 19 нафарга етди

Бу ҳақда тиббиёт ходимлари ва гувоҳлар маълум қилди.

Дунё бўйлаб 316 млн киши гиёҳванд моддалар истеъмол қилади — БМТ

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти дунё бўйлаб 2023 йилда гиёҳванд моддаларни истеъмол қилувчилар сони 316 миллион кишига етганини маълум қилди.

Японияда 3 йиллик танаффусдан кейин яна ўлим жазоси амалга оширилди

Қатл этилган шахс Такахиро Шираиши бўлиб, у тўққиз кишини ўлдирган ва қисмларга бўлган.

Ҳоманаий Эрон халқини Исроил устидан қозонилган ғалаба билан табриклади

У, шунингдек, АҚШ ҳам таслим бўлганини таъкидлаган.

Эронда Исроил фойдасига жосусликда айбланган 3 киши осиб ўлдирилди

Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Хитойда кучли сув тошқини туфайли 80 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинди

Ҳар икки ҳудудда огоҳлантириш даражаси энг юқори даражага кўтарилди.

Ирландия Исроилга иқтисодий босим ўтказишга тайёрланмоқда

Янги қонун лойиҳаси ишғол қилинган Фаластин ҳудудларидан маҳсулот олиб киришни тақиқлайди.

Эронда Исроил фойдасига жосусликда айбланган уч киши қатл этилди

Бу ҳақда Эрон ОАВлари хабар бермоқда.

Эронга қарши кампания ҳали якунланмаган, олдинда унинг янги босқичи турибди

Биз Эроннинг ядро ва ракета дастурларини бир неча йил орқага сурдик. Аммо биз ҳушёр бўлишимиз шарт.

Тошкент аэропортида қизларни Туркияга фоҳишалик учун жўнатиш билан шуғулланган аёл ушланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган.

Контрабанда йўли билан олиб келинган 8,2 кг наркотик моддалар тўхтатиб қолинди

Таъкидлаш лозимки, мазкур шахслар муқаддам бир неча маротаба судланган бўлишларига қарамасдан, ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқаришмаган.

Шакарсиз ва ёғсиз қаҳва ўлим хавфини камайтиради

АҚШлик олимлар кунига 1-2 финжон қора қаҳва ичиш ҳар қандай сабабдан ўлим хавфини 14 фоизга камайтиришини аниқлади.

Днепрга ракета ҳужуми: ҳалок бўлганлар сони 8 нафарга етди, 150 дан ортиқ киши жароҳат олди

Бу ҳақда маҳаллий ҳокимиятлар хабар бермоқда.

Афтидан, келишиб олишди. Аммо ҳали аниқ эмас

Исроил кейинги зарбалардан тийилишга ваъда берди.

Исроил тинчлик келишувига қарамасдан Эронга зарба берди

Axios манбасига кўра, бугун Жо Байден Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхудан Эронга ҳужум қилмасликни сўраган. Аммо Нетаньяху фақат зарба масштабини қисқартиришга рози бўлган.

ФОТОГАЛЕРЕЯ: Эроннинг бугунги ҳужуми Исроилни қай аҳволга солди?

Эрон Теҳроннинг тўхтатишга рози бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган тинчлик келишувининг муддати яқинлашар экан, Исроилга бир нечта босқичли ҳаво ҳужумларини бошлади.

Сенат Танзила Норбоева номидан тарқалгани айтилган хабарларни рад этди

Маълум қилинишича, бу каби хабарлар мутлақо асоссиз, ҳеч қандай ҳақиқатга тўғри келмайди.

Яқин Шарқдаги вазият қандай?

Эроннинг ядровий иншоотларига зарбалар унинг ядровий дастурини тўхтата олмайди, деди Франция мудофаа вазири Лекорну.

Эрон Қўшма Штатларнинг Қатардаги базаларига 10 та ракета ва Ироқдаги базасига 1 та ракета учирган

"Теҳроннинг амалиётлари “дўст ва қардош Қатар давлати ва унинг халқи учун таҳдид ёки хавф туғдирмайди”, дейилади Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши баёнотида.

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси АҚШ базаларига ҳужум юзасидан баёнот берди

Энди "ур ва қоч" даври тугади — агар бундай ҳужумлар яна такрорланса, АҚШнинг Ғарбий Осиёдаги мавжудлиги тезроқ емирилади, дейилади баёнотда.