Прагада Путинга қарши норозилик акцияси уюштирилиб, унинг боши ёқиб юборилди

Прагада Путинга қарши норозилик акцияси уюштирилиб, унинг боши ёқиб юборилди

Чехия пойтахти Прагада Владимир Путинга қарши норозилик акцияси бўлиб ўтди, унда Россия президентининг қўғирчоқ боши ёқиб юборилди, деб хабар беради ASTRA.

Бундан ташқари, шаҳардаги Вацлав майдонига фаоллар томонидан “Прага Путинга қарши” ёзувли куб ўрнатилди. Кубга исталган одам ёзув қолдириши мумкин бўлди, улар асосан “Н” ҳарфи (Навальний маъносида)ни, шунингдек, “Севги қўрқувдан кучлироқ”, “Украинага ва Россия озодлигига шон-шарафлар”, “Тинчлик”, “Урушга йўқ деймиз!” ва “Путинга ўлим” каби шиорлардан иборат бўлди.

Аксиядан мақсад — Россия мухолифатига якдиллик изҳор этиб, чехияликлар ва украиналикларга Прагадаги россияликлар урушга ва Путинга қарши чиқишини ҳамда Украинани қўллаб-қувватлашини кўрсатиш, дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!