Россиянинг Украинадаги кенг кўламли ҳарбий ҳаракатлари фонида Польшада фуқароларнинг армияда хизмат қилишга қизиқиши ортди. 2022 йилда мамлакат Қуролли кучлари 13 742 нафар янги хизматчини ёллаш имкониятига эга бўлди - бу 2008 йилда Польшада мажбурий ҳарбий хизмат бекор қилинганидан бери рекорд кўрсаткичдир, деди 28 январь куни мудофаа вазири Мариуш Блашчак.
Расмий маълумотларга кўра, 2023 йил бошида Польша Қуролли кучларида 164 минг аскар, шу жумладан, 36 минг кўнгилли ҳудудий мудофаа бўлинмалари аъзолари бор.
Варшава келгуси йилларда 250 минггача профессионал аскарлар ва 50 000 га яқин ҳудудий мудофаа бўлинмалари кўнгиллилари га етишига ишонмоқда. Польшада 2022 йилнинг кузидан бошлаб ҳамма учун бир кунлик бошланғич ҳарбий тайёргарлик курслари ўтказилмоқда.
Бунгача Польша Сейми Россия Федерациясини терроризмнинг ҳомийси деб тан олган ва Польша Яқин Шарқдан ноқонуний муҳожирлар оқимига қарши курашиш мақсадида Калининград вилояти билан чегарада сим тўсиқ ўрнатган эди.
Бундан ташқари, 2022 йилда Польша Жанубий Корея билан ҳар хил турдаги қуролларни етказиб бериш бўйича шартнома тузди, бу Сеулнинг тарихдаги энг йирик ҳарбий экспорт битимига айланди.
Эстония ҳарбий-денгиз кучлари ва НАТО авиацияси Болтиқ денгизида Россия портига йўл олган Габон байроғи остидаги нефть танкерини қўлга олишга уриниш қилди. Воқеа Фин қўлтиғи сувларида юз берди.
Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.
Нашрнинг ёзишича, Москва ҳозирда Истанбулдаги музокараларнинг энг кам натижасига ҳам рози бўлиши мумкин. Чунки Россиянинг ҳозирги тактикаси АҚШни ҳаддан ташқари ғазаблантирмаслик учун тинчлик жараёнига тайёрлигини кўрсатишдан иборат.
Нашр мухбири маълумот беришича, Истанбулдаги музокараларда Россия делегацияси, жумладан Владимир Мединский, Украина томонига Харкив ва Суми областларини босиб олиш билан таҳдид қилган.
АҚШ 2025 йил охирига қадар Европа қитъасидаги ҳарбий контингентини қисқартириш бўйича музокараларни бошлайди. Бу ҳақда НАТОдаги АҚШ доимий вакили Мэттю Уитакер маълум қилди.
АҚШ президенти Доналд Трамп Саудия Арабистони, Қатар ва Бирлашган Араб Амирликларига (БАА) қилган ташрифлари натижасида Америка иқтисодиётига 12-13 триллион доллар миқдорида сармоя киритиш бўйича келишувларга эришилганини маълум қилди.
Нодавлат ташкилот ҳисоботига биноан, 2022 йил 24 февралдан буён Россия қуролли кучлари Украинанинг 25 та меҳмонхонасига 31 марта ҳужум қилган. Ушбу меҳмонхоналар асосан фронт чизиғига яқин ҳудудларда - Харков, Донетск, Днепропетровск, Одесса ва Киевда жойлашган.
Сотувчи М.О. фуқаро Р.М.га кучли таъсир қилувчи дори воситасини шифокор рецептисиз сотган вақтида ушланиб, ундан 13 турдаги дори воситалари ва тиббий буюмлар ашёвий далил сифатида олинган.
Президент Маҳмуд Аббос таъкидлашича, мамлакат ичкариси ва ташқарисидаги фаластинлик қочқинлар сони 7 миллион кишига етди. Бу ҳақда WAFA агентлиги хабар берди.
ТИВ матбуот котиби Георгий Тихий шундай деди: Путин Зеленский билан Истанбулда учрашиш ва урушни тўхтатиш бўйича жиддий музокара ўтказиш ўрнига, Россиядан фақат шахсий ҳақоратлар эшитилмоқда.
Европа Иттифоқи Ҳарбий қўмитаси раҳбари Роберт Бригер маълум қилишича, ҳозирда Европа Иттифоқида Россия нефтини ташиётган танкерларни ушлаб қолиш операциясини бошлаш учун етарли ресурслар мавжуд эмас.
Бу ҳақда Россия туроператорлари ассоциацияси директори Майя Ломидзе “Марказий Осиёга Uzbekistan Airways қанотларида” биринчи йиллик форумида айтиб ўтди.
Украина президенти Володимир Зеленский Россия назоратидаги вақтинча оккупация қилинган ҳудудлар бўйича ҳеч қандай юридик тан олиш бўлиши мумкин эмаслигини қатъий таъкидлади.