Польша Украинадаги уруш оқибатида қарийб 500 миллиард евро миқдорида иқтисодий зарар кўрган.
Бу ҳақда Польша парламентининг Украина билан ҳамкорлик масалалари бўйича кенгаши раҳбари, ҳукмрон "Фуқаролик коалицияси" партияси депутати Павел Коваль Polsat News телеканали эфирида маълум қилди.
Сиёсатчининг сўзларига кўра, мазкур ҳисоб-китоблар Польша Бош статистика бошқармаси раҳбари билан ҳамкорликда ташкил этилган махсус иқтисодчилар гуруҳи томонидан амалга оширилган.
"Биз Бош статистика бошқармаси раҳбари билан биргаликда тузган гуруҳнинг ҳисоб-китоблари шуни яққол кўрсатмоқдаки, Украинадаги урушдан Польша каби можарода бевосита иштирок этмаётган давлатлар ҳам зарар кўрмоқда.
Масалан, Польшанинг йўқотишлари қарийб 500 миллиард еврога етган.
Бухоро вилояти ИИБ матбуот хизмати раҳбари Улуғбек Шукурлаев ҳам блогернинг ўзи шаҳарга бормагани, у ерга фақат тасвирга олиш гуруҳи келганини маълум қилди
Ўзбекистонда уч нафар қизи бор оилада яна тўрт нафар ўғил фарзанд дунёга келиши кутилмоқда. Оилада ўғил фарзанд кўришни орзу қилган ота-она учун бу кутилмаган янгилик бўлди.
«Ан-Наср» ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ОФК Чемпионлар лигаси Ғарбий минтақаси 2-туридан ўрин олган «Нефтчи»га қарши учрашувдаги ғалабадан сўнг ўз саҳифасида пост қолдирди.
АҚШ президентининг Украина бўйича собиқ махсус вакили, шунингдек, Россия ва Украина ўртасидаги урушда ташаббус Москва томонига ўтаётгани ҳақидаги фикрга ҳам қўшилмади.
2026 йил охирига келиб Brent, Dubai Fateh ва WTI, каби нефтнинг энг машҳур навларнинг нархлари 1 баррель учун ўртача 95,74 долларга етади, дейилади Халқаро валюта жамғармаси хабарида.
Украина президенти Владимир Зеленскийнинг айтишича, 12 октябр куни Киевга Россия томонидан баллистик ракеталар билан ҳужум қилинганидан олдин халқаро ҳамкорлардан огоҳлантириш келмаган.
Украина Президенти Владимир Зеленский Россиянинг Яндекс компанияси маълумотлар марказларига берилган зарбалар ижтимоий тармоқлардаги кайфиятга таъсири ҳақида фикр билдирган.