Польша ҳукумати Варшава Шопен аэропортида бир ҳафтадан кўпроқ вақт олдин содир бўлган портлаш фактини ҳамон яширмоқда. Бу ҳақда Radio Zet радиостанцияси хабар берди.
"Ҳодиса жорий йилнинг 6 апрель куни содир бўлган", — дейилади хабарда.
Радиостанция маълумотларига кўра, портлаш ахлат қутиси бўшатилаётган вақтда содир бўлган, натижада ичкарида кучли портлаш эшитилган ва ҳавода олов шари пайдо бўлган.
Маълумки, тозалаш компанияси Польша аэропортларига хат жўнатган ва унда маиший чиқиндилар бўлиши керак бўлса-да, ахлат қутисида ёнувчи материаллар борлигини тушунтирган.
Аниқроқ маълумотлар, жумладан портлаш сабаблари ва унга сабаб бўлиши мумкин бўлган материаллар ҳақидаги тафсилотлар аниқланмаган.
Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.
Эстония ҳарбий-денгиз кучлари ва НАТО авиацияси Болтиқ денгизида Россия портига йўл олган Габон байроғи остидаги нефть танкерини қўлга олишга уриниш қилди. Воқеа Фин қўлтиғи сувларида юз берди.
АҚШ молия вазири Скотт Бессент CNN телеканалидаги интервюсида президент Доналд Трамп томонидан жорий этилган янги божлар ва уларнинг истеъмолчиларга таъсири ҳақида фикр билдира туриб, Walmart каби йирик чакана савдо тармоқлари божлардан келиб чиқадиган харажатларнинг бир қисмини ўз зиммасига олиши, аммо бу маҳсулот нархларининг ошишига олиб келиши мумкинлигини таъкидлади.
Нашрнинг ёзишича, Москва ҳозирда Истанбулдаги музокараларнинг энг кам натижасига ҳам рози бўлиши мумкин. Чунки Россиянинг ҳозирги тактикаси АҚШни ҳаддан ташқари ғазаблантирмаслик учун тинчлик жараёнига тайёрлигини кўрсатишдан иборат.
Нашр мухбири маълумот беришича, Истанбулдаги музокараларда Россия делегацияси, жумладан Владимир Мединский, Украина томонига Харкив ва Суми областларини босиб олиш билан таҳдид қилган.
АҚШ 2025 йил охирига қадар Европа қитъасидаги ҳарбий контингентини қисқартириш бўйича музокараларни бошлайди. Бу ҳақда НАТОдаги АҚШ доимий вакили Мэттю Уитакер маълум қилди.
АҚШ президенти Доналд Трамп Саудия Арабистони, Қатар ва Бирлашган Араб Амирликларига (БАА) қилган ташрифлари натижасида Америка иқтисодиётига 12-13 триллион доллар миқдорида сармоя киритиш бўйича келишувларга эришилганини маълум қилди.