Польша мудофаа харажатларини икки баравар оширишни режалаштирмоқда

Польша мудофаа харажатларини икки баравар оширишни режалаштирмоқда

Польша Бош вазирининг сўзларига кўра, мамлакат ўз ялпи ички маҳсулотининг 4 фоизини мудофаага сарфламоқчи. Ўтган йили бу харажатлар 2,42 фоиз ташкил қилган эди.

"Эҳтимол, бу барча НАТО давлатлари орасида армияга ажратиладиган маблағларнинг энг юқори фоизи бўлади", — дея таъкидлади Польша бош вазири Матеуш Моравецкий.

У шунингдек, F-16 қирувчи самолётларини Украинага топширишга тайёрлигини, аммо бу фақат НАТО билан тўлиқ мувофиқлаштирилган ҳолда амалга оширилиши мумкин эканлигини маълум қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!