Покистондаги портлашда ҳалок бўлганлар сони 44 кишига етди

Покистондаги портлашда ҳалок бўлганлар сони 44 кишига етди

Афғонистон билан чегарага яқин Пешовар шаҳридаги масжидда содир бўлган портлашда ҳалок бўлганлар сони 44 кишига етди, дея хабар беради Reuters.

Портлашдан жабр кўрган 150 га яқин киши касалхонага ётқизилган, улардан 10 нафарининг аҳволи оғир.

Худкуш-террорчи пешин намози вақтида ўзини портлатиб юборган. Ўша пайтда масжидда 250 га яқин одам бўлган. Масжид маҳаллий полиция бўлими яқинида жойлашган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!