Покистонда худкуш террорчи ҳарбий машиналар карвонини портлатиб юборди

Покистонда худкуш террорчи ҳарбий машиналар карвонини портлатиб юборди

Покистоннинг Хайбер-Пахтунхва вилоятида ҳарбий машиналар карвонига уюштирилган ҳужум оқибатида 3 нафар бола ва 3 нафар аскар ҳалок бўлди.

Покистон армияси маълумотларига кўра, худкуш террорчи билан ҳужум Афғонистон билан чегарадош Шимолий Вазиристон туманининг маъмурий маркази Мираншоҳ шаҳрида содир этилган.

Ҳозирча ҳеч қайси гуруҳ ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олмади.

Мираншоҳда “Теҳрик-е Толибон Покистон” (ТТП) террор ташкилоти фаол ҳаракат қилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!