Пишлоқ кимлар учун мумкин эмас?

Пишлоқ кимлар учун мумкин эмас?

Юқори қон босими, буйрак касалликлари ва мигренда кўп пишлоқ истеъмол қилмаган маъқул.

Шифокор-парҳезшунос, тиббиёт фанлари доктори Маргарита Королёва “Москва 24” каналига қайси касалликларда пишлоқ истеъмол қилмаслик кераклигини маълум қилди.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, юқори қон босимида кўп пишлоқ ейиш қатъиян ман этилади.

“Пишлоқ таркибида туз кўп. Бу ҳар доим суюқликни ушлаб туриш, қон айланмаси ҳажмининг ошиши дегани. Ва бу қон томир деворининг ҳолатига ва қон босими даражасига таъсир қилади”, - дейди Королёва.

Бундан ташқари, буйрак касалликларида пишлоқ билан эҳтиёт бўлиш керак. Парҳезшуноснинг таъкидлашича, пишлоқнинг суюқликни танада ушлаб туриши сийдик тизимида муаммоларга олиб келади.

“Баъзида мигренга чалинган одамлар учун пишлоқ буткул ман этилади. Пишлоқда ушбу касалликни келтириб чиқарувчи гистаминга ўхшаш компонентлар бўлиши мумкин”, - қўшимча қилади шифокор.

Мутахассиснинг таъқидлашича, пишлоқ истеъмол қилишга қарши бўлмаган ҳолатларда ҳам уни ҳар куни истеъмол қилиш мумкин эмас. Тавсияларга кўра, бир ҳафтада 3-4 маротаба пишлоқ истеъмол қилиш меъёр ҳисобланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!