Песков Арманистонда Путиннинг ҳибсга олиниши мумкинлиги ҳақидаги таҳдидга изоҳ берди

Песков Арманистонда Путиннинг ҳибсга олиниши мумкинлиги ҳақидаги таҳдидга изоҳ берди

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков журналистларнинг Арманистон Владимир Путиннинг республикага ташрифи чоғида Халқаро жиноий суд талабига биноан ҳибсга олиниши мумкинлиги бўйича ўз позициясини аниқлаб бердими, деган саволига жавоб берди.

"Ҳозирча йўқ. Буни ҳамкорларимиз билан муҳокама қиламиз", - деди Песков.

Аввалроқ Арманистон Конституциявий суди раиси Арман Диланян Халқаро жиноий суднинг Рим статути бўйича барча мажбуриятлар республикада асосий қонунга мувофиқ деб тан олингани ҳақидаги қарорни ўқиб эшиттирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!