Пепе расман футболчилик фаолиятини якунлади

Пепе расман футболчилик фаолиятини якунлади

Португалия миллий жамоаси ҳимоячиси Пепе футболчилик фаолиятини якунлаганини эълон қилди. 41 ёшли ҳимоячи бу ҳақда ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маълум қилган.

Пепенинг сўнгги жамоаси "Порту" клуби бўлганди. Ҳимоячи бу жамоада 2019 йилда қайтган ва ёзда амалдаги келишуви ниҳоясига етганди. Марказий ҳимоячи "Маритиму", "Реал" ва "Бешиктош" клублари шарафини ҳам ҳимоя қилган.

Шунингдек, Пепенинг ҳисобида Португалия сафида ўтказилган 141 ўйин ҳам бор. У миллий жамоаси билан 2016 йилги Европа чемпионати ғолибига айланган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!