Пентагон раҳбари Россияни "империя иштаҳаси" учун танқид қилди

Пентагон раҳбари Россияни "империя иштаҳаси" учун танқид қилди

АҚШ мудофаа вазирлигининг расмий Twitter саҳифасида унинг бошлиғи Ллойд Остин қуйидагича ёзади:

"Россия босқинчилиги йирик давлатлар ўзларининг императорлик иштаҳаларини тинч қўшниларининг ҳуқуқларидан муҳимроқ деб қарор қилганларида содир бўладиган воқеаларга мисолдир. Бу ҳеч биримиз яшашни истамайдиган тартибсиз келажакка нигоҳдир", — деди у.

"Россия босқинчилиги — золимлар барчамизни ҳимоя қиладиган қоидаларни бузганда содир бўлади", дея қўшимча қилди Пентагон раҳбари.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!