Кўп ҳолларда ОАВларда пенсия билан нафақа тушунчалари ноўрин ишлатилади. Баъзан ҳатто пенсионер сўзи ўрнига “нафақахўр” сўзини ёки “нафақаги чиқдим” иборасини ҳаб ишлатиб юборилади, бу албатта нотўғри, дейди Меҳнат муносабатлари тадқиқотлари маркази директори Баҳодир Умурзоқов. Sputnik мухбири хабарига асосан.
Пенсия - бу меҳнат фаолияти туфайли белгиланган тўлов. У инсон умрининг охиригача тўлаб бориладиган, доим ошиб борадиган тўлов.
Нафақа – бу ижтимоий ёки оилавий вазият туфайли қийин аҳволга тушиб қолган аҳоли қатламларига бир маротаба ёки бир муддатга бериладиган тўловдир.
Масалан ногиронлик учун тўлайдиган пенсиямиз бор, ёки ногиронлик учун ёшликдан тўлаб келинадиган нафақа бор.
Янгиликлардан бир шуки, Бу йил одамлар тўловларни ўз вақтида бериб борилаётганини бориб текширамиз. Ҳар бир фармон эълон қилинганда хар бир корхона рахбари ўз ходимлари фаолиятини назорат қилиб ориши керак. Ўз вазифасини яхши бажармаётган ходимлар ҳисобидан яхши ишлаётган ходимлар маошини ошириб бориш керак. Бу бозор муносабатларидан рақобат туридан бири деса ҳам бўлади. Бунинг максади - одамларнинг меҳнатга бўлган муносабатини ўзгартириш ҳам, дейди мутахассис.
Эслатиб ўтамиз Ўзбекистонда 2019 йилнинг 1 августидан барча пенсия ва бюджет ташкилотлари ходимлари маошларини 10%га ошириш ҳақида президент фармони имзоланган эди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
2024 йил ноябридан режалаштирилган ва 2025 йилда амалга оширилган «Қизил тўй» операцияси давомида Исроил ҳарбий ҳаво кучлари 12 дақиқа ичида Эроннинг 10 нафар юқори лавозимли ҳарбий раҳбарини йўқ қилишга эришди. Бу операция Эрон мудофаа тизимида жиддий нуқсон борлигини намойиш этди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Эрон Теҳроннинг тўхтатишга рози бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган тинчлик келишувининг муддати яқинлашар экан, Исроилга бир нечта босқичли ҳаво ҳужумларини бошлади.
"Теҳроннинг амалиётлари “дўст ва қардош Қатар давлати ва унинг халқи учун таҳдид ёки хавф туғдирмайди”, дейилади Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши баёнотида.
АҚШ президенти Дональд Трамп ўзи Эронга қарши уюштирган зарбаларни “том маънода ҳарбий муваффақият” деб атаб мақтаган бир пайтда, демократлар уни ваколатини ошириб юборганликда айблашди.
Мексика президенти Клаудия Шейнбаум видеомурожаатида минтақадаги барча тадбирлар тўхтатилганини таъкидлади ва аҳолини уйда ёки бошпаналарда қолишга чақирди.
БМТ 2024 йилда болаларга қарши ҳарбий низолардаги зўравонликлар «мисли кўрилмаган даража»га етганини маълум қилди. Энг кўп ҳуқуқбузарликлар Ғазо ва ишғол этилган Ғарбий соҳилда Исроил армияси томонидан содир этилган.
20 июнь куни “Eco Expo Central Asia 2025” халқаро экологик технологиялар кўргазмаси доирасида Қозоғистон Республикаси Экология ва табиий ресурслар вазири Ерлан Нйсанбаев иштирокчиларнинг кўргазма стендлари билан танишди. Юқори мартабали меҳмонга Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов ҳамроҳлик қилди.
Европа Иттифоқи Россия билан кўп йиллик энергетик алоқаларга чек қўйишни режалаштирмоқда. Яқинда қабул қилинган таклифга кўра, ЕИ 2027 йил охиригача Россиядан табиий ва суюлтирилган газ импорт қилишни тўхтатиш учун юридик мажбурий механизмлар жорий этмоқчи.