Педри: «ПСЖ»ни «еб ташлашимиз» керак»

Педри: «ПСЖ»ни «еб ташлашимиз» керак»

Педри Чемпионлар лигаси 1/4 финали доирасидаги «ПСЖ»га қарши ўтадиган жавоб ўйини ҳақида гапирди.

«Иккита бир-бирига ўхшаш жамоалармиз. Томошабинлар учун ажойиб ўйин бўлади, деб ўйлайман. Ғалаба қозониш учун бор кучимизни ишга соламиз.

Луис Энрикени яхши биламиз. Шунинг учун эҳтиёт бўлишимиз керак. Озгина устунлик биз томонда. Шундай экан, «ПСЖ»ни майдонда «еб ташлашимиз» керак», — дейди каталонияликлар яримҳимоячиси.

Эслатиб ўтамиз, Париждаги баҳсда «Барса» 3:2 ҳисобида зафар қучганди. Сешанба оқшомидаги ўйин соат 23:59да бошланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!