Пахтанинг 2022 йилги минимал нархи белгиланди

Пахтанинг 2022 йилги минимал нархи белгиланди

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда етиштирилган 1 тонна ўрта навли пахта хомашёсининг минимал қиймати ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда 10 млн 25 минг сўмни (910 доллар атрофида) ташкил этади.

1 тонна нозик толали пахта хомашёсининг минимал нархи қўшилган қиймат солиғи билан 15 млн 120 минг сўмни (тахминан 1 400 доллар) ташкил этади.

Ушбу тавсиялар асосида пахта хомашёсини ишлаб чиқарувчилар ва харидорлар шартномалар асосида унинг таннархини мустақил равишда белгилайдилар, дейилади вазирлик хабарида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!