Пасхи оролидаги аҳоли қандай йўқ бўлиб кетган?

A A A
Пасхи оролидаги аҳоли қандай йўқ бўлиб кетган?

Тинч океанида жойлашган мазкур орол билан боғлиқ шов-шувлар ҳамон тинмаган. Тош ҳайкаллари билан машҳур бу орол экоҳалокат сабаб фожиа билан тўқнаш келгани айтилади.

Маҳаллий халқ томонидан Рапа-Нуи деб аталувчи орол ўрмонлари мунтазам равишда кесилган. Бунинг оқибатида экотизим барбод бўлиб, қишлоқ хўжалигига катта зиён етган. Натижада оролда очарчилик бошланган ва халқ овқат топиш мақсадида бир-бирини қириб ташлаган. Олимларнинг фикрича, орол аҳолиси бу ерга европаликлар келишидан аввалроқ йўқ бўлиб кетиш арафасида эди. Маълумки, европаликлар оролга илк бор 1722 йилда қадам қўйган.

Пасхи (Рапа-Нуи) ороли Тинч океанининг жанубий-шарқий қисмида жойлашган бўлиб, қуруқликдан энг олисда жойлашган жаҳондаги энг олис орол сифатида кўрилади. Орол яқин атрофдаги қитьадан, тўғрироғи Чили соҳилларидан 3 минг 514 километр узоқликда жойлашган. Пасхи оролида айни дамда 3 минг 700 га яқин аҳоли истиқомат қилади. Бу оролга илк бор эрамиздан аввалги 400 йилда одамлар кўчиб келган. Олимлар мазкур орол вулқон кулларидан ташкил топганини тахмин қиладилар. Оролда дарё йўқ. Аҳоли тоза ичимлик сувини кўлдан олади. Флораси унчалик бой эмас. Атиги 30 хил ўсимлик мавжуд. Европаликлар илк бор оролга қадам қўйганларида бу ерда дарахтлар йўқлигидан ҳайрон бўлишган эди. Ўшанда улар одамларнинг айби билан ўрмонлар йўқ бўлиб кетишганини тахмин қилгандилар.

ХХ асрда олиб борилган тадқиқот натижаларига қараганда, бир вақтлар орол қалин ўрмон билан қопланган бўлган. Кейинчалик одамлар қишлоқ хўжалиги экинларини экиш ва ўтин ғамлаш мақсадида ўрмонларни кеса бошлаган. Қадимий одамларнинг тошга айланган тишлари ўрганилганда, Пасхи ороли аҳолисининг асосий таоми батат (ширин картошка) бўлгани аниқланди. Айнан картошка экиш мақсадида ўрмонлар йўқ қилинган бўлиши ҳам мумкин. Тадқиқотларга қараганда оролда пальма дарахтлари XVI асрда йўқолиб кетган. Олимлар оролга батат илк бор IX асрда олиб келинганини исботлашди. Аҳоли сони ошиб бориши билан пальма дарахтлари кесилиб, унинг ўрнига ширин картошка экила бошланган. Бу, ўз навбатида, ерларнинг эрозияга учрашига олиб келган. Натижада қирғинбаротларга сабаб бўлган. Орадан кўп ўтмай орол аҳолиси кескин қисқариб кетган. ХХI асрга келиб тарихчи олим Жаред Даймонд одамларнинг қирилиб кетишига табиатга бўлган нотўғри муносабат сабаб бўлган деган қарашни илгари сурди. “Бир неча аср давомида орол аҳолиси ўз ўрмонларини қирғин қилиб, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини йўқ қилди. Бунинг оқибатида жамиятда бошбошдоқлик келиб чиқди. Улар сўнгги дарахтни қирқишаётганда нималарни ўйлади экан?”, деди олим. Жаред Даймонд табиатга қирон келтираётган инсоният Пасхи ороли тақдиридан хулоса чиқариши лозимлигини эслатиб ўтди. Ҳатто, Буюк Британия бош вазири Маргарет Тэтчер 1989 йилда БМТ минбаридан туриб, бугунги цивилизация Пасхи ороли йўлидан кетаётганидан огоҳлантирган эди.

Бироқ сўнгги йилларда орол фожиаси ҳақида бошқача тахминлар ҳам илгари сурилмоқда. Масалан, америкалик археологлар Терри Хант (Terry L. Hunt) ва Карл Липо (Carl P. Lipo)лар 2006 йилда Science журналида эълон қилинган мақоласида фожиага каламушларни айблаб чиқишганди.

Олимлар бир фикрда якдилдирлар. Уларнинг ҳаммаси миллионлаб Paschalococos disperta пальма дарахтлари XIII-XVII асрларда йўқ бўлиб кетганини таъкидлайдилар. Бироқ дарахтларни йўқ бўлишига инсонларми ёки кемирувчилар айбдорми, деган савол ҳамон очиқ қолмоқда. Хант ва Липо каламушлар дарахтларни бир зумда йўқ қилишини исботладилар. Тинч океани каламушлари (Rattus exulans) оролга бирор бир қаршилик ва рақибга учрамай келгани тахмин қилинади. Дарахтларнинг йўқ бўлиб кетишига айнан каламушлар айбдор эканини археологлар томонидан олиб борилган қазишмалар хам исботламоқда. Олимлар каламушлар 400-500 йил давомида орол ўрмонларини йўқ қилганини айтишмоқда.

Бироқ бу борада бошқа бир қарашлар ҳам мавжуд. Айрим олимлар туб аҳоли экология қурбони бўлмаганини, балки босқинчилар томонидан геноцидга учраганини айтишади. Яъни туб аҳоли европаликлар томонидан олиб келинган микроблар ва ўқ отар қуроллар туфайли нобуд бўлган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Эрон мусулмон давлатларига чақириқ билан чиқди

Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.

Эронда 19 ёшли спортчи дорга осиб қатл этилди

19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.

Грузияда мотам куни эълон қилинди

Бу ҳақда Грузия ҳукумати маъмурияти эълон қилди.

Эрондаги вазиятдан Марказий Осиёда энг кўп Тожикистон қийналиши мумкин

Имкониятлари чекланган республика учун бу озиқ-овқат хавфсизлиги нуқтаи назаридан жиддий ҳажм ҳисобланади.

Трамп дунё давлатларидан ёрдам сўради

Қўшма Штатлар президенти Хитой, Франция, Япония ва бошқа давлатларни ҳудудда хавфсиз қатновни таъминлаш учун у ерга ҳарбий кемалар юборишга чақирди.

Эроннинг ўрнига Жаҳон чемпионатига бориши мумкин бўлган терма жамоалар номи маълум бўлди

Бу ҳақда ESPN нашри хабар бермоқда.

Эрон Исроилнинг юқори лавозимли амалдорини ўлдирди

Бу ҳақда Fars ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Эрон АҚШ денгиз флоти учун бенуқсон "қирғин зонаси" яратиб кутмоқда

Бунинг аниқ сабаби бор – бу Эроннинг ассиметрик уруш орқали АҚШни мағлуб этиш бўйича узоқ йиллик стратегиясидир.

Эрон олий раҳбарининг саломатлиги ҳақида хабар берилди

Бу ҳақда ISNA Эрон ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Франция вакиллари Москвага тинчлик таклифи билан келди, аммо рад жавобини олди

Financial Times нашрининг хабар беришича, Франция президенти Эммануэль Макроннинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчилари — Эммануэль Бонн ва Бертран Бухвальтер февраль ойида Москвага Украина бўйича тинчлик музокаралари таклифи билан ташриф буюрган.

ЙПХ инспекторини уриб кетган 10-синф ўқувчиси “Шуҳрат” медали соҳибининг эркатой набираси экани маълум бўлди

25 февраль куни соат 21:46 да 10-синф мактаб ўқувчиси BMW М4 русумли автомашинани ҳайдовчилик гувоҳномасисиз бошқариб, ҳаракатланиб келаётган вақтида ЙПХ инспекторини уриб юборган.

Уйига фақат тунда келишни одат қилган қарздорга МИБ "сюрприз" қилди

Қарздор транспорт воситасини фақат тунда уйига олиб келиниб, кундузи бошқа жойда сақланаётгани аниқланган.

Машҳур модель Ҳусановга учрашув таклиф қилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов туғилган куни муносабати билан табрикларни олишни давом этмоқда.

Қадр кечаси қайси кунга тўғри келади?

Рамазон ойининг охирги 10 кунлиги бошланди.

Бухорода 21 ёшли йигит Телеграмда онлайн фоҳишахона ташкил қилди

У аёллар расмларини каналга жойлаб, уларни пул эвазига мижозларга таклиф қилган

Эрон Исроил нефтни қайта ишлаш заводлари ва АҚШ базаларига зарбалар берганини эълон қилди

Бу ҳақда Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси баёнот берди.

Эрон АҚШнинг F-35га қандай ракета билан зарба берганини кўрсатди

Ушбу зенит ракетаси 25 км масофага уча олади ва икки усул билан бошқарилади: радар ва иссиқлик изловчи электро-оптик.

АҚШ ва Исроил ҳужумлари Эроннинг ядровий салоҳиятини йўқ қила олмаяпти

Бу ҳақда Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) бош директори Рафаэль Гросси буни таъкидлади.

ФИФА Исроил футбол ассоциациясига нисбатан санкциялар жорий этди

Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси (ФИФА) интизом қўмитаси Исроил футбол ассоциациясини (IFA) кўплаб қоидабузарликлар учун жаримага тортди, деб хабар бермоқда Lequipe ФИФА расмий сайтига таяниб.

Нетаньяху: "Исроил Эроннинг энергетика объектларига ҳужум қилишдан тийилади"

Бу ҳақда Исроил Бош вазири Беньямин Нетаньяху журналистлар билан суҳбатда шундай деди.

Трамп: “Эрон ҳатто рақобат ҳам туғдирмаяпти”

АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон ҳақида навбатдаги кескин баёнот билан чиқди.

Каллас: “Уруш севги саргузаштига ўхшайди — кириш осон, чиқиш қийин”

Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари Кая Каллас Эрон атрофидаги вазият юзасидан эҳтиёткорликка чақирди.

Исроил Эроннинг “Басиж” кучлари разведка бўлинмаси бошлиғи йўқ қилинганини эълон қилди

Исроил армияси матбуот хизматининг хабар беришича, Теҳронга зарбалар чоғида “Басиж”нинг разведка бўлими бошлиғи Исмоил Аҳмадий йўқ қилинган.

Францияда ИШИДнинг язидийларга қарши геноциди бўйича илк ҳукм чиқарилди

Франция суди жиҳодчи Сабри Эссидни Ироқдаги язидийларга қарши ИШИД томонидан амалга оширилган геноцидда иштирок этгани учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Ижтимоий тармоқлар ёшлар фаровонлигига салбий таъсир қилмоқда

2026 йилги World Happiness Report 2026да таъкидланишича, ижтимоий тармоқлар ёшлар фаровонлигига жиддий салбий таъсир кўрсатмоқда.

Эрон узоқ давом этадиган урушга тайёргарлик кўрмоқда — Financial Times

Financial Timesнинг хабар беришича, Эрон санкциялар енгиллаштирилмас экан, ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга рози эмас ва узоқ давом этадиган урушга тайёргарлик кўрмоқда.

Эрон ҳужумлари натижасида Қатарнинг суюлтирилган газ ишлаб чиқариш қувватининг 17 фоизини 3–5 йилга ишдан чиқди — Reuters

Бу йилига 20 млрд долларгача йўқотишларга олиб келади", дея хабар бермоқда агентлик.

АҚШ иттифоқчилари Эронга қарши хавфсизлик чораларига тайёр

Бу ҳақда АҚШ томонидан эълон қилинган қўшма баёнотда таъкидланган.

Европа Иттифоқининг икки давлати Украинага кредит беришни тўхтатиб қўйди

Венгрия ва Словакия Европа Иттифоқининг Украинага 90 миллиард евро ажратиш тўғрисидаги қарорига тўсқинлик қилишди.

Туркияда яна бир ўзбекистонлик аёл жинсий зўравонликка учради

Бу ҳақда бугун, 19 март куни “Sözcü” хабар берди.

Қирғизистонда собиқ ДХХ раҳбарининг қариндоши қўлга олинди

Орунбековнинг таъкидлашича, Камчибек Ташиев лавозимни тарк этганидан сўнг бундай амалиётлар тўхтаган ва корхона омборларида катта ҳажмда бензин тўпланиб қолган.

Туркий маданият ва мерос жамғармаси ҳамда AlmaU ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди

2026 йил 16 март куни Туркий маданият ва мерос жамғармаси президенти, профессор Актоти Раимқулова Олмаота Менежмент Университети (AlmaU) делегациясини қабул қилди.

Таиланддаги ЙТҲда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Шунингдек, автоҳалокатда жароҳат олган яна уч нафар ҳамюртимизга тезкор тиббий ёрдам кўрсатилган ва уларга шифохонадан жавоб берилган.

Наманган, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларида сифати кафолатланмаган дори воситалари аниқланди

Қарши туманида истиқомат қилувчи, 1965 й.т. шахс ўзининг яшаш хонадонида тегишли лицензиясиз дорихона ташкил қилиб, 82 турдаги жами 1520 дона меъёрий ҳужжати бўлмаган дори воситаларини сотиб келаётганлиги аниқланди.

Президент фармони билан 392 нафар шахс афв этилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Наврўз умумхалқ байрами ва муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида халқимизга хос эзгулик, меҳр-оқибат, бағрикенглик, кечиримли бўлиш каби олижаноб фазилатларни намоён этган ҳолда ҳамда давлатимиз томонидан олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсатининг амалий тасдиғи сифатида “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.

Трампнинг куёви Жаред Кушнер Яқин Шарқдаги урушдан миллиардлар топмоқчи

New York Times маълумотига кўра, у Affinity Partners компанияси учун тахминан 5 миллиард доллар топишни режалаштиряпти.

Афғонистон Покистонга қарши амалларни вақтинча тўхтатди

Маълум қилинишича, бу қарор Қатар, Саудия Арабистони ва Туркиянинг илтимосига биноан қабул қилинган.

Эрон душман энергетикасини “йўқ қилиш” билан таҳдид қилди

IRIB маълумотига кўра, Эрон Қуролли Кучлари вакили Хотам ал-Анбия нефть иншоотларига қилинган ҳужумларга жавоб сифатида душманнинг барча энергетика инфратузилмаси йўқ қилинишини билдирди.

Исроил Эрон разведка вазири Исмоил Хатибнинг ўлдирилганини маълум қилди

Эрон президенти Масъуд Пезешкиён ушбу хабарни тасдиқлади.

Самарқандда хориждан олиб келинган 38 кг наркотик моддалар мусодара қилинди

Натижада, ундаги махсус тайёрланган хуфия жойда бўлган мармар тошлар орасига 9 кг 40 гр опий экстракцияси яширилганлиги аниқланди