Пандемиянинг Ер атмосферасига қанчалик ижобий таъсир кўрсатгани маълум бўлди

Пандемиянинг Ер атмосферасига қанчалик ижобий таъсир кўрсатгани маълум бўлди

Германиянинг Карлсруэ Технология институти олимлари коронавирус пандемияси сабаб Ер атмосферасига чиқариладиган углерод чиқиндилари 8 фоизга камайганлигини аниқлашди.

Тегишли хулосалар Remote Sensing нашри томонидан келтирилди.

Бунга одамларнинг автомбиллардан камроқ фойдалана бошлашгани ҳамда самолётларда учишни тўхтатишгани сабаб бўлди.

Аммо шу билан бирга, олимлар томонидан атмосферадаги карбонат ангидрид консентрацияси ўзгармаганлиги қайд этилди. Зеро, таъкидланишича, унинг ҳақиқий равишда камайиши учун карантин чекловлари яна бир неча ўн йиллар давом этиши керак.

Олимларнинг тахминларига кўра, чиқинди газларни ҳар йили 8 фоизга камайтирилса, нол даражага 2055 йилгача эришиш мумкин бўлади.

 

Сизнинг “Ўзбекистондаги электрон тижорат сайтларининг сифати ва жозибадорлиги аъло даражада” фикрига муносабатингиз?


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!