Пандемиядан кейин мусулмонларнинг аҳволи нима бўлади?

A A A
Пандемиядан кейин мусулмонларнинг аҳволи нима бўлади?

Бутун дунёда бир томондан янги коронавирус (Covid-19)га қарши чора-тадбирлар ва даволаш усуллари муҳокама этилар экан, бошқа томондан пандемиянинг тиббий, сиёсий, ижтимоий, психологик, маданий ва теологик оқибатлари қандай бўлиши ҳақида бироз футуристик режалар ва тахминлар, ҳатто фитна назариялари ҳақида гап-сўзлар юрибди. “Пандемиядан кейин” – “постпандемик” атамаси аллақачон илмий адабиётга кириб бўлди. Ғарбдаги машҳур журналлар, газеталар, сиёсатчилар ва олимлар Сovid-19 пандемиясидан кейинги вазият бўйича ўз қарашларини билдирмоқда. 

Пандемиядан кейин халқаро майдондаги тартиб қандай бўлади? Ҳозирги ҳолати жузъий ўзгаришлар билан давом этадими ёки бизни туб ўзгаришлар кутиб турибдими? Пандемия жараёнига томошабин бўлиб, деярли ҳеч нарса қилмаган БМТ, Европа Иттифоқи (ЕИ), Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти (ЖССТ), Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти (ИҲТ) сингари ташкилотларнинг аҳволи қандай кечади? ЕИ парчаланиб кетадими? Бутун дунё Хитойнинг таъсири остида қоладими? Глобалистларнинг ошиғи олчи бўладими ёки уларга қаршиларнинг? Ёхуд ҳар икки тоифадан ҳам халос бўлиб, мусулмонлар ҳам ҳисса қўшадиган янги халқаро тартиб бунёд этиладими? Айни пайт ана шу саволлар борасида баҳс-мунозаралар авжига чиқди. Ҳатто бундай вазиятларда эркинликлар ва демократияни тўхтатиб қўйиб, авторитар бошқарув усулига рухсат берилиши кераклигини, Учинчи жаҳон уруши бошланиб бўлганини иддао қилаётганлар ҳам бор.   

Сovid-19 ва диндорлар
Коронавирус масаласида мусулмонлар умуман олганда синовдан яхши ўтаётганини айтиб ўтиш зарур. Каъба тавоф қилинмаётган, Масжиди Набавий ва Масжиди Ақсо ёпилган, ҳаж мавсуми тарихда қирқинчи бор бекор қилинган даврдан ўтмоқдамиз. Бу паллада мусулмонларнинг аксари чора-тадбирларга амал қиляпти дейиш мумкин. Бироқ пандемиянинг бошларида Ҳиндистон, Покистон, Индонезия, Бангладешда баъзи гуруҳлар намозларни жамоат ҳолида ўқишни давом эттирди. Бангладешда омма йиғилиб, коронавирусга қарши дуо ўқиди. Эронда баъзи диний етакчилар Қумни муқаддас шаҳар деб ҳисоблагани учун у ернинг карантинга олинишини истамади. Индонезияда эса айрим мусулмонлар “Биз коронавирусдан эмас, Аллоҳдан қўрқамиз”, деб жума намозининг тўхтатилишига қарши чиқди. “Таблиғи жамоат” аъзолари Ҳиндистон, Покистон ва Малайзияда оммавий тадбирлар ўтказиб, коронавируснинг тарқалишига сабабчи бўлди. Ижтимоий тармоқларда Мадинага вабо кирмаслиги ҳақидаги ривоятни келтириб, Саудия Арабистони ҳукуматининг Масжиди Набавийни ёпиш ҳақидаги қарорини танқид қилганлар бўлди. Ҳукумат эса масжидни ёпиш билан чекланмай, Макка ва Мадинада комендантлик соати жорий этди.      

Насронийлар ҳам коронавирусга турлича ёндашмоқда. Масалан, Нидерландияда ҳар қандай йиғилишлар тақиқланди, черковларда эса кўпи билан 30 киши иштирок этиш шарти билан ибодатларга рухсат берилди. Бироқ протестантларнинг олий бошқарув органи ҳисобланувчи Нидерландия протестант черкови ибодатлар саломатликдан муҳимроқ эмас деб, ибодатлар 20 майгача онлайн ўтказилишини маълум қилди. Урк, Кампен ва яна бир нечта шаҳарларда баъзи черковлар ибодатларни 20-25 киши иштирокида ўтказишни давом эттирмоқда. Мамлакат бош вазири Марк Рютте бундай истисно конституциянинг 6-моддасида белгилаб қўйилган дин эркинлиги билан боғлиқлигини айтди. Бироқ бу истисно нидерландиялик мусулмонларга нисбатан қўлланмади. Бошқа томондан, бундай истисно коронавирус тарқалишига сабаб бўлиши мумкинлигидан ҳукумат танқидга учрамоқда. Маҳаллий кальвинистлар (кальвинизм – протестант оқими) эса коронавирус худобехабар одамларни огоҳлантириш учун Тангри томонидан юборилганини айтиб, ҳаммани жамоавий дуога чиқарди. “Биз коронавирусдан эмас, Тангридан қўрқамиз”, – деди улар ҳам. Франциянинг Мюлуз шаҳрида евангелистларнинг черковида икки мингдан ортиқ киши қатнашган ибодатлардан кейин коронавирусга чалинганлар сони ортди. АҚШнинг Флоридасида баъзи роҳиблар қўл бериш саломлашишни тўхтатмасликка чақирди. Лондондаги Қироллик черкови роҳиблари “коронавирусдан асрайдиган муқаддас ёғ”ни 91 фунт-стерлингдан сотишга уринди.    

Коронавируснинг мусулмонлар имиджига таъсири
Пандемияда кунларида Андалус, Брюссел, Роттердам ва Гаага, Палермо ва Парма, Берлин ва Кёльн сингари Европанинг муҳим шаҳарларда азон овозкучайтригичлар орқали чақирилди, чақириляпти. Билбордларга оят ва ҳадислар ёзилди. Исломий ташкилотларнинг ёш вакиллари кексаларнинг уйларига бориб, уларга ёрдам беряпти. Рамазонда ғарблик етакчилар масжидларда яхши гапларни гапирмоқда. Баъзи соғлиқни сақлаш-психиатрия марказлари мусулмонлар шифокорлар ва психологларга беморларнинг руҳиятини кўтариш учун тавсиялар беришлари мумкинлигини айтмоқда. Рўмолли тиббиёт ходималари олдинги сафларда туриб беморларга ёрдам беришга ошиқмоқда. Буларнинг бари Ғарбда ислом ва мусулмонларга қаратилган, охирги йилларда анча кучайган “маданий ирқчилик”ни камайтириши мумкинми?..

Вазият некбинликка туртки бераётган бўлса-да, исломга қаршиликлар яқин орада йўқ бўлиши кутиш соддаликдан бошқа нарса эмас. 

Шунинг баробарида Ғарбда ҳатто насронийлар ҳам эътироф этган, мусулмонлар 1400 аввал қўллай бошлаган карантин ва гигена чоралари кўпчиликнинг зеҳнида ислом ва мусулмонлар борасида ижобий тасаввур уйғонишига сабаб бўлишини айтиш мумкин. Панденмиянинг илк кунларида “Ньюсуик” нашрига интервью берган насроний теолог Крейг Консидайн ким биринчи бўлиб эпидемия пайтида карантин, ижтимоий иҳота ва шахсий тозаликни тавсия қилган деган савол шундай жавоб берди: “Ҳазрат Муҳаммад. У ҳаким ёки мутахассис эмасди, лекин эпидемия борасида муҳим тавсиялар берган”. Шунингдек, Консидайн ҳадислардан мисоллар ҳам келтирди. 

Бундан ҳолатлар Ғарбда мусулмонларнинг имиджини оширишга хизмат қилиши аниқ.      

Коронавирус одамларни динга яқинлаштирадими?

Айни пайтда коронавирус мусулмонларга ҳам алоқадор бўлган кўплаб диний-фалсафий мунозараларни келтириб чиқармоқда. Пандемиядан кейин одамлар динга яқинлашадими ёки узоқлашадими деган мавзу ана шу мунозараларда энг кўп муҳокама этилаётган мавзулардан биридир. Шу маънода теодицея (дунёнинг эзгу Худо томонидан бошқарилишини оқлайдиган ақида) мавзуси, Аллоҳ ёмонликни яратгани ёки яратмагани, ёмонликка розилиги борлиги ёки йўқлиги, бу билан одамларга азоб бериши ёки бермаслиги сингари батафсил теологик изоҳ талаб этиладиган масалалар тез-тез кун тартибига чиқмоқда.     

Одатда офатлар ва эпидемиялар пайтида динга мойиллик ортади. Бу феномен бироз редукционист ёндашув билан динни мушкул пайтларда антидепрессант сифатида қабул қилишдан келиб чиққан бўлса-да, бундай пайтларда метафизик изланишлар кўпайишини айтиш жоиз. Масалан, коронавирус пандемияси пайтида гуглда диний мазмундаги қидирувлар 20 фоиз ортгани аниқланди. Лекин бу тахлит динга мойиллик доимий экани ёки эмаслигини аён бўлиши учун вақт керак бўлади.    
АҚШда Жошуа жамғармаси ўтказган тадқиқотда насронийларнинг 44 фоизи коронавирус Тангрига қайтиш учун огоҳлантириш ёки қиёмат аломати эканини айтган. Қарийб 50 фоизи пандемия кунларида кўпроқ Инжил ўқиётганини, черковларнинг онлайн конференцияларида қатнашаётганини, диний савол-жавобларни кузатиб бораётганини билдирган. 

Тадиқиқотда қатнашган атеистларнинг 22 фоизи коронавирус пандемияси пайтида Тангрининг мавжудлиги ҳақида изланганини ёки диний мазмундаги материаллар билан танишганини маълум қилган. Яҳудийларнинг 42 фоизи ҳам коронавирус бу қиёмат аломати деган фикрни билдирган. 

Исломофобия камайиб, синофобия ортадими?

Пандемиядан кейин дунёда синофобиянинг (Хитой ва хитойликларга нисбатан тоқатсизлик, қўрқув) ортиши тахмин қилинмоқда. Юз тузилиши ўхшагани туфайли японлар ва корейслар ҳам синофобиядан бенасиб қолмаяпти. Бу ҳолат исломофобиянинг камайишини билдирадими?.. Америкалик евангелистлар ва президент Дональд Трампнинг гап-сўзлари ҳамда пандемия пайтида синофобияни қўзғашлари, Ғарбдаги нафрат тўлқинини Хитойга буришга бўлган уринишлар исломофбия камайиши мумкинлигини кўрсатмоқда.   
Британия ва Германия сингари мамлакатларда исломофобларнинг ғимирлашлари кузатилса-да, пандемия пайтида Ғарбда ислом ва мусулмонларга қарши чиқишлар камайганини айтиш мумкин. 
Исломофобиянинг янги маркази – Ҳиндистон

Коронавирус пандемияси даврида исломофобия энг кучайган мамлакат Ҳиндистон бўлди. Бу давлатга исломофобиянинг янги маркази сифатида қаралмоқда. Пандемия пайтида бу ерда мусулмонларга оғзаки, жисмоний ва психологик ҳужумлар жуда кўпайди. Ҳукмрон Ҳиндистон халқ партияси (BJP) тарафдори бўлган радикал ҳиндлар мусулмонларга “коронавирус жиҳодчилари”, “биожиҳодчилар”, “Сovid-19 террорчилари” деган айбловлар қўйди, коронавирус мусулмонлар ҳиндларга юқтириши учун ўйлаб топилган тузоқ эканини иддао қилди. “Таблиғи жамоат” март ойи бошларида Нью-Деҳлида ўтказган йиғилиш эса ҳинд исломофоблар учун баҳона бўлди. Ҳукумат коронавирус билан касалланиш ҳолатларининг бешдан бир қисми ана шу йиғилишдан кейин аниқланганини маълум қилди. Ҳайдаробод университети профессори Танвир Фазал эса буни ҳукуматнинг коронавирусга қарши курашдаги муваффақиятсизлигини мусулмонларга ағдариши дея изоҳлади. 

Бошқа томондан, “Таблиғи жамоат” март ойи бошларида Малайзия ва Покистонда ҳам шунга ўхшаш йиғилишлар ўтказгани, шу орқали камида 6-7 мамлакатга вирус тарқалгани инкор этиб бўлмайдиган ҳақиқат. Бу ҳолат Ҳиндистонда мусулмонларга нисбатан ноўрин айбловларнинг янграшига, исломофоблар учун баҳона топилишига сабаб бўлди. Ҳиндистонлик журналист Раъно Аюб “Вашингтон Пост”да ёзганидек, Ҳиндистонда коронавирус эпидемиясининг ягона сабабчиси мусулмонлар сифатида кўрсатилишининг ортида исломофобик тутум борлигини кўздан қочирмаслик керак. Шу ўринда Кувайтнинг Ҳиндистонда исломофобик ҳужумларни тўхтатиш ҳақида Ислом Ҳамкорлик Ташкилотига чақириғи муҳим аҳамиятга эга. Араб давлатларида миллионлаб ҳиндистонлик ишлаши эътиборга олинса, бу чақириқ жавобсиз қолмаслиги мумкин.  

Ўзжан Хидир, 
Истанбул Сабаҳаттин Заим университети профессори
Манба: “Анадолу”


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Маҳмуд Мурадов чехиялик моделнинг қўлини сўради

Ўзбекистонлик собиқ UFC жангчиси иккинчи маротаба уйланиш арафасида.

Абдуқодир Ҳусанов «Барса»га ўтиши мумкин — Деку уни «келажак ҳимоячиси» деб билади

Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.

Доллар курси яна кескин «қулади»

Марказий банк 2025 йил 24 июндан валюталарнинг янги курсини белгилади.

Исроил Эрон билан уруш тугаганини расман эълон қилди

Бу ҳақда Исроил бош вазирининг идораси баёнот берди.

Эрон Исроилни мағлубиятга учратганини маълум қилди

Бу ҳақда мамлакат Миллий хавфсизлик юқори кенгаши баёнотида келтирилган.

Эрон бутун Исроил бўйлаб зарбалар берди — Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси

Фарс агентлиги маълумотларига кўра, Эрон бугун Исроилга ҳудудига ҳужумда Kheibar Shekan, Emad, Qadr ва Fattah-1 баллистик ракеталаридан фойдаланган.

Марказий банк: доллар кўтарила бошлади

АҚШ доллари 45,26 сўмга ошиб, 12 456,25 сўм этиб белгиланди. Евро курси 223,82 сўмга ошди ва 14 461,71 сўм бўлди. Фунт-стерлинг 16 952,96 сўм (+342,09). Россия рубли 158,36 сўм этиб белгиланди (-0,02). Қозоғистон тенгеси 24,00 сўм бўлди (+0,28).

Хитой Россиядан кейин Эрон томонига ўтди

Илгари хитойликлар нейтрал позицияни сақлаган, аммо Пекиннинг мавқеи Си билан Владимир Путин ўртасидаги телефон суҳбатидан кейин ўзгарди.

Ўзбекистонлик икки легионер футболчи клубсиз қолди

Ўзбекистонлик футболчилар Жасур Жалолиддинов ва Бобур Абдухолиқовнинг Озарбойжондаги фаолияти якунига етди.

"Манчестер Сити" - "Ал-Айн". Ҳусанов асосий таркибда тушиши мумкин

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати 2-турида "Манчестер Сити" "Ал-Айн" билан куч синашади.

Даҳшат! Вафот этган 88 ёшли аёл тобутда ҳушига келди

IDNES.cz нашрининг ёзишича, унинг турмуш ўртоғи 30 май куни тез ёрдам чақириб, хотинида ҳаёт белгилари йўқлигини маълум қилган

Сречко Катанец: "Жаҳон чемпионатида терма жамоадан ҳеч нима кутманглар"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.

Ўқитувчи аёл Ислом Каримов номидан хат ёзиб, ҳокимдан 700 минг доллар сўрагани маълум бўлди

Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.

Даҳшат! Эрон биринчи марта замонавий вертикал ракеталардан фойдаланмоқда

Бу ҳақда "Ozod Iran" нашри хабар берди.

Ута Абе Диёра Келдиёровага "вызов" ташлади

Келдиёрова бу ерда бўлмаганидан хафсалам пир бўлди. Умид қиламанки, у қайтади, шунда мен ундан қасос оламан

Ўзбекистонлик яна бир футболчи "Манчестер Сити"га ўтиши мумкин

Бу ҳақда Отабек Умаров айтиб ўтди.

Яна бир ўзбекистонлик футболчи "Манчестер Сити"га ўтиши кутиляпти

Бу ҳақда футбол журналисти Яҳёхўжа Улуғхўжаев хабар бермоқда.

АҚШ Эронга фикридан воз кечиши учун 30 млрд доллар бермоқчи

Бу ҳақда CNN нашри хабар бермоқда.

Элдор Шомуродов янги жамоасининг таклифини қабул қилди

Унга Туркия ва Италия клублари қизиқиш билдираётганди.

Испания Бош вазири Европага: “Сиз иккиюзламачисиз. Исроилга ҳеч нарса қилолмаяпсиз”

Испания Бош вазири Педро Санчес Россияга нисбатан санкциялар бўйича Европа Иттифоқи сиёсатидаги қарама-қаршиликни танқид қилди.

Газода Исроил ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони бир кунда 19 нафарга етди

Бу ҳақда тиббиёт ходимлари ва гувоҳлар маълум қилди.

Дунё бўйлаб 316 млн киши гиёҳванд моддалар истеъмол қилади — БМТ

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти дунё бўйлаб 2023 йилда гиёҳванд моддаларни истеъмол қилувчилар сони 316 миллион кишига етганини маълум қилди.

Японияда 3 йиллик танаффусдан кейин яна ўлим жазоси амалга оширилди

Қатл этилган шахс Такахиро Шираиши бўлиб, у тўққиз кишини ўлдирган ва қисмларга бўлган.

Ҳоманаий Эрон халқини Исроил устидан қозонилган ғалаба билан табриклади

У, шунингдек, АҚШ ҳам таслим бўлганини таъкидлаган.

Эронда Исроил фойдасига жосусликда айбланган 3 киши осиб ўлдирилди

Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Хитойда кучли сув тошқини туфайли 80 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинди

Ҳар икки ҳудудда огоҳлантириш даражаси энг юқори даражага кўтарилди.

Ирландия Исроилга иқтисодий босим ўтказишга тайёрланмоқда

Янги қонун лойиҳаси ишғол қилинган Фаластин ҳудудларидан маҳсулот олиб киришни тақиқлайди.

Эронда Исроил фойдасига жосусликда айбланган уч киши қатл этилди

Бу ҳақда Эрон ОАВлари хабар бермоқда.

Эронга қарши кампания ҳали якунланмаган, олдинда унинг янги босқичи турибди

Биз Эроннинг ядро ва ракета дастурларини бир неча йил орқага сурдик. Аммо биз ҳушёр бўлишимиз шарт.

Тошкент аэропортида қизларни Туркияга фоҳишалик учун жўнатиш билан шуғулланган аёл ушланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган.

Контрабанда йўли билан олиб келинган 8,2 кг наркотик моддалар тўхтатиб қолинди

Таъкидлаш лозимки, мазкур шахслар муқаддам бир неча маротаба судланган бўлишларига қарамасдан, ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқаришмаган.

Шакарсиз ва ёғсиз қаҳва ўлим хавфини камайтиради

АҚШлик олимлар кунига 1-2 финжон қора қаҳва ичиш ҳар қандай сабабдан ўлим хавфини 14 фоизга камайтиришини аниқлади.

Днепрга ракета ҳужуми: ҳалок бўлганлар сони 8 нафарга етди, 150 дан ортиқ киши жароҳат олди

Бу ҳақда маҳаллий ҳокимиятлар хабар бермоқда.

Афтидан, келишиб олишди. Аммо ҳали аниқ эмас

Исроил кейинги зарбалардан тийилишга ваъда берди.

Исроил тинчлик келишувига қарамасдан Эронга зарба берди

Axios манбасига кўра, бугун Жо Байден Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхудан Эронга ҳужум қилмасликни сўраган. Аммо Нетаньяху фақат зарба масштабини қисқартиришга рози бўлган.

ФОТОГАЛЕРЕЯ: Эроннинг бугунги ҳужуми Исроилни қай аҳволга солди?

Эрон Теҳроннинг тўхтатишга рози бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган тинчлик келишувининг муддати яқинлашар экан, Исроилга бир нечта босқичли ҳаво ҳужумларини бошлади.

Сенат Танзила Норбоева номидан тарқалгани айтилган хабарларни рад этди

Маълум қилинишича, бу каби хабарлар мутлақо асоссиз, ҳеч қандай ҳақиқатга тўғри келмайди.

Яқин Шарқдаги вазият қандай?

Эроннинг ядровий иншоотларига зарбалар унинг ядровий дастурини тўхтата олмайди, деди Франция мудофаа вазири Лекорну.

Эрон Қўшма Штатларнинг Қатардаги базаларига 10 та ракета ва Ироқдаги базасига 1 та ракета учирган

"Теҳроннинг амалиётлари “дўст ва қардош Қатар давлати ва унинг халқи учун таҳдид ёки хавф туғдирмайди”, дейилади Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши баёнотида.

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси АҚШ базаларига ҳужум юзасидан баёнот берди

Энди "ур ва қоч" даври тугади — агар бундай ҳужумлар яна такрорланса, АҚШнинг Ғарбий Осиёдаги мавжудлиги тезроқ емирилади, дейилади баёнотда.