Озарбайжонда маиший зўравонлик учун жазо кучайтирилди

A A A
Озарбайжонда маиший зўравонлик учун жазо кучайтирилди

Президент Илҳом Алиев Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартиришларни тасдиқлади.

Эндиликда маиший сабабларга кўра иқтисодий характердаги ноқонуний чекловлардан фойдаланиш ва психологик зўравонлик каби ҳуқуқбузарликлар учун жарима солинади. Бузилиш такроран содир этилган тақдирда, шахс 500 дан 700 манатгача миқдорда жарима ёки 60 соатдан 100 соатгача жамоат ишлари ёхуд 15 суткагача маъмурий қамоққа олиниши мумкин.

Жабрланувчига қисқа муддатли ҳимоя ордерини беришдан бош тортганлик учун ҳам жавобгарлик белгиланди. Бунинг учун мансабдор шахслар 300 дан 500 манатгача жаримага тортилиши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!